Янгиликлар

“Олмалиқ” – “Бунёдкор” учрашуви ҳакамлари

Сана: 06.03.2017

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 2-тури доирасида “Олмалиқ” клуби меҳмони бўлади.

ЎзПФЛ ушбу учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳини эълон қилди. Унга кўра, “Олмалиқ” – “Бунёдкор” баҳсига Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи тайинланган. Қайд этиш керакки, Рўзиев фаолияти мобайнида бунгача “қалдирғочлар” иштирокидаги 6та учрашувда бош ҳакамлик қилган.

Олий лига-2017, 2-тур
9 март, пайшанба
Олмалиқ. ОКМК стадиони. 17:30
“ОЛМАЛИҚ” – “БУНЁДКОР”
Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев
Қанот ҳакамлари: Олим Абдувасилов, Санжар Шоюсупов (барчаси – Тошкент)
Захира ҳаками: Олим Тўйчибоев (Фарғона)
Ҳакамлар назоратчиси: Артём Арутюнов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин