Янгиликлар

“Бунёдкор” Олмалиқда дуранг ўйнади

Сана: 09.03.2017

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 2-турида очко йўқотди.

Олмалиқ шаҳрида “Олмалиқ” жамоаси меҳмони бўлган “қалдирғочлар” дуранг натижа қайд этишди. Учрашув давомида устунликка эга бўлган Сергей Лушчан шогирдлари рақиб дарвозаси олдида қатор хавфли вазиятлар яратган бўлсалар-да, уларнинг биронтасини гол билан якунлай олмадилар. Ўз навбатида майдон эгалари ҳам Муроджон Зуҳуров қўриқлаган дарвозага йўл топа олмадилар.

Олий лига, 2-тур
“ОЛМАЛИҚ” – “БУНЁДКОР” 0:0
Огоҳлантиришлар: Ислом Иномов 61, Дилшод Жўраев 67 – Душан Мичич 14
“Олмалиқ”: 45.Акбар Тўраев, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 5.Дилшод Жўраев, 7.Алибобо Раҳматуллаев (15.Фарҳод Мусабеков 76), 9.Забихилло Ўринбоев (11.Виктор Клишин 89), 18.Шавкатжон Муллажонов, 19.Ислом Иномов, 55.Раҳматулло Бердимуродов, 77.Муҳаммаджон Исаев (17.Камолиддин Мурзоев 81), 88.Иворь Йелич, 90.Владимир Косминин
Захира: 46.Хуршид Хўжаев, 21.Гулом-ҳайдар Ғуломов, 22.Мурод Ражабов, 44.Азизбек Суюнов
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акрамжон Комилов, 7.Душан Мичич, 8.Жовлон Иброхимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов (10.Элдор Шомуродов 77), 11.Вадим Чемиртан (97.Жавоҳир Эсонқулов 71), 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 29.Отабек Шукуров, 30.Хуршид Ғиёсов
Захира: 45.Дилшод Хамраев, 5.Жавлон Мирабдуллаев, 16.Алишер Саноев, 20.Сардорбек Азимов, 44.Миржамол Қосимов
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев (Тошкент) – 8,8; Олим Абдувасилов (Тошкент) – 9,0; Санжар Шоюсупов (Тошкент) – 9,0; Олим Туйчибоев (Фарғона) – 9,0
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин
9 март, 2017 йил. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси стадиони. 4950 томошабин