Учрашув тафсилоти

БУНЁДКОР

1:0

Поханг Стилерз

48' Ғофуров Анвар
Учрашув бош ҳаками: Абдуллоҳ Балидеҳ. Ўйингох: "Жар" стадиони.
Томошабинлар: 5100.

ОЧЛ - 2012. 6-тур. Сана: 16.05.2012 17:00.

Ўтган учрашувлар

ОЧЛ - 2013 6-тур 30.04.2013 15:00 Поханг Стилерз 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
ОЧЛ - 2013 2-тур 13.03.2013 17:00 БУНЁДКОР 2-2 Поханг Стилерз ҳисобот
ОЧЛ - 2012 2-тур 20.03.2012 15:30 Поханг Стилерз 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
ОЧЛ - 2009 Чорак финал 30.09.2009 19:00 Поханг Стилерз 4-1 БУНЁДКОР ҳисобот
ОЧЛ - 2009 Чорак финал 23.09.2009 17:00 БУНЁДКОР 3-1 Поханг Стилерз ҳисобот

Матнли трансляция

' Эътиборингиз учун ташаккур!
' Барча мухлисларни плей-офф йўлланмаси билан муборакбод этамиз.
' Ғалаба муборак "Бунёдкор"!
90+5' Ўйин тугади. "Бунёдкор" плей-оффда!
90+4' Бизникилар тўпни қайтариш билан овворалар.
90+1' Анваржон Солиев Майдонга тушди.
90+1' Камолиддин Мурзоев Майдонни тарк этди.
90' Иккинчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89' Хайрулла Каримов икки бор хавфли зарбаларни қайтариб юборди.
87' Бугунги учрашувни 5130та томошабин кузатаётганини эълон қилишди.
86' Шин Жин Хо Майдонга тушди.
86' Дерек Асамоах Майдонни тарк этди.
84' Яна бир бор Мельзиддинов қулай вазиятда бўлди. Бироқ унга ҳимоячилар унга зарба беришга имкон бермади.
82' Дерек Асамоах ўткир бурчак остидан дарвозага тўпни йўллади. Ноаниқ.
81' Мельзиддинов майдонга тушиши биланоқ тўпга биринчи тегиниши билан дарвозани ишғол қилиши мумкин эди. Лекин ундан чаққонроқ ўйнаган "Похан" посбони тўпни тепиб юборди.
80' Руслан Мельзиддинов Майдонга тушди.
80' Шавкат Саломов Майдонни тарк этди.
79' Нестеров жудаям хавфли тўпни қайтариб юборди.
78' Қарши ҳужумдан "Бунёдкор" фойдалана олмади. Мурзоев Саломовни тўп билан таъминлади. Лекин Саломов ҳам ўз навбатида Карпенкога тўп ошириши керак эди. Лекин Саломов рақибни аолашга тушиб кетди.
76' Нестеров яхши ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.
74' Лутфулла Тўраев шифокорлар ёрдамига муҳтожлик сезмоқда.
72' Ян Козакка қарши ҳужумда тезлиги панд берди. Акс ҳолда Саломов ва Мурзоев чиройли тарзда очилиб боришаётган эди.
70' "Похан Стилерз"нинг асосий ҳужумлари қанотдан ҳаволатиб тўп оширишлар орқали ташкил этилмоқда.
69' Корейслар ўнг қанотдан тезкор ҳужум ташкил этишди. Саломов хавфни бартараф этди.
67' Му Юл Майдонга тушди.
67' Бюнг Жун Майдонни тарк этди.
67' Эмиль Кенжисариев Майдонга тушди.
67' Анвар Ғофуров Майдонни тарк этди.
66' Иброхимов марказда тўпни рақибга бериб қўйди ва "Похан" ҳужумга ўтди. Бахтимизга рақибнинг сўнгги зарбаси ноаниқ чиқди.
64' Бурчакдан оширилган зарбани Нестеров муштлари билан уриб юборди.
62' Нестеров ҳавфли зарбани қайтариб юборди.
61' Жудаям чиройли ҳужум, жудаям чиройли гол билан якунланиши мумкин эди. Шораҳмедов Козакка, Козак эса Саломовга тўп узатди. Саломовнинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
59' Мурзоевдан тўпни қабул қилиб олган Виктор Карпенко бир футболчини чалғитиб, тўпни ўзига тўғрилаб олди ва дарвоза томон зарба йўллади. Лекин зарба ноаниқ чиқди.
57' Асамоах симуляция ишлатиб йиқилиб тушди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
56' Миржалол Қосимов майдон четида тинимсиз кўрсатмалари билан шогирдларига далда бериб турибди.
53' Лутфулла Тўраев олдинга тўп билан ўтаётган Асамоахни ҳужумини бузиб қўйди.
52' Карпенко-Мурзоев тандеми Козакка тўп узатди. Бироқ Ян дарвозага зарба беришда кечикди.
50' Виктор Карпенко жарима зарбасидан сўнг ҳисобни 2:0га ошириши мумкин эди. Тўпга озгина аниқлик етишмади.
49' Ким Кванг Сук Мурзоевни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирди.
49' Шораҳмедов ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва тўпни Козакка узатди. Ян эса ўнг қанотдан очилиб келаётган Ғофуровга аниқ пас оширди. Анвар эса боши билан узоқ бурчакни аниқ нишонга олди - 1:0.
48' Анвар Ғофуров ГООООООООООООООООООООООООООЛ!!!
47' Асамоахнинг дарвозага зарба беришига Каримов йўл қўймади.
46' Парк Сеонг Хо Майдонга тушди.
46' Чо Чан Хо Майдонни тарк этди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча ҳисоб очилмади - 0:0.
45' Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
43' Ғофуровнинг биргина пасидан сўнг Мурзоев чап қанотдан жарима майдончасига кириб кетди ва дарвозага зарба йўллади. Тўп тўрга ташқи томондан тегди.
42' Энди Шораҳмедовнинг ўзи ўнг қанотдан жарима майдончасига кирар-кирмас зарба йўллади. Дарвозабон аниқ ҳаракат қилиб, тўпни илиб олди.
41' Яна Шораҳмедов ўнг қанотдан яхши пас ташлади. Бу сафар Мурзоев боши билан тўпни дарвозага тўғрилади. Лекин иккинчи сафардирки тўпни дарвозабон эса устун қайтариб қолмоқда.
39' Кореяликлар яхши ҳужумга ўтишди. Бироқ уларнинг бир аъзоси "офсайд"да қолганди.
37' Шораҳмедовнинг ён чизиқдан отган тўпи Козак орқали Саломовга келди. Шавкатнинг чалқанча усулда йўллаган зарбасини "Похан" посбони аранг қайтариб қолди.
35' Ён чизиқ ҳаками ажойиб қарори билан ҳаммани ҳайратлантирди. Бир вақтнинг ўзида у ҳам бурчак ва эркин зарба тепиш кераклигига ишора қилди)))
31' Шораҳмедовнинг пасидан сўнг тўп рикошет бўлиб Карпенкога келиб тушди. Викторнинг кучли зарбаси эса дарвоза устунига тегиб қайтди.
29' Саломов чиройли тарзда тўпни эгаллаб олиб, Мурзоев томон уни оширди. Бироқ Мурзоевни рақиб ушлаб қолди. Ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.
28' Шин Хюн Мин ўнг қанотдан олдинга ўтиб кетди ва дарвоза яқинигача борди. Бироқ унинг зарба йўллашига Ғофуров ҳалал берган ҳолда ҳавфни узоқлаштирди.
27' Охирги дақиқаларда меҳмонлар ҳам ҳужумга ўтишмоқда.
25' Яна бир бор "Похан Стилерз" юрани ховчулатди. Бюн Жун қулай вазиятга чиқди ва Нестеровни ҳам алдаб ўтиб бўш қолган дарвозани ўткир бурчакдан ишғол қилолмади.
23' Энди "Похан" ҳавфли ҳужум билан жавоб қайтарди. Ўин Кванг Хун тепган тўпни Бюн Жун дарвозага тўғрилаб қўйишга жудаям яқин эди. Аммо у бу имкониятдан фойдалана олмади.
22' Саломовнинг бурчак зарбаси жудаям хавфли чиқди. Бурама тарзда йўлланган зарбани дарвозабон аранг қайтариб қолди.
21' Карпенконинг тўп ошириши. Бироқ бу сафар ҳам ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
20' Тўраевнинг пасидан сўнг Мурзоев чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди. Бироқ у ҳужум давомида рақибини қўлидан тортиб қолгани учун ҳакам ўйинни тўхтатди.
18' Ўйин назорати тўлиқ майдон эгаларида. Рақиб ҳимояланаётгани учун тўпни кўпроқ "қалдирғочлар" қисқа-қисқа паслар билан эгаллаб туришибди.
15' Бурчак зарбасини Саломов амалга оширди. Бироқ Шин Хва Ёнг тўпни муштлари билан уриб юборди.
14' Ўнг қанотдан Шораҳмедов-Карпенко тандеми асосида чиройли ҳужум. Афсуски йўлланган зарба ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
12' Ғофуровнинг аниқ пасидан сўнг Козак яхши вазиятга чиқди. Лекин Ян тўпни ўзига бўйсиндира олмади.
10' Яна бир бор Асамоаҳ ҳимоячиларимизга ташвиш туғдиришга киришди. Аммо Шораҳмедов тўпни узоқлаштириб юборди.
09' Ҳавфли қарши ҳужум. Асамоаҳ қулай вазиятга чиқарилди. Яхшиямки Филипосян тўпни қайтариб юборди.
08' Ҳозирча меҳмонлар асосий эътиборларини ҳимояга қаратишган. Паслар орқали бу ҳимояни ёриб ўтиш қийин кечмоқда.
07' Хайрулла Каримов шифокорлар ёрдамига муҳтож. Рақиб уни тирсаги билан уриб юборгани.
06' Асамоаҳ ва Чан Хао комбинация ташкил этишди. Бироқ бу ҳужум самарасиз якунланди.
04' Бу сафар ҳам Қосимов шогирдлари тўпни кўпроқ ўзлари назорат қилиб туришди ва якуний зарба Лутфулла Тўраев томонидан йўлланди. Бироқ ноаниқ.
02' "Бунёдкор" аъзолари тўпни бир-бирларига ошириб туришди ва ҳужумга ўтишди. Бироқ илк ҳужумда Мурзоев тўпни ўзига бўйсундира олмади.
01' Диққат!!! Учрашув бошланди.
' Учрашувни "қалдирғочлар" бошлаб беришяпти.
' Жамоалар ўйинни бошлашга ша!
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Похан Стилерз" қизил-қора йўл-йўл либосларда. Ҳакамлар гуруҳи эса кулранг кийимда.
' Стадионда у қадар кўп сонли мухлислар йўқ. нари борса 3-4 минг атрофида. Балки бу иш куни билан боғлиқдир ёки ҳавонинг иссиқлигига йўйиш мумкиндир.
' УЧРАШУВНИ БОШҚАРИБ БОРУВЧИ ҲАКАМЛАР
Бош ҳакам: Абдуллоҳ Балидеҳ
Ён қанот ҳакамлари: Волид Султон ал-Маннаий, Рамазон Саид ан-Наимий
Захира ҳаками: Хамис Муҳаммад ал-Куварий (барчаси – Қатар)
Назоратчи: Салим Саид ас-Сувайдий (БАА)
Комиссар: Гоко Суминори (Япония)
' “ПОХАН СТИЛЕРЗ” ТАРКИБИ:
1.Шин Хва Ёнг
3.Ким Кванг Сук
8.Хванг Жин Сеонг
10.Дерек Асамоаҳ
13.Ким Вон Ил
14.Ким Тай Су
17.Шин Кванг Хун
20.Шин Хюн Мин
22.Но Бюнг Жун
24.Ким Дай Хо
26.Чо Чан Хо

ЗАХИРАДАГИЛАР:
5.Ли Вонг Жай
6.Шин Жин Хо
9.Хванг Си Жу
11.Парк Сеонг Хо
12.Хванг Гё чунг
18.Му Юл
34.Юн Вон Ил

Бош мураббий: Сунг Хонг Хван
' “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброхимов
10.Шавкат Саломов
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
17.Камолиддин Мурзоев
22.Виктор Карпенко (сардор)
33.Ян Козак

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
7.Дэвид Карни
11.Эмиль Кенжисариев
18.Славолюб Жоржевич
20.Анваржон Солиев
24.Баҳодир Пардаев
28.Руслан Мельзиддинов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Яна бир неча дақиқалардан сўнг "Бунёдкор" - "Похан Стилерз" учрашуви бошланади.
' "Жар" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

БУНЁДКОР Поханг Стилерз
Нестеров Игнатий
Шораҳмедов Акмал
Каримов Ҳайрулла
Ғофуров Анвар 67
Иброхимов Жавлон
Саломов Шавкат 81
Тўраев Лутфулла
Филипосян Артём
Мурзоев Камолиддин 90
Карпенко Виктор
Козак Ян
Кенжисариев Эмиль 67
Мельзиддинов Руслан 81
Солиев Анваржон 90
Шин Хва-Йон
Ким Кван-Сук
Хван Чжин-Сун
Асамоах Дерек 87
Ким Вон-Ил
Ким Тэ-Су
Шин Кван-Хун
Шин Хюн-Мин
Но Бюн-Чжун 67
Ким Даэ Хо
Чо Чан-Хо 46
Парк Сун-Хо 46
Го Му-Юл 67
Шин Жин Хо 87
БОШ МУРАББИЙЛАР
Қосимов Миржалол Хван Сун-Хон

Видео