Янгиликлар

Ёшлар лигаси: “Олмалиқ” – “Бунёдкор” 3:0

Сана: 08.03.2017

Ёшлар лигасининг 2-турини “Бунёдкор” Олмалиқ шаҳрида “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашув ҳужумкор руҳда бошланди. 5-дақиқада қанотдан узатилган тўпни бир тегиниш билан Авазжон Раҳматуллаев “Бунёдкор” дарвозасига йўллаб, ҳисобни очди. Шундан сўнг ёш “қалдирғочлар”да ҳисобни тенглаштириш, хатто олдинга чиқиб олиш учун қулай имкониятлар бўлди. Бироқ Миржаҳон Мираҳмадов ва Нодирбек Мавлонов қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. Аксинча, бўлим ўрталарида Авазжон Раҳматуллаев олмалиқликларнинг иккинчи голини киритди.

Иккинчи бўлимда ҳам дарвозалар олдида қатор хавфли вазиятлар юзага келтирилди. Айниқса, бунёдкорчилар 2-3 бор голли вазиятлар яратишиб, уларни самарали якунлай олишмади. Асосий вақт якунланиб бораётган паллада Миржалол Мирюсупов жамоасининг учинчи голини киритиб, мезбонларга йирик ҳисобдаги ғалабани келтирди.

Ёшлар лигаси-2017, 2-тур
“ОЛМАЛИҚ” – “БУНЁДКОР” 3:0 (2:0)
Голлар: Авазжон Раҳматуллаев 5 (1:0), Авазжон Раҳматуллаев 27 (2:0), Миржалол Мирюсупов 88 (3:0)
“Олмалиқ”: Низомиддин Зиёвутдинов, Фаррух Содиқов, Азизбек Суюнов, Мурод Ражабов, Яҳё Рўзиев, Авазжон Раҳматуллаев, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Фархат Мусабеков, Дониёр Набиев, Миржалол Мирюсупов, Азамат Жумабеков
Захира: Аброр Каримов, Шахзодбек Алакулов, Дадахон Юсупов, Шохбоз Умаров, Достон Рашидов, Жасурбек Умаров, Қувондиқ Мўминов
“Бунёдкор”: Элдор Адхамов, Сардор Мадрахимов, Нодир Мавлонов, Фаррух Икромов, Нодирхон Камолов, Отабек Бекбоев, Сардорбек Азимов, Давронбек Умиров, Бурхон Усмонов, Иброҳим Ғофуров, Миржаҳон Мираҳмадов
Захира: Жасур Умрзоқов, Ҳабиб Каримов, Жавоҳир Мусажонов, Дониёр Турсунов, Азамат Розиқов, Зиёвиддин Аҳадов, Абдуғани Камолов