Янгиликлар

Виктор Кумиков: “Чизиқлар орасида камчиликларимиз бор”

Сана: 09.03.2017

“Олмалиқ” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида олмалиқликлар устози иштирок этди.

- Жамоамиз янги эканлигини жуда яхши биласизлар. Деярли 80 фоиз таркиб янгиланган. Шу боис чизиқлар орасидаги камчиликларимиз бор. Бугунги рақиб оддий жамоа эмас эди, аксинча мамлакатнинг вице-чемпиони билан куч синашдик. “Бунёдкор” Осиё Чемпионлар лигаси турнирида қатнашмоқда. Шу боис маҳорат ва класс бобида рақибга ютқаздик. Жамоамизнинг марказдаги ўйинини бошқарадиган плеймейкер бор – Григалашвили. Бироқ у мавсумолди сўнгги машқларимизнинг бирида жароҳат олиб, сафдан чиқди. Шу боис унинг хизматларидан фойдалана олмаяпмиз. Ихтиёримизда мавжуд бўлган бошқа ярим ҳимоячилар, Йеличдан ташқари, ўз даражаларида ўйнай олишмаяпти, - дейди Виктор Кумиков.