Учрашув тафсилоти

БУНЁДКОР

3:1

Андижон

17' Кападзе Тимур
60' Солиев Анваржон
75' Исмоилов Анзур
84' Мирхолдиршаев Шуҳрат
Учрашув бош ҳаками: Муҳаммедов Мурод. Ўйингох: "Жар" стадиони.
Томошабинлар: 3256.

Ўзбекистон кубоги - 2010. Чорак финал. Сана: 26.06.2010 16:30.

Ўтган учрашувлар

Ўзбекистон кубоги - 2010 Чорак финал 22.06.2010 16:30 Андижон 1-4 БУНЁДКОР ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2007 Чорак финал 11.08.2007 17:00 Андижон 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2007 Чорак финал 30.06.2007 17:00 БУНЁДКОР 3-0 Андижон ҳисобот

Матнли трансляция

' Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.
' Учрашув якунланди. "Бунёдкор" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккала ўйин натижасига кўра умумий ҳисоб 7:2. "Бунёдкор" ярим финалда!
90+1' Ғофуровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
90+1' Ғофуровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
90+1' Азизов хавфни бартараф этди.
90' Иккинчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
87' Ўйин суръати яна тушди.
83' Ҳамидулллаевнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
82' Яна бир зарба. Бу сафар ҳам тўпни Рашидов тепди.
81' Никитенконинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Виктор Клишин биргина зарба эвазига дарвозага жойлаб қўйди. Ҳисоб қисқарди, 3:1
80' Виктор Клишин ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
75' Рашидовнинг зарбаси. Бу сафар ҳам тўп йўлига Азизов тўғаноқ бўлди.
73' Эдсон Рамос Майдонга тушди.
73' Жоао Виктор Майдонни тарк этди.
72' Бурчакдан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Аммо қайтган тўп Исмоиловга келиб тушди. Анзурнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбаси эса дарвозага бориб тушди - 3:0.
71' Анзур Исмоилов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
70' Анвар Раҳимовнинг жуда кучли зарбасини Бугало катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
69' Аммо бу стандарт самара келтирмади.
68' "Андижон" бурчак тўпи тепмоқда.
66' Ўйин майдон марказига кечди.
63' Рашидов жуда яхши таассурот қолдирмоқда.
62' Рашидов жуда чиройли тарзда алдамчи ҳаракатлари билан рақиб жарима майдончасига кириб борди. Унинг зарбаси эса Азизогв тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
60' Акбар Тўраев Майдонга тушди.
60' Игнатий Нестеров Майдонни тарк этди.
58' Сардор Рашидов Майдонга тушди.
58' Тимур Кападзе Майдонни тарк этди.
57' Виктор Клишин Майдонга тушди.
57' Шерзод Раимжонов Майдонни тарк этди.
56' Ҳимоячилардан қочиб кетган Солиев ўткир бурчакдан Бугало дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Тўп Павелнинг қўлига тегиб дарвоза тўридан жой олди.
55' Анвар Солиев ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
53' Майдонга тушиш учун Сардор Рашидов тайёргарлик кўрмоқда.
50' Расул Раҳмоновнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
49' Хайрулла Каримов Ҳозирги вазиятдаги қўполлиги учун огоҳлантирилди.
48' "Андижон" чамаси 18 метрлардан жарима зарбаси тепмоқда.
46' Артём Никитенко Майдонга тушди.
46' Ринат Байрамов Майдонни тарк этди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча "Бунёдкор" 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда.
45' Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.
42' Мельзиддиновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
41' Солиев ҳисобни 2:0га ошириши мумкин эди. Аммо Яфаров ўз вақтида хавфни бартараф этди.
40' Кураш асосан майдон марказига кўчди.
36' Бурчак тўпни. Раимжонов тўп оширди. Ҳимоячилар қайтаришган тўпни Ҳамидуллаев дарвозага йўллади. Аммо зарба ноаниқ.
34' Байрамовнинг олдинга боришига Кападзе йўл қўймади.
31' Қарши ҳужум. Анвар Раҳимовнинг чамаси 35 метрлардан йўллаган зарбаси хавфли чиқди. Бугало қийинчилик билан тўпни ушлаб қолишга эришди.
30' Бурчакдан оширилган тўпни Ҳамидуллаев бўш дарвозага йўллай олмади.
29' Ринат Байрамов "Бунёдкор" жарима майдончаси ичида эркин ўйнаб, икки ҳимоячини алдаб ўтди ва зарба берди. Нестеров жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.
28' Бугалони олдинга чиқиб кетганини пайқаган Карпенко чамаси 45 метрлардан дарвоза томон зарба йўллади. Аммо тўп ноаниқ кетди.
27' "Андижон" ҳам майдоннинг иккинчи қисмига ўта бошлади.
23' Ўйин суръати у қадар юқори эмас.
20' Иброҳим Отахоновнинг кучли зарбаси бирозгина ноаниқ йўналди. Акс ҳолда Нестеровга қийин бўлиши аниқ эди.
17' Карпенко рақиб жарима майдончаси ичида боши билан Кападзега тўпни узатди. Тимур эса тўпни ерга туширмасдан Бугалонинг яқин бурчагини аниқ нишонга олиб, учрашувдаги ҳисобни очди.
17' Тимур Кападзе ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
11' Бугало ҳозирча бехато ўйнамоқда. У бир неча вазиятларда жамоаси жонига оро кирмоқда.
09' Кападзе жуда қулай вазиятда бош билан аниқ зарба йўллай олмади.
08' Тўлиқ устунлик "Бунёдкор"да.
07' Мельзиддиновнинг бурама зарбасини бирозгина ноаниқ кетди.
04' Солиевнинг навбатдаги зарбаси. Бу сафар ҳам тўп ноаниқ кетди.
02' Тўпни "қалдирғочлар" узоқ вақт назорат қилиб туришди. Якуний зарбани Анвар Солиев йўллади. Аммо тўп Бугало дарвозасининг юқорисидан ўтиб кетди.
01' Учрашувни майдон эгалари бошлаб беришди. Аниқроғи Анвар Раҳимов ва Анвар Солиев.
' Жамоа сардорлари - Хайрулла Каримов ва Афзал Азизов бош ҳакам олдида учрашувни ким бошлашга келишиб олишди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" оқ, "Андижон" кўк рангли формаларда.
' “Андижон” таркиби: “Андижон” таркиби:
44.Павел Бугало
2.Тимур Яфаров
4.Абдумажид Тоиров
6.Иброҳим Отахонов
7.Афзал Азизов
8.Мирзакамол Камолов
15.Акмал Шораҳмедов
17.Бахтиёр Ҳамидуллаев
19.Ринат Байрамов
22.Шерзод Раимжонов
28.Расул Раҳмонов

Заҳирадагилар:
1.Игорь Михайлов
3.Даврон Турсунов
10.Виктор Клишин
11.Шуҳрат Мирхолдиршаев
18.Жўрабек Ёқубов
20.Бекзод Ғозиев
21.Артём Никитенко

Бош мураббий: Амет Мемет
' “Бунёдкор” таркиби: “Бунёдкор” таркиби:
1.Игнатий Нестеров
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
18.Тимур Кападзе
20.Анвар Солиев
22.Виктор Карпенко
24.Анзур Исмоилов
27.Анвар Раҳимов
28.Руслан Мельзиддинов
29.Жоао Виктор
31.Александр Ковалёв

Заҳирадагилар:
45.Акбар Тўраев
5.Стевица Ристич
7.Сардор Рашидов
8.Эдсон Рамос
11.Денилсон
23.Саҳоб Жўраев
30.Сервер Жепаров

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' Бу жуфтликнинг дастлабки учрашувида "қалдирғочлар" 4:1 ҳисобида устун келганлар.
' Бугун "Жар" стадионида "Бунёдкор" Амет Мемет бошқарувидаги "Андижон" жамоасини мамлакат кубоги чорак финали жавоб учрашуви доирасида қабул қилади.

Жамоалар таркиби

БУНЁДКОР Андижон
Нестеров Игнатий 60
Каримов Ҳайрулла
Исмоилов Анзур
Ғофуров Анвар
Мельзиддинов Руслан
Ковалёв Александр
Жоао Виктор 73
Кападзе Тимур 58
Карпенко Виктор
Раҳимов Анвар
Солиев Анваржон
Рашидов Сардор 58
Тўраев Акбар 60
Эдсон Рамос 73
Бугало Павел
Яфаров Тимур
Тоиров Абдумажид
Азизов Афзал
Абдураҳимов Баҳром 46
Камолов Мирзакамол
Шораҳмедов Акмал
Отахонов Иброхим
Раҳмонов Расулжон 57
Ҳамидуллаев Баҳтиёр
Жўрабоев Акмал
Никитенко Артём 46
Мирхолдиршаев Шуҳрат 57
БОШ МУРАББИЙЛАР
Қосимов Миржалол Мемет Амет