Учрашув тафсилоти

БУНЁДКОР

5:0

Насаф-2

49' Солиев Анваржон
59' Солиев Анваржон
70' Пардаев Баҳодир
84' Солиев Анваржон
88' Пардаев Баҳодир
Учрашув бош ҳаками: Болтаев Нодиржон. Ўйингох: "Жар" стадиони.
Томошабинлар: 38.

Ўзбекистон кубоги - 2012. 1/16 финал. Сана: 29.03.2012 16:00.

Ўтган учрашувлар

Жамоалар Ўзбекистон кубоги мусобақаси доирасида учрашмаган.

Матнли трансляция

' Он-лайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.
' Учрашув якунланди. Ҳисоб 5:0. "Бунёдкор" 1/8 финалга осонлик билан йўлланма олди.
90+2' Ғофуровнинг чаққон ҳаракатларидан сўнг Козак дарвоза томон зарба йўллади. Лекин салгина ноаниқ.
90' Иккинчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89' Дэвид Карни чап қанотдан Пардаевга тўп оширди. Баҳодир эса тўпни ерга туширмасдан, бир зарбадаёқ дарвозани аниқ нишонга олиб, ҳисобни 5:0га оширди.
88' Баҳодир Пардаев ГОООООООООООООООООООООЛ!!!
85' Ян Козак ўнг қанотда чиройли пас билан Солиев томон тўп оширди. Анваржон эса боши билан "Насаф-2" дарвозасини ишғол қилди - 4:0.
84' Анваржон Солиев ГОООООООООООООООООООООООЛ!!!
69' Анвар Ғофуров Майдонга тушди.
69' Артём Филипосян Майдонни тарк этди.
77' Илёс Пардаев Яна бир бор симуляция оқибатида огоҳлантириш.
72' Руслан Мельзиддиновнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайдди.
71' Алибобо Раҳматуллаев ўнг қанотда абжирлик билан рақибдан тўпни олиб қўйиб, пардаевни супер пас билан таъминлади. Баҳодир эса осонгина "Насаф-2" дарвозасига учинчи тўпни киритди.
70' Баҳодир Пардаев ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ!!!
68' Равшан Тохиров Майдонга тушди.
68' Шахбоз Аҳмедов Майдонни тарк этди.
66' Улуғбек Аннаматов Симуляция ишлатиб, майдонга атайин йиқилиб тушгани учун огоҳлантирилди.
63' Тезкор қарши ҳужум. Дэвид Карни ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Филипосянни тўп билан таъминлади. Артём тезкорлик билан тўпни марказга узатди. Пардаев тўпга оёғини қўйиб қўйса бўлди эди. Афсуски у бу ишни уддалай олмади.
60' Дэвид Карни тўпни ўзига яхши бўйсундура олмагач, тезкорлик билан Солиевга узатди. Анваржоннинг чап оёқда йўллаган кучли зарбасини дарвозабон тўсиб қололмади.
59' Анваржон Солиев ГООООООООООООООООООООООООООООЛ!!!
58' Ян Козак Майдонга тушди.
58' Лутфулла Тўраев Майдонни тарк этди.
57' Азамат Алланиёзов Майдонни тарк этди.
54' Улуғбек Аннаматов Майдонга тушди.
54' Наримов Ҳасанов Майдонни тарк этди.
53' Лутфулла Тўраев Ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.
52' "Насаф-2"нинг зич ҳимоячи механизми издан чиқиб кетди.
50' Дэвид Карниниг бурчакдан оширган пасини Анваржон Солиев боши билан дарвозага йўллади ва ҳисобни очди - 1:0.
49' Анваржон Солиев ГООООООООООООООООООООООООЛ!!!
48' Филипосяннинг кучл зарбасини ҳимоячи аранг қайтариб қолди.
46' Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
46' Яннис Мандзукас Майдонни тарк этди.
46' "Бунёдкор" таркибида ўзгариш.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0
45+2' Лутфулла Тўраевнинг кучли зарбасини Салоҳиддин Тўраев қайтариб қолди.
45+1' Мельзиддинов оширган тўпни Солиев дарвозага йўллашга яқин турган эди. Аммо дарвозабон тўпни уриб юборишга эришди.
45' Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
40' Лутфулла Тўраев биргина паси билан Баҳодир Пардаевни қулай вазиятга чиқарди. Бироқ Пардаев бу имкониятдан унумли фойдалана олмади. Баҳодир тепган тўпни дарвозабон эгаллаб олди.
37' Яннис Мандзукаснинг кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади.
36' Наримов Ҳасанов Эмиль Кенжисариевга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
31' Солиев дарвозани ишғол қилиш учун қулай вазиятга чиқди. Аммо ўйиндан ташқари ҳолатда қолган экан.
28' Пардаевнинг пасини Тўраев дарвозага кучли тарзда йўллади. Зарбани дарвозабон қайтариб юборди.
27' "Насаф-2"нинг зим ҳимоячини ёриб ўтишни ҳозирча "қалдирғочлар" уддалай олишмаяпти.
22' Меҳмонлар етти киши бўлиб ҳимояланишмоқда. Марказда икки, ҳужумда эса бир футболчи бор.
18' Узоқ давом этган тўп оширишлардан сўнг "Насаф-2" ҳимоячилари Мельзиддиновни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Қосимов шогирдлари жарима зарбасини яна қисқа пас ошириш орқали бошладилар.
15' Қаршиликлар ҳам бўш келишаётгани йўқ. Улар ҳам ҳужум ташкил этишга уринишмоқда.
13' "Насаф-2" ҳимоячилари суъний ўйиндан ташқари ҳолатни ташкил этишда аъло даражада ўйнашмоқда. Ҳозирга қадар 3 бор улар шу тарзда "Бунёдкор" ҳужумчиларини "ушлашди".
10' Кенжисариевнинг чап қанотдан уюштирган рейди ҳимоячилар тўсиғига келганда тўхтаб қолди.
07' Наримон Ҳасановнинг зарбаси у қадар кучли чиқмади. Нестеров тўпни осонлик билан ушлаб олди, "Бунёдкор"нинг навбатдаги ҳужумини ташкил этиб берди.
05' Тўп назорати тўлиқ майдон эгаларида.
03' Бу сафар ҳам Карни томонидан чиройли пас оширилди. Аммо Пардаевнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.
02' Илк ҳужум. Карни узатган пасни Мельзиддинов дарвозага йўллади. Бироқ ноаниқ.
01' Учрашув бошланди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" оқ, "Насаф-2" аъзолари сариқ рангли либосда. Ҳакамлар гуруҳи эса тўқ кўк рангда.
' Учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар:
Бош ҳакам: Нодиржон Болтаев (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Владлен Лушин (Гулистон), Бахтиёр Жапарқулов (Тошкент)
Захира ҳаками: Сергей Ивлев (Навоий)
Учрашув назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
4.Хайрулла Каримов
7.Дэвид Карни
11.Эмиль Кенжисариев
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
18.Славолюб Жоржевич
19.Яннис Мандзукас
20.Анваржон Солиев
24.Баҳодир Пардаев
28.Руслан Мельзиддинов

Захирадагилар:
25.Нодир Иброхимов
6.Анвар Ғофуров
10.Шавкат Саломов
17.Камолиддин Мурзоев
23.Саҳоб Жўраев
27.Алибобо Раҳматуллаев
33.Ян Козак

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' "НАСАФ-2" ТАРКИБИ:
21.Салоҳиддин Тўраев
15.Наримон Ҳасанов
4.Хусан Қурбонов
7.Ўктамбек Иброхимов
9.Илёс Пардаев
10.Зозхир Қўзибоев
11.Шахбоз Аҳмедов
13.Ботир Чориев
3.Илҳомжон Юсуфжонов
18.Ойбек Полвонов
19.Азамат Алланиёзов

Захирадагилар:
42.Алибек Туробов
2.Сарвар Холмуродов
5.Фарруҳ Давронов
17.Улуғбек Аннаматов
14.Жавоҳир Ашуров
8.Равшан Тохиров
6.Беҳзод Бўриев

Бош мураббий: Шавкат Тошпўлатов
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' "Бунёдкор" - "Насаф-2" учрашувидан он-лайн трансляциямизни бошлаймиз.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

БУНЁДКОР Насаф-2
Нестеров Игнатий
Каримов Ҳайрулла
Карни Дэвид
Кенжисариев Эмиль
Тўраев Лутфулла 58
Филипосян Артём 69
Жоржевич Славолюб
Мандзукас Яннис 46
Солиев Анваржон
Пардаев Баҳодир
Мельзиддинов Руслан
Раҳматуллаев Алибобо 46
Козак Ян 58
Ғофуров Анвар 69
Тўраев Салоҳиддин
Ҳасанов Наримон 54
Қурбонов Хусан
Иброхимов Ўткамбек
Пардаев Илёс
Қўзибоев Зохир
Аҳмедов Шахбоз 68
Чориев Ботир
Усубжонов Илҳомжон
Полвонов Ойбек
Алланиёзов Азамат 57
Аннаматов Улуғбек 54
Бўриев Бекзод 57
Тохиров Равшан 68
БОШ МУРАББИЙЛАР
Қосимов Миржалол Тошпўлатов Шуҳрат

Видео