Учрашув тафсилоти

Ал-Ваҳда

1:2

БУНЁДКОР

90' Саид Ал-Катҳири
37' Денилсон
85' Денилсон
Учрашув бош ҳаками: Абдуллоҳ Балидеҳ. Ўйингох: Ал-Наҳян.
Томошабинлар: 5000.

ОЧЛ - 2010. 2-тур. Сана: 09.03.2010 19:20.

Ўтган учрашувлар

ОЧЛ - 2011 5-тур 03.05.2011 18:00 БУНЁДКОР 3-2 Ал-Ваҳда ҳисобот
ОЧЛ - 2011 1-тур 02.03.2011 21:00 Ал-Ваҳда 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
ОЧЛ - 2010 6-тур 28.04.2010 10:00 БУНЁДКОР 4-1 Ал-Ваҳда ҳисобот

Матнли трансляция

' Мазкур ғалаба билан барча юртдошларимизни табриклаймиз! Спорт канали шаҳрловчиси таъбири билан айтганда, эртага "Пахтакор"дан ҳам ана шундай ғалаба кутиб қоламиз! Эътиборингиз учун раҳмат!
90+5' Учрашув якунланди. "Бунёдкор" Чемпионлар лигасининг 2-турини ҳам ғалаба билан якунлади.
90+4' Игнатий Нестеров Ҳакам қарорига эътироз билдириб, у билан тортишганлиги учун огоҳлантирилди.
90+3' Руслан Мелзиддинов Майдонга тушди.
90+3' Денилсон Майдонни тарк этди.
90+2' Ҳамда Ал-Камали Ривалдога нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантрилди.
90' Ал-Катири Нестеров дарвозасини яқин масофадан ишғол қилди ва ҳисобни қисқартирди - 1:2.
90' Ал-Катири ГОЛ!!!
89' Сўнгги дақиқалардаги устунлик "қалдирғочлар" томонига ўтди.
88' Саид Салим Ал-Хатири Азизбек Ҳайдаровга нисбатан ўйин қоидасини бузганлигиучун огоҳлантирд.
88' Ривалдонинг кучли зарбаси рақиб футболчисига теккан ҳолда майдона ташкарисига чиқиб кетди.
87' Тимур Кападзе Майдонга тушди.
87' Сервер Жепаров Майдонни тарк этди.
86' Ривалдо бошлаб берган ҳужумни Ҳасанов жонлантирди ва қанот бўйлаб олдинга борди. У тўпни Денилсонга етказиб берди. Тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйган дарвозабоннинг хатосидан унумли фойдаланган бразилиялик футболчи эса дарвозани нишонга олишда адашмади - 0:2.
86' Денилсон ГООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!
85' Александр Ковалёв Майдонга тушди.
85' Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди.
84' Нестеров "Бунёдкор"ни муқаррар голдан сақлаб қолди.
83' Жалол Ҳалид ўйинга киришиб кетолмади ва уни Хиккерсбергар алмаштирди.
83' Саид Салим Ал-Хатири Майдонга тушди.
83' Жалол Ҳалид Майдонни тарк этди.
82' Пинганинг кучли ва ўта хавфли зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
80' Учрашув якунланишига 10 дақиқа вақт қолди.
79' Рақиб ҳужум қилмоқда. Ҳозирча ҳимоячиларимиз бехато ўйнашмоқда.
77' Денилсонга майдон ташқарисида ёрдам кўрсатиляти.
77' Денилсонга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
75' Аъло Али Ҳайдар бошлаган ҳужумни якунлайдиган футболчи топимади.
74' Йозеф Хиккерсбергер таркибда 2та ўзгариш қилди. Қани кўрамиз ушбу ўзгаришлар "Ал-Вахда"га қанчалик ёрдам бераркин...
72' Жалол Ҳолид Майдонга тушди.
72' Ёқуб Юсиф Майдонни тарк этди.
72' Ҳасан Мадҳафар кучли зарбаси ноаниқ.
71' Исмоил Матарнинг кучли зарбасини жуда ноқулай вазиятда бўлишига қарамасдан Игнатий Нестеров майдон ташқарисига чиқариб юборди.
70' Али Аҳмаднинг кучли зарбаси Анвар Ғофуровга теккан ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди.
70' Жасур Ҳасанов тўпни Денилсонга етказиб беришда хатоликка йўл қўйди. Акс ҳолда Денилсон жуда қулай вазиятга чиқиб бориши мумкин эди.
68' Жепаров жуда фаол ҳаракатлари эвазига тўпни Денилсон томон ошириб берди. Денилсоннинг бош билан йўллаган кучли зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
67' Матар тўпни ҳужумдаги шериги Байянога етказганди. Чаққонроқ ҳаракат қилган Нестеров тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва уни илиб олди.
65' Майдон эгалари секин аста устунлик қила бошлашяпти. Чунки улар бу учрашувда ҳам очко йўқотадиган бўлсалар кейинги босқичга чиқиш масаласини анча қийинлаштиришади.
64' "Ал-Вахда" аъзолрининг навбатдаги ҳужумини Анзур Исоилов бартараф этди. Бу вазиятда ён чизиқ ҳаками ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганлиги ҳам кўрсатиб турганди.
62' Али Аҳмад Майдонга тушди.
62' Ал-Шеххи Майдонни тарк этди.
62' "Ал-Вахда" таркибида дастлабки ўзгариш.
61' Саҳоб Жўраев сафга қайтди.
61' Исмоил Матар кўп ҳолларда ўзининг муғомбирлиги билан эсда қолмоқда. Ҳозирги вазиятда у тўпни қўли билан тўхтатиб қолди.
59' "Ал-Вахда"нинг хавфли ҳужумини Азизбек Ҳайдаров бартараф этди.
56' Ҳозир Саҳобга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
55' Саҳоб Жўраев рақиб футболчиси билан тўп учун курашда жиддий тўқнашиб кетди.
54' Ўйин суръати бироз тушди. Тўп асосан майдон марказида.
52' Пинганинг кучли зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
51' Байано ва Матар жуда ажойиб комбинация ташкил этишди. Аммо Ғофуров тўпни улардан олиб қўйди.
50' Анвар Ғофуров тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Агар Анвар чаққонроқ ҳаракат қилмаганида рақиб ҳужумчилари Нестеров билан яккама-якка вазиятга чиқиб боришлари мумкин эди.
49' Аъло Али Ҳайдар Жасур Ҳасановни либосидан тортиб қолгани учун огоҳлантирилди.
48' Жепаров-Ривалдо комбинациясидан сўнг тўп Виктор томон йўналганди. Аммо ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.
46' Жамоалар иккинчи бўлимни ҳеч қандай ўзгаришсиз бошлашди.
46' Иккинчи бўлим бошланди!
' Биринчи бўлим тугади. Танаффус. Вакилларимиз олдинда — 1:0.
45+2' Кетма-кет бурчак тўпларидан сўнг, бўлим якунланишидан аввал Анвар Ғофуровнинг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсини усидан бир неча сантиметрлар юқоридан ўтиб кетди.
45+1' Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бормоқда.
44' Чамаси 23 метрлар узоқликдан Фернандо Байянонинг кучли зарбасини Нестеров ушлаб олди.
43' Жоао Виктор Исмоил Матар бу сафар ҳам симулация ишлатди. Аммо бу гал ҳакам қарор қабул қилишди адашди. У Жоао Викторга сариқ карточка кўрсатиб, дарвозамиз томон жарима зарбаси белгилади.
42' Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида "қалдирғочлар"нинг устунлиги сезилиб турибди.
41' Жоао Викторнинг чамаси 11 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олишига бир неча сантиметрлар етишмади.
40' Карпенконинг чап оёқда йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтариб қолди.
40' "Бунёдкор"нинг ҳисобни очгани ҳар томонлама яхши. Айниқса, араблар энди вақтни чўзмоқчи бўлиб майдонда ётиб олишмайди.
37' Ўнг қанотдан Виктор Карпенко ошириб берган тўпни уч ҳимоячи ва дарвозабон қуршовида бўлишига қарамасдан ҳаммадан баланд сакраган Денилсон боши билан дарвозани аниқ нишонга олди - 0:1
37' Денилсон ГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
35' Ўйин майдон марказига кўчди десак муболаға бўлмайди.
33' Учрашув анча ҳужумкор руҳда ўтмоқда. Жамоалар ҳужум кетидан ҳужум ташкил этишиб туришибди.
31' Қаршии ҳужумда Жепаров жуда кучли зарба билан "Ал-Вахда" дарвозасини нишонга олмоқчи бўлди. Аммо Сервернинг кучли зарбасини дарвозбон майдон ташқарисига чиқариб юборди.
30' Исмоил Матарнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Игнатий Нестеров қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
30' Бурчак тўпи. Ривалдо ошириб берган тўпни Ҳасанов тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Аммо ноаниқ.
29' "Бунёдкор"нинг ҳужумини "Ал-Вахда" ҳимоячиси қўли била қайтариб қолди. Аммо ҳакам бу взиятни эътиборсиз қолдирди.
27' Жасур ҳакам ҳуштаги алинмасдан олдин ўйинни бошлаб давом эттиргани учун огоҳлантирилди.
26' Жасур Ҳасанов Орадан бир дақиқўтиб, ҳакам яна чўнтагига мурожат қилди. Бу сафар Жасур Ҳасанов огоҳлантирилди.
25' Исмоил Матар Исмоил Матар бу сафар ҳам муғомбирлик қилиб жарима майдончамиз яқинида йиқилиб тушди. Бош ҳакам симуляция учун Матарни огоҳлантирди.
24' Ҳасанов тўпни майдонда сақлаб қололмади. Акс ҳолда "қалдирғочлар"нинг ҳужуми ҳавфли тус олиши мумкин эди.
22' Саид Баширнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини жонли девор қайтариб қолди.
20' Ҳасанов-Жепаров-Денилсон комбинациясидан сўнг Денилсоннинг кучли зарбаси бирозгина ноаниқ кетди. Ҳаводаги тўп унинг оёғига яхши тушмай қолди.
18' Тўпни ҳимоячиларимиз бир-бирларига узатган ҳолда янги ҳужум бошлашга фурсат кутишмоқда.
17' Пинганинг кучли зарбасини Саид Башир дарвозамига тўғрилади. Бахтимизга салгина ноаниқ.
16' Фернандо Байанонинг зарбаси жонли деворга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
16' Исмоил Матар бу сафар дарвозамиздан чамаси 22 метлар узоқликдан жарима зарбаси ишлади.
14' Денилсон майон марказида ўйин қоидасини бузди.
12' Исмоил Матар жарима майдончамизга кириб йиқилиб тушди. Аммо ҳакам бу вазиятга эътибор қаратмади ва ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.
11' Ҳимоячиларимиз бу сафар ҳам Исмоил Матарни суъний ўйиндан ташқари ҳолатда қолдирдилар.
10' Байанонинг чап оёқда чамаси 20 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
8' "Ал-Вахда"нинг хавфли ҳужуми. Ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.
7' Жаримани Ривалдо амалга оширди. Тўп Карпенкога келиб тушди. У тўпни жарима майдончасига ошириб берди. Денилсоннинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.
6' Саҳоб Жўраевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
5' Ҳасанов ошириб берган тўпни Жепаров қабул қилиб олди ва бир ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни дарвозага йўллади. Аммо тўп йўлига бошқа бир ҳимоячи тўғаноқ бўлди.
5' Тўпни "қалдирғочлар" ўзларида назорат қилиб туришибди.
4' Жасур Ҳасанов ён қанотдан тўпни ўйинга киритди. Аммо ҳужумни якунлайдиган футболчи топилмади.
2' Илк дақиқалардан жамоалар эҳтиёткорликка эътибор қаратишмоқда.
1' Ўйин бошланди!
20:19' Ўйинни вакилларимиз бошлайдиган бўлишди! Тўп ёнида Денилсон ва Ривалдо!
20:15' Стадион учрашувни бошлашга шай.
20:11' ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: Рефери: Абдуллоҳ Муҳаммад Балидех (Қатар)
Рефери ассистенти 1: Валид Султон Ал-Маннаи (Қатар)
Рефери ассистенти 2: Рамзон Ал-Рамазони (Қатар)
Захирадаги ҳакам: Али Саббоҳ (Ливан)
Ҳакамлар эксперти: Хоссейн Асқари (Эрон)
Учрашув комиссари: Махеш Биста (Непал)
20:10' “АЛ-ВАХДА” ТАРКИБИ: 40.Одил Ал-Хосани
2.Ёқуб Юсиф
7.Муҳаммад Ал-Шеххи
9.Фернандо Байано
10.Исмоил Матар
16.Ҳасан Мадафар
21.Башир Саид Ал-Ҳаммади
22.Андре Пинга
23.Аъло Али Ҳайдар
24.Абдулраҳим Жума
36.Ҳамда Ал-Камоли

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
18.Али Муҳаммад
5.Муҳаммад Озман
8.Али Омар
11.Саид Салим Ал-Катири
28.Аҳмад Эиса
33.Али Аҳмад
41.Жалол Ҳолид
20:04' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ: 1.Игнатий Нестеров
24.Анзур Исмоилов
6.Анвар Ғофуров
23.Саҳоб Жўраев
22.Виктор Карпенко
7.Азизбек Ҳайдаров
29.Жоао Виктор
30.Сервер Жепаров
19.Жасур Ҳасанов
10.Ривалдо (сардор)
11.Денилсон

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12.Муроджон Зуҳуров
4.Хайрулла Каримов
31.Александр Ковалёв
9.Шавкат Саломов
18.Тимур Кападзе
26.Анвар Раҳимов
28.Руслан Мелзиддинов
20:03' Айни дамда "Бунёдкор" таркиби бизга маълум.
20:03' Айни пайтда "Ал-Нахиан" стадиони майдонида иккала жамоа аъзолари ўзларининг ўйинолди сўнгги машғулотларини ўтказиб боришмоқда.
20:00' Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари. Бугун БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида мамлакатимиз чемпиони "Бунёдкор" Чемпионлар лигасининг 2-турини "Ал-Вахда" клубига қарши ўтказади.
' Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган "Ал-Ваҳда" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 20:20да бошланади.

Жамоалар таркиби

Ал-Ваҳда БУНЁДКОР
Одил Ал-Хосайни
Башир Саид
Ҳайдар Аъло Али
Ҳассан Юсуф Мудҳафар
Ҳамдан Ал-Камали
Пинга
Ёқуб Ал-Хосайни 73
Абдулрахим Жума
Фернандо Байано
Муҳаммад Ал-Шеҳҳи 60
Исмоил Матар
Аҳмад Али Ал-Абри 60
Халид Ал-Марзуқи 73
Саид Ал-Катҳири 83
Нестеров Игнатий
Исмоилов Анзур
Ғофуров Анвар
Жўраев Саҳоб 84
Ривалдо
Жоао Виктор
Ҳайдаров Азизбек
Жепаров Сервер 86
Карпенко Виктор
Ҳасанов Жасур Орзиқулович
Денилсон 90
Ковалёв Александр 84
Кападзе Тимур 86
Раҳимов Анвар 90
БОШ МУРАББИЙЛАР
Йозеф Хиккерсбергер Сколари Луиз Фелипе