Учрашув тафсилоти

БУНЁДКОР

2:2

Поханг Стилерз

15' Пишур Александр
90' Мурзоев Камолиддин
60' Гванг Хун Ли
67' Мёнг Жу Ли
Учрашув бош ҳаками: Алиризо Фағони. Ўйингох: "Жар" стадиони.
Томошабинлар: 5000.

ОЧЛ - 2013. 2-тур. Сана: 13.03.2013 17:00.

Ўтган учрашувлар

ОЧЛ - 2013 6-тур 30.04.2013 15:00 Поханг Стилерз 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
ОЧЛ - 2012 6-тур 16.05.2012 17:00 БУНЁДКОР 1-0 Поханг Стилерз ҳисобот
ОЧЛ - 2012 2-тур 20.03.2012 15:30 Поханг Стилерз 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
ОЧЛ - 2009 Чорак финал 30.09.2009 19:00 Поханг Стилерз 4-1 БУНЁДКОР ҳисобот
ОЧЛ - 2009 Чорак финал 23.09.2009 17:00 БУНЁДКОР 3-1 Поханг Стилерз ҳисобот

Матнли трансляция

' Ўйин якунланди. "Бунёдкор" "Поханг Стилерз" билан дуранг ўйнади 2:2.
90+3' Камолиддин Мурзоев Жасур Ҳасановнинг жарима майдонига узтган тўпини Мурзоев дарвозага тўғирлаб юборди - 2:2!!!
90+1' Жасур Ҳасановнинг ошириб берган тўпини дарвозабон ушлаб олди, Алибобо тўпга улгурмади
90' Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди
89' Чан Хи Ким майдонга тушди
89' Чун Сук Баэ майдонни тарк этди
86' Хавфли вазият! Зотеевнинг чап қанотдан узатган тўпини Лутфулла Тўраев дарвозага йўллади, бироз ноаниқ
85' Пишурнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди
81' Камолиддин Мурзоев жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ
78' Пишурнинг дарвозага йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди, бурчак тўпидан сўнг ҳам ҳимоячилар ўзларини кўрсатишди
78' Чанг Жин Мун майдонга тушди
78' Гванг Хун Ли майдонни тарк этди
77' Хонг Ёнг Жунг Пишурга нисбатан ўз жарима майдони ичида хавфли ўйнагани учун. Бош ҳакам жарима майдони ичида эркин зарба белгилади
76' Олег Зотеев майдонга тушди
76' Саҳоб Жўраев майдонни тарк этди
75' Хавфли вазият! Жасур Ҳасанов тўпни жарима майдонига оширди. Пишур тўпни боши билан Алибобога ташлаб берди, Раҳматуллаевнинг зарбаси йўлига Мурзоев тўғаноқ бўлди
73' Рақиблар Пишурга нисбатан жарима майдони чизиғида қоида бузишди, белгиланган жарима тўпини Жасур Ҳасанов амалга оширди, ноаниқ
70' Даэ Хо Ким огоҳлантирилди
68' Гванг Хун Ли Чап қанотдан ошириб берилган тўпни Гванг Хун Ли боши билан дарвозага йўллади - 1:2.
67' Камолиддин Мурзоев майдонга тушди
67' Фозил Мусаев майдонни тарк этди
65' Хавфли вазият! Лутфулла Тўраев тўпни тўхтатиб берди, Фозил Мусаев дарвозага зарба берди, бироз ноаниқ
62' Алибобо Раҳматуллаев майдонга тушди
62' Марко Блажич майдонни тарк этди
59' Мёнг Жу Ли Бурчак тўпидан сўнг ошириб берилган тўпни Мёнг Жу Ли яқин масофадан Нестеров дарвозасига йўллади - 1:1
58' Гванг Хун Ли 18 метрлардан дарвозага зарба берди, тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
56' Жун Су Ким майдонга тушди
56' Бюнг Жун Но майдонни тарк этди
52' Жин Хо Шин тўпни чиройли тарзда Гванг Хун Лига узатди, Ли тўпни боши билан дарвозага йўллади Нестеров ўз ўрнида!
51' Кореяликлар бурчак тўпига эга бўлишди, узатиб берилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди
46' Иккинчи бўлим бошланди
45+1' Биринчи бўлимга қўшиб берилган 1 дақиқада ҳисоб ўзгармади. Ҳозирча "Бунёдкор" - "Поханг Стилерз" 1:0. Танаффус
45' Пишур ҳужум вақтида йиқилиб тушганига қарамай тўпни Мусаевга узатди, Фозил олдинга борди ва икки футболчини алдаб жарима майдони марказига узатди, Блажич тўпга улгурмади
43' Блажич энди чап қанотдан олдинга ўтди ва қарама-қарши қанотдаги Ҳасановни тўп билан таъминлади. Жасурнинг берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди
40' Меҳмонларнинг яна бир хавфли ҳужуми. Бюнг Жун Но чап қанотда бўш қолдирилди, унинг зарбаси Блажичга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпини ҳам Нестеров бартараф этди
38' Жасур Ҳасанов чап қанотдан тўпни жарима майдонига ошириб берди, Лутфулла Тўраев тўхтатмасдан дарвозага зарба берди, афсуски ноаниқ
35' Бош ҳакам Лутфулла Тўраев рақибга нисбатан қўпол ўйнади деб топди. Жарима тўпини Жин Хо Шин дарвозага йўллади, унча кучли бўлмаган зарбани Нестеров осонгина ушлаб олди
32' Рақибларнинг ўта хавфли ҳужуми! Ўнг қанотдан ҳаволатиб жарима майдонига узатилган тўпни Сеунг Даэ Ким дарвозага йўллади, зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
31' Блажичнинг тўп оширишидан сўнг Пишур рақиб дарвозаси томон ноаниқ зарба йўллади
29' 30 метрлардан белгиланган жарима тўпини Бюнг Жун Но амалга оширди, аммо унинг зарбаси дарвоза устидан анча юқоридан ўтиб кетди
25' Энди Жасур Ҳасанов зарба йўллади, бу зарбага ҳам аниқлик етишмади
21' Пишур 20 метрлардан рақиб дарвозасига зарба берди, аммо тўп ноаниқ кетди
16' Ҳисоб очилгач футболчиларимиз тўпни асосан ўзларида сақлаб туришга уринишмоқда
14' Олександр Пишур Шериклари томонидан ошириб берилган тўпни Пишур жарима майдони ичида қабул қилиб икки футболчини алдаб ўтди ва дарвозани ишғол қилди - 1:0
12' Жасур Ҳасанов икки марта бурчакдан тўпни ошириб берди, рақиб ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришди.
8' Бурчакдан ошириб берилган тўпни дарвозабон дарвоза чизиғи устидан қайтариб юборди!
6' Рақибларимиз жарима тўпига эга бўлишди, жарима майдонига узатилган тўпни Хайрулла Каримов қайтариб юборди
5' Дастлабки 5 дақиқада ҳеч бир томон хавфли ҳужум ташкил этмади
1' Дастлабки дақиқада меҳмонлар дарвозабони тўпни узоқлаштириш вақтида Пишурни пойлади, тўп майдонни тарк этди
' Ўйин бошланди
' Бугун "Бунёдкор" оқ, "Поханг Стилерз" эса қизил рангдги формада ўйнайди
' «ПОХАНГ СТИЛЕРС»: 31.Да Сол Ким, 15.Хонг Ёнг Жунг, 27.Сун Жу Парк, 14.Даэ Хо Ким, 20.Жун Сунг Юн, 6.Жин Хо Шин, 29.Мёнг Жу Ли, 22.Бюнг Жун Но, 7.Чун Сук Баэ, 33.Гванг Хун Ли, 24.Сеунг Даэ Ким.
ЗАХИРАДАГИЛАР: 4.Сеул Ги Баэ, 12.Гё Чунг Хванг, 19.Чан Хи КИм, 21.Жин Сеок Ли, 28.Жун Су Ким, 36.Чанг Жин Мун.
' «БУНЁДКОР»: 1.Игнатий Нестеров, 4.Хайрулла Каримов, 23.Саҳоб Жўраев, 16.Артём Филипосян, 19.Жасур Ҳасанов, 7.Марко Блажич, 18.Фозил Мусаев, 13.Лутфулла Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 8.Жавлон Иброҳимов, 11.Олександр Пишур.
ЗАХИРАДАГИЛАР: 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 9.Игорь Таран, 14.Алибобо Раҳматуллаев, 17.Камолиддин Мурзоев, 25.Муроджон Зуҳуров, 33.Олег Зотеев.
' Ҳакамлар: Алиризо Фағони, Ҳассан Камронифар, Ризо Суҳандон, Ашкан Хуршиди (барчаси Эрон)
' Осиё чемпионлар лигасининг 2-турида "Бунёдкор" Тошкентда Жанубий Кореянинг "Поханг Стилерз" клубини қабул қилади. “ЖАР” стадионидаги учрашув соат 17:00 да бошланади.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

БУНЁДКОР Поханг Стилерз
Нестеров Игнатий
Жўраев Саҳоб 76
Каримов Ҳайрулла
Филипосян Артём
Шораҳмедов Акмал
Иброхимов Жавлон
Тўраев Лутфулла
Ҳасанов Жасур Орзиқулович
Блажич Марко 62
Мусаев Фозил 67
Пишур Александр
Раҳматуллаев Алибобо 62
Мурзоев Камолиддин 67
Зотеев Олег 76
Да Сол Ким
Бюнг Жун Но 56
Гванг Хун Ли 78
Даэ Хо Ким
Жин Хо Шин
Жун Сунг Юн
Мёнг Жу Ли
Сеунг Даэ Ким
Сун Жу Парк
Хонг Ёнг Жунг
Чун Сук Баэ 79
Жун Су Ким 56
Чанг Жин Мун 78
Чан Хи Ким 89
БОШ МУРАББИЙЛАР
Қосимов Миржалол Ким Хо Гон

Видео