Янгиликлар

“Олмалиқ” – “Бунёдкор”. Видеопревью

Сана: 09.03.2017

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 9 март куни “Олмалиқ” жамоаси меҳмони бўлади.

Олий лига 2-турининг марказий учрашувида “Олмалиқ” ва “Бунёдкор” жамоалари ўзаро куч синашади. Ушбу учрашув жамоаларнинг олий лигадаги ўзаро 19-тўқнашуви сифатида қайд этилади. Бунгача ўтказилган 18 учрашувнинг 13тасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган бўлса, 2 учрашув олмалиқликларнинг ғалабаси билан якун топган. Яна 4та баҳсда куч қайд этилган. Тўплар фарқи – 37:17, “Бунёдкор” фойдасига.

Ўзаро ўйинлар тўпурари Анваржон Солиев ҳисобланади. Ушбу ҳужумчи олмалиқларга қарши саккиз учрашувда майдонга тушиб, рақибни етти бор “ҳафа” қилган.

Қуйида “Олмалиқ” майдонида ўтган ўзаро учрашувлар қайдномалардан кўчирмалар билан танишишингиз ва киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

ОЛМАЛИҚ - БУНЁДКОР 0:1 (0:0)
27.04.2008. 7-тур. Олмалиқ. “Металлург” стадион. 5328 томошабин
Бош ҳакам: Қаҳрамон Юлдашев (Гулистон) – 7,9
Гол: Анваржон Солиев 70

ОЛМАЛИҚ - БУНЁДКОР 2:2 (1:0)
04.10.2009. 22-тур. Олмалиқ. “Металлург” стадиони. 12 351 томошабин
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент) – 9,4
Голлар: Артурос Фоменко 39 (1:0), Александр Востриков 62 (2:0), Сервер Жепаров 85 (2:1), Сервер Жепаров 88 (2:2)

ОЛМАЛИҚ – БУНЁДКОР 1:3 (0:1)
29.05.2010. 11-тур. Олмалиқ. “Металлург” стадиони. 3658 томошабин
Бош ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент) – 8,8
Голлар: Денилсон 25 (0:1), Ривалдо 52 (0:2), Анваржон Солиев 87 (0:3), Носир Отақўзиев 89 (1:3)

ОЛМАЛИҚ – БУНЁДКОР 1:3 (0:2)
27.09.2011. 18-тур. Олмалиқ. “Металлург” стадиони. 6244 томошабин
Бош ҳакам: Султон Зайлобиддинов (Фарғона) – 8,7
Голлар: Виктор Карпенко 26 (0:1), Анваржон Солиев 38 (0:2), Милош Трифунович 54 (0:3), Мўйдин Мамазулунов 83 (1:3)

ОЛМАЛИҚ – БУНЁДКОР 2:1 (1:0)
13.09.2012. 19-ТУР. Олмалиқ. “Металлург” стадиони. 3285 томошабин
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Бухоро)
Голлар: Зафар Полвонов 31 (1:0), Зафар Полвонов 47 (2:0), Лутфулла Тўраев 52 (2:1)

ОЛМАЛИҚ – БУНЁДКОР 3:1 (1:1)
14.04.2013. 5-тур. Олмалиқ. “Металлург” стадиони. 5785 томошабин
Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент)
Голлар: Зафар Полвонов 11 (1:0), Камолиддин Мурзоев 12 пенальти (1:1), Евгений Гоголь 59 (2:1), Евгений Гоголь 70 (3:1)

ОЛМАЛИҚ – БУНЁДКОР 1:2 (1:2)
15.08.2014. 16-тур. Олмалиқ. “Олмалиқ” спорт мажмуаси стадиони. 6021 томошабин
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент) – 9,6
Голлар: Шакер Зуаги пенальти 16 (1:0), Сардор Рашидов 22 (1:1), Олександр Пишчур 45 (1:2)

ОЛМАЛИҚ – БУНЁДКОР 0:0
04.11.2015. 29-тур. Олмалиқ. “Олмалиқ” спорт мажмуаси стадиони. 2342 томошабин
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Бухоро) – 8,5

ОЛМАЛИҚ – БУНЁДКОР 0:2 (0:2)
18.10.2016. 20-тур. Олмалиқ. “Олмалиқ” спорт мажмуаси стадиони. 318 томошабин
Голлар: Минори Сато 32 (0:1), Минори Сато 39 (0:2)
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент) – 9,0