Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Рақиб битта имкониятдан фойдаланиб кетди”. ВИДЕО

Сана: 04.03.2017

“Бунёдкор” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жиззахликлар устози қатнашди.

- Аввало, барчангизни янги футбол мавсуми билан табриклайман. Ўйин давомида “Бунёдкор”ни кичик устунлиги сезилиб турганди. Улар ҳужумлар уюштиришди, бироқ якуний зарба беришга имкон бермай ўйнаётгандик. Бироқ битта вазиятдан рақиб фойдаланиб кетди. “Бунёдкор” – “Ал-Айн” баҳсини бутун жамоа бўлиб стадионда кузатгандик ва ўзимизга керакли хулосаларни чиқариб олгандик. Афсуски, охирида омадимиз чопмади. “Сўғдиёна”ни бош мураббий сифатида бешинчи мавсум олий лигада бошлаб тушаяпман. Афсуски, стартда омадли ўйнай олмаётганимиз яхши бўлмаяпти. Бугун биринчи бўлимдаги асосий вазифа камроқ хато қилиш ва “Бунёдкор”нинг қанот футболчиларига имкон бермаслик. Дастлабки 45дақиқаликда барчасини тўғри бажардик. Бироқ иккинчи бўлимдаги битта имкониятдан рақиб фойдаланиб кетди, - дейди Даврон Орифович.

(TAS-IX)

(TAS-IX эмас)