Учрашув тафсилоти

БУНЁДКОР

1:0

Шўртан

62' Ристич Стевица
Учрашув бош ҳаками: Эрматов Равшан. Ўйингох: "Пахтакор" марказий стадиони.
Томошабинлар: 8247.

Ўзбекистон кубоги - 2010. Финал. Сана: 18.08.2010 21:30.

Ўтган учрашувлар

Ўзбекистон кубоги - 2017 Нимчорак финал 31.05.2017 19:00 БУНЁДКОР 3-0 Шўртан ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2017 Нимчорак финал 22.05.2017 18:00 Шўртан 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2012 Нимчорак финал 05.07.2012 20:53 Шўртан 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2012 Нимчорак финал 11.06.2012 19:00 БУНЁДКОР 2-0 Шўртан ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2009 Чорак финал 10.06.2009 18:00 БУНЁДКОР 2-1 Шўртан ҳисобот

Матнли трансляция

' Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Сайтимизни кузатишда давом этинг.
' Иккинчи кубок муборак "Бунёдкор"!!!
90+3' Равшан Эрматовнинг финал ҳуштаги чалинди. "Бунёдкор" Ўзбекистон кубоги-2010 ғолиби!!!
90+2' Ҳикмат Ҳошимов Майдонга тушди.
90+2' Яннис Мандзукас Майдонни тарк этди.
90+1' Ристич Кападзени жуда қулай вазиятга чиқарди. Аммо Тимур тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди. Аммо тўп салгина ноаниқ кетди.
90' +3 Учрашувнинг иккинчи бўлимига уч дақиқа вақт қўшиб берилди.
89' "Пахтакор" маркази стадионинг 4та прожекторининг бири ўчиб қолди.
88' Бурчакдан оширилган тўпни Ристич яна боши билан дарвозага йўллади. Зарба ноаниқ чиқди.
88' Ристич уч ҳимоячи қуршовида қолишига қарамасдан бурчак тўпи ишлади.
86' Сўнгги дақиқаларда "Бунёдкор" қарши ҳужумларда ўйнамоқда.
85' Ҳайдаров Ристични қулай вазиятга чиқарди. Аммо Алиқулов ҳужумчимизга имконият бермади.
84' Ристич тўртта ҳимоячи қуршовида жуда фаол ўнади. Аммо сўнгги лаҳзада у тўпни рақибга олдириб қўйди.
83' Бегзод Абдумўминов жарима майдончаси ичида зарба беришга қулай имконият ҳосил қилиши мумкин эди. Аммо ҳимоячи билан тўқнашиб йиқилиб тушди.
82' "Бунёдкор" аъзолари тўпни ўз назоратларида сақлаб туришибди.
79' Бегзод Абдумўминов Майдонга тушди.
79' Игорь Таран Майдонни тарк этди.
78' Агбонинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси Гочгулиевга тегиб майдонни тарк этди.
77' Карпенко ўнг қанотда очилган Мандзукасни тўп билан таъминлади. Янниснинг зарбаси эса дарвозага бўлди. Алавидзе ишончли ўйнади.
75' Карпенкога қарши ҳужумда аниқлик етишмади. Аммо шунга қарамасдан у тўпни Ристич томон оширди. Стевицанинг бош билан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ.
74' Саҳоб Жўраев бир футболчини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба берди. Аммо тўп Алиқуловнинг юзига тегиб қайтди.
73' Пономарёв зарба бериб кўрди. Аммо тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
71' Яннис Мандзукас Майдонга тушди.
71' Боян Калевич Мадонни тарк этди.
70' Давлатмурод Атоев Майдонга тушди.
70' Ильнур Хазигалиев Майдонни тарк этди.
68' Иккала жамоа таркибида ҳам ўзгариш бўлиши кутилмоқда.
67' "Шўртан" жуда қулай вазиятдан унумли фойдалана олмади. Хазигалиевнинг чамаси 6-7 метрлардан йўллаган зарбаси йўлига Гочгулиев тўғаноқ бўлди.
66' Боян Калевич У ҳакамдан ҳуштагидан сўнг дарвозани ишғол қилгани учун огоҳлантирилди.
65' Виктор Клишин Майдонга тушди.
' Виктор Клишин
65' Шахбоз Эркинов Майдонни тарк этди.
64' Стевица Ристич Голни футболкасини ечиб нишонлагани учун Эрматов унга сариқ карточка кўрсатди.
64' Қанотдан Кападзе ошириб берган тўпни Ристич баланд сакраган ҳолда Алавидзенинг ўнг пастки бурчагига жойлаб, ўйиндаги ҳисобни очди - 1:0.
63' Стевица Ристич ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
61' Стадион суҳандони бугунги учрашувни бевосита стадионда кузатиб бораётган мухлислар сонини эълон қилди. Финалга 8247 томошабин тушган.
60' Ристич қарши ҳужум уюштираётганди. Аммо у тўпни Агбога олдириб қўйди.
57' Карпенко олдинга бораётганди аммо Агбо унинг ортидан тўпни олиб қўйди.
56' "Бунёдкор"нинг ҳужумлари асосан Ристичга қаратилган. Аммо Стевицани бугун Алиқулов ва Крушиелницкий яхши қўриқламоқда.
52' Карпенко бир уринишдаёқ Ристични жуда қулай вазиятга чиқарди. Аммо Стевица "офсайд"да қолди.
51' Мельзиддиновнинг чап қанотдан оширган тўпини Боян Калевич боши билан дарвозага йўллади. Аммо ноаниқ.
50' Калевични чалиб йиқитишди. Жарима зарбаси.
49' Мерзляковнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Нестеров ушлаб олди.
48' Ристич зарба бериш учун жуда ўткир бурчакда қолди. Унинг кучсиз зарбасини Алавидзе осонлик билан эгаллаб олди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Жамоалар таркибида ҳозирча ўзгариш кўраётганимиз йўқ.
' Иккинчи бўлим бошланиш арафасида.
' Биринчи бўлим якунланди. Танаффусгача ҳисоб очилгани йўқ.
45+1' Қўшимча вақтлар Саҳоб Жўраевнинг ажойиб паслари билан эсда қолди.
45' +1 Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
45' Карпенконинг тўп оширишлари анча хавфли вазиятларга олиб келмоқда. Крушилницкий тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
44' Узоқ тўп оширишлардан сўнг Агбо чамаси 35 метрлардан Нестеров дарвозаси томон зарба йўллади. Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
43' Калевич чап қанотда тўпни эгаллаб олиб, марказ томон кириб борди ва зарба йўллади. Бирозгина ноаниқ.
42' Қарши ҳужум. Карпенко рақиб томон тўп билан борди ва Ристичга уни оширди. Аммо Стевица тўпни қўли билан тўхтатгани учун Эрматов ўйинни тўхтатди.
39' Ристич жуда ажойиб тарзда Кападзени қулай вазиятга чиқарди. Аммо Кападзенинг зарбаси ҳимоячи тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
38' Калевич энди чап қанотдан "қочиб" кетди. Аммо у тўп оширишда хатоликка йўл қўйди.
37' Мельзиддинов ва Ристич бир-бирларини тушунишмади. Акс ҳолда анча хавли вазият бўлиши мумкин эди.
36' Карпенконинг жаримадан оширган тўпни анча хавли кўриниш олди.
34' Рақиб аъзолари ҳозирча иккинчи қаватда Ристичга имконият беришаётгани йўқ.
32' Карпенко бурчакдан тўп оширди. Ристичнинг бош билан йўллаган зарбасини Алавидзе ушлаб олди.
32' Калевич ўнг қанотдан рақибдан ўтиб кетди ва жарима майдончаси томон тўп оширди. Афонин тўпга тўғаноқ бўлди. Бурчак зарбаси.
30' Гочгулиев ҳозирча Эркиновга имконият бераётгани йўқ.
28' Қарши ҳужумдан Таранф унумли фойдаланиши мумкин эди. Аммо Хвостунов ўз вақтида тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди.
27' "Бунёдкор" гоҳ ўнг, гоҳ чап баъзи ҳолларда эса марказдан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқда. Аммо "Шўртан" аъзолари имкон беришаётгани йўқ.
24' Калевич ўнг қанотда фаол ўйин кўрсатмоқда.
22' Карпенко оширган тўпни Алавидзе муштлари билан уриб юборди. Қайтган тўпни эса Ҳайдаров жуда узоқ масофадан аниқ йўллай олмади.
20' Карпенко рақибни чиройли тарзда алдаб ўтиб, жарима майдончасига тўпни оширди. Аммо Пономарёв тўп йўналишини ўзгартириб юборди.
19' "Бунёдкор" секин-аста устунликни ўз томонига оғдириб бормоқда.
18' Ристич-Кападзе-Карпенко жуда чиройли комбинация уюштиришди. Аммо Алиқулов ҳужумни қайтаришга эришди.
16' Ҳайдаровнинг суперпасидан сўнг Боян Калевич жудаям қулай вазиятга чиқди. Унинг зарбасини Алавидзе қийинчилик билан бартараф этди.
14' Кураш майдон марказига кўчди.
12' Калевич ўнг қанотдан жуда тезкор ҳужум уюштирди. У тўпни марказга Ристичга оширди. Аммо Стевицанинг зарба беришига Агбо имкон бермади.
10' "Шўртан"нинг тезкор қарши ҳужуми. Хвостунов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
10' Саҳобнинг паси ҳеч кимга тегмасдан дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.
08' Раимқулов жаримадан жуда кучли зарба йўллади. Нестеров катта қийинчилик билан хавфни бартараф этди.
07' Ҳайдаровнинг зарбаси тўппа-тўғри дарвозабонга келиб тушди.
06' "Шўртан" ҳимоячилари тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди.
04' Хавфли ҳужум. Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумни Кападзе жонлантирди. Унинг ошириб берган тўпини Карпенко дарвозага йўллади. Алавидзе маҳорат кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
03' Карпенко тўпни рақибдан олиб қўйиб, ҳужум бошлади. Аммо у тўпни Ристичга ноаниқ етказди.
03' Саҳоб Жўраев кутилмаганда хатоликка йўл қўйди. У тўпни йўқ жойдан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
02' Тўпни "Бунёдкор" аъзолари ўзларида назорат қилиб туришибди.
01' Учрашув бошланди.
20:59' Учрашувни "қалдирғочлар" бошлаб беришадиган бўлишди.
20:58' Бош ҳакам ва жамоа сардорлари учрашувни ким бошлашига ойдинлик киритиб олишмоқда.
20:58' Мамлакатимиз мадҳияси садолари янграб ўтди.
20:55' "Бунёдкор" оқ, "Шўртан" кўк, ҳакамлар гуруҳи эса қизил либосларда майдонга тушиб келишмоқда.
20:41' Эрматов ва унинг ёрдамчилари ҳам машғулотларини якунлаб бўлишди. Майдонда фақат ғузорликлар қолган холос.
20:40' "Бунёдкор" аъзолари ўйинолди машғулотларини якунлашиб, ечиниш хонасига кириб кетишди.
20:32' "Шўртан" таркиби: "Шўртан" таркиби:
1.Михаил Алавидзе
5.Асрор Алиқулов
2.Ярослав Крушелницкий
17.Вячеслав Пономарёв
18.Шавкат Раимқулов
15.Вадим Афонин
11.Ильнур Хазигалиев
9.Игорь Таран
10.Шаҳбоз Эркинов
3.Патрик Агбо
19.Александр Мерзляков

ЗАХИРАДАГИЛАР:
30.Александр Корнейчук
14.Лазиз Убайдуллаев
16.Виктор Клишин
4.Жамол Отақулов
8.Бегзод Абдумўминов
7.Комил Жўраев
29.Давлатмурод Атоев

Бош мураббий: Эдгар Гесс
20:25' Равшан Эрматов ва унинг бригадаси ҳам майдонда шуғилланишни бошлашди.
20:20' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ: “Бунёдкор” таркиби:
1.Игнатий Нестеров
24.Анзур Исмоилов
3.Гочгули Гочгулиев
13.Александр Хвостунов
23.Саҳоб Жўраев
7.Азизбек Ҳайдаров
18.Тимур Кападзе
28.Руслан Мельзиддинов
22.Виктор Карпенко
19.Боян Калевич
9.Стевица Ристич

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
4.Ҳикмат Ҳошимов
6.Анвар Ғофуров
17.Дониёр Ҳасанов
31.Александр Ковалёв
26.Анвар Раҳимов
18.Яннис Мандзукас

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
20:18' Жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
20:17' "Бунёдкор" аъзолари майдонга чиқиб келишди. "Қалдирғочлар" ўзларининг ўйинолдидан енгил машғулотларини олиб боришмоқда.
19:46' Бир нарса эътиборимизни ўзига жалб этмай қолмади. "Бунёдкор" фан-клуби аъзоларига стадионнинг 10-11-12 секторлари ажратилган. Улар ушбу секторда BUNYODKOR ёзувини чироқлар билан ёқиб кўтаришди. Бу нарса барчани лол қолдирди.
19:34' Айни пайтда иккала жамоа аъзолари стадионга етиб келишган. Жамоалар фан-клублари ҳам ўз жойларини эгаллаб боришмоқда.
19:33' Сиз азизларнинг эътиборингизга бугунги финал учрашувининг матнли онлайн трансляциясизни тақдим этишга шай ҳолатдамиз.
19:32' "Бунёдкор" матбуот хизмати компьютерлари "Пахтакор" марказий стадионининг пресс-ложасига жойлашиб олди.
19:31' Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

БУНЁДКОР Шўртан
Нестеров Игнатий
Исмоилов Анзур
Гочгулиев Гочгули
Хвостунов Александр
Мельзиддинов Руслан
Жўраев Саҳоб
Ҳайдаров Азизбек
Кападзе Тимур
Карпенко Виктор
Ристич Стевица
Калевич Боян 71
Мандзукас Яннис 71
Хошимов Хикмат 90
Алавидзе Михаил
Алиқулов Асрор
Раимқулов Шавкат
Крушельницкий Ярослав
Афонин Вадим
Пономарёв Вячеслав
Хазигалиев Ильнур 70
Мерзляков Александр
Эркинов Шахбоз 63
Таран Игорь 80
Агбо Патрик
Клишин Виктор 63
Атоев Давлатмурод 70
Абдумўминов Бехзод 80
БОШ МУРАББИЙЛАР
Қосимов Миржалол Гесс Эдгар