Учрашув тафсилоти

Пахтакор

1:3

БУНЁДКОР

73' Абдухолиқов Темурхўжа
53' Шораҳмедов Акмал
54' Саломов Шавкат
77' Саломов Шавкат
Учрашув бош ҳаками: Эрматов Равшан. Ўйингох: "Пахтакор" марказий стадиони.
Томошабинлар: 7301.

Ўзбекистон кубоги - 2012. Ярим финал. Сана: 25.11.2012 12:00.

Ўтган учрашувлар

Ўзбекистон кубоги - 2015 Ярим финал 16.09.2015 18:00 БУНЁДКОР 1-0 Пахтакор ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2015 Ярим финал 12.08.2015 19:00 Пахтакор 2-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2012 Ярим финал 22.08.2012 19:00 БУНЁДКОР 1-1 Пахтакор ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2009 Финал 08.08.2009 19:30 Пахтакор 1-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2008 Финал 31.10.2008 20:00 БУНЁДКОР 3-1 Пахтакор ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2007 Финал 09.12.2007 14:00 Пахтакор 7-6 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

' Эътиборингиз учун раҳмат.
' Шу тариқа, финалга "Бунёдкор" йўл олди.
90' Ўйин тугади, ҳисоб 1:3
90' Иккинчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди.
89' Ҳисоб кўриниши "Бунёдкор"га қарши ҳужумларда ажойиб имкониятлар яратиб бермоқда.
88' Алибобо Раҳматуллаев дарвоза томон кучли зарба йўллади. Лекин ноаниқ
86' Станислав Андреевнинг чамаси 25 метрлар узоқликдан йўллаган жарима зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
84' Баҳодир Пардаев Майдонга тушди.
84' Жасур Ҳасанов Майдонни тарк этди.
83' Ораховац тепган тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
82' Алибобо Раҳматуллаев ўнг қанотдан ёриб кирди ва Ҳасанов томон пас оширди. Бироқ Клецков тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
81' Дилшод Жўраев Майдонга тушди.
81' Лутфулла Тўраев Майдонни тарк этди.
80' Миржалол Қосимов яна бир ёш футболчини майдонга туширмоқчи.
78' "Бунёдкор" рақибнинг қарши ҳужумидан унумли фойдаланди. Тўраев тўпни Раҳматуллаевга оширди. Алибобо эса қулай вазиятга чиққан Саломовни тўп билан таъминлади. Шавкат бир тепки усулда дарвозани аниқ нишонга олиб, ҳисобни 1:3га оширди.
77' Шавкат Саломов ГООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!!!
76' Дербидаги одатий ҳолат! Жанжал!
74' Шораҳмедов тўпни дарвозабонга қайтаришда хатоликка йўл қўйди. Натижада тўпни Темурхўжа АБдухолиқов эгаллаб олиб, дарвозабон бирга бирга бир чиқди. Унинг зарбасини Нестеров тўсиб қололмади.
73' Темурхўжа Абдухолиқов ГОЛ!
73' Абдухолиқов тўхтатиб берган пасни Ораховац дарвозага йўллади. Лекин ноаниқ
71' Темурхужа Абдухолиқовнинг зарбаси кучли чиқмади. Натижада Нестеров тўпни осонлик билан эгаллаб олди.
69' Тўраевнинг пасидан сўнг Ҳасанов ўткир бурчак остида ҳимоячилардан қочиб кетди. Бироқ унинг охиста йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
68' Санибал Ораховац Майдонга тушди.
68' Шерзод Каримов Майдонни тарк этди.
66' Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
66' Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
64' Илҳом Суюнов Карпенкони қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
61' "Бунёдкор" рақиб майдонида иккита тўп киритган бўлса-да, ҳужум қилишдан асло тўхтамаяпти.
59' Мурзоевнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Лобанов қийинчилик билан қайтариб қолди.
58' Ойбек Қиличев Майдонга тушди.
58' Игорь Сергеев Майдонни тарк этди.
57' Камолиддин Мурзоев Симуляция ишлатди деб топган Эрматов Мурзоевга сариқ карточка кўрсатди.
56' Мурзоев тўпни чап қанотда бўш турган Ғофуровга узатди. Анвар эса тўпни жарима майдончасига узатиб берди. Бу ерда Саломов тўпни тўхтатмасдан дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 0:2
55' Шавкат Саломов ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!!!
54' Шораҳмедов чамаси 24 метрлар узоқликдан чап оёқда дарвозага зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб, дарвоза тўридан жой эгаллади.
53' Акмал Шораҳмедов ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ!!!
52' Игорь Сергеев Лутфулла Тўраевга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
48' "Бунёдкор"нинг тезкор ҳужуми. Карпенко-Тўраев-Саломов-Ҳасанов комбинацияси жуда чиройли чиқди. Жасур тепган тўпни Лобанов эгаллаб олди.
47' Саломов ва Карпенко чамаси 23 метрлардан жарима зарбасини комбинация орқали амалга оширишди. Бироқ зарба ноаниқ чиқди.
46' Темурхўжа Абдухолиқов Майдонга тушди.
46' Дилшод Шарофетдинов Майдонни тарк этди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0
45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
45' Филипосян тўпни кутилмаганда рақибга бериб қўйди. Тезкор ҳужумда Шарофетдинов тўп билан дарвозага яқинлашиб келди. Каримов уни хато қилишга мажбур этди.
44' Лутфулла Тўраев чамаси 26 метрлардан дарвозага зарба йўллади. Лобанов маҳорат кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
42' Ғофуровнинг дарвозага йўллаган зарбасини Лобанов қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
37' Игорь Сергеевнинг ўткир бурчак остида йўллаган зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
35' Виктор Карпенко чамаси 30 метрлар узоқликдан дарвозага зарба йўллади. Лекин Лобанов тўп йўлига пешқоз чиқиб, уни эгаллаб олди.
30' "Бунёдкор"нинг тезкор қарши ҳужуми. Ҳасановнинг зарба беришига Хошимов йўл қўймади.
28' Исматуллаев кутилмаганда тўпни Ҳасановга бериб қўйди. Ҳасанов эса Мурзоев орқали ҳужумни ривожлантирди. Камолиддин тўпни Карпенкога қолдириб, ўзи дарвоза яқинида очилди. Бироқ Карпенко тўпни аниқ узатиб бера олмади.
25' Ўйиндаги устунлик аста-секин бунёдкорчилар қўлига ўтмоқда.
23' Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан узатган пасини Жавлон Иброхимов боши билан дарвозага тўғрилади. Лекин ноаниқ.
21' "Пахтакор" қарши ҳужумга ўтди. Бироқ Шораҳмедов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
19' Лутфулла Тўраев Лутфулла Тўраев томонидан киритилган гол инобатга олинмади. Мурзоев дарвозага қайси услубида зарба берди. Дарвозабондан қайтган тўпни Тўраев дарвоза тўрига жойлади. Бироқ офсайд!
17' Энди жарима зарбасини Жасур Ҳасанов амалга оширди. Жасурнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.
15' Андреевнинг жарима зарбаси ҳам хавфли кўриниш олди. Нестеров баланд сакраган ҳолда тўпни эгаллаб олди.
13' Андреев чап қанотдан олдинга ўтди ва Нестеров дарвозасига зарба йўллади. Лекин ноаниқ.
12' "Бунёдкор"нинг ўнг қаноти фаол ўйнамоқда. Шораҳмедов ва Карпенко бир-бирларини жуда яхши тушуниб ўйнашмоқда.
09' Илк дақиқалардан бошлаб иккала жамоа аъзолари ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатишмоқда.
07' Нестеров тўпни тепиб юборишда хатоликка йўл қўйди ва Шерзод Каримовга бериб қўйди. Шерзод жарима майдончамизга яқинлашиб келди. Бироқ уни Хайрулла Каримов тўхтатиб қолди.
06' Анвар Ғофуровнинг олис масофадан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ чиқди.
05' Карпенко хавфли тарзда тўп оширди. Биров тўп футболчилар устидан ўтиб кетди.
04' Энди "Пахтакор" ҳужумга ўтди. Шарофетдинов тепган тўп дарвозага ноаниқ кетди.
03' Виктор Карпенконинг жаримадан йўллаган зарбасини Лобанов эгаллаб олди.
02' Мурзоев олдинга интилди. Аммо уни ҳимоячилар қўполлик билан тўхтатитб қолишди.
01' Диққат, ўйин бошланди!!!
' Учрашувни "қалдирғочлар" бошлаб беришади.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Пахтакор" кўк, "Бунёдкор" оқ формада, ҳакамлар гуруҳи сариқ либосларда.
' ҲАКАМЛАР ГУРУҲИ:
Бош ҳакам: Равшан Эрматов
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов
Захира ҳаками: Азиз Асимов
Учрашув назоратчиси: Владимир Штерн (барчаси - Тошкент)
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброхимов
10.Шавкат Саломов
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
17.Камолиддин Мурзоев
19.Жасур Ҳасанов
22.Виктор Карпенко (сардор)

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
5.Дилшод Жўраев
14.Алибобо Раҳматуллаев
20.Анваржон Солиев
24.Баҳодир Пардаев
28.Руслан Мельзиддинов
33.Ян Козак

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' "ПАХТАКОР" ТАРКИБИ:
12.Александр Лобанов
5.Акбаржон Исматуллаев
7.Кахи Махарадзе
13.Александр Клецков
14.Шерзодбек Каримов
19.Игорь Сергеев
24.Даврон Хошимов
26.Дилшод Шарофетдинов
27.Илҳом Суюнов (сардор)
28.Станислав Андреев
29.Владимир Козак

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Никита Рибкин
9.Темурхўжа Абдухолиқов
18.Анвар Раҳимов
22.Шахбоз Эркинов
8.Санибал Ораховац
34.Ойбек Қиличев
35.Жамшид Искандаров

Бош мураббий: Мурод Исмоилов
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Айни пайтда ҳар иккала жамоа аъзолари ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
' Бугун "Пахтакор" марказий стадионида Тошкентнинг икки гранд клуби мамлакат кубоги ярим финал жавоб учрашуви бўлиб ўтади.
' "Пахтакор" марказий стадионидан репортажимизни бошлаймиз!
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!!!

Жамоалар таркиби

Пахтакор БУНЁДКОР
Лобанов Александр
Клецков Александр
Исматуллаев Акбар
Суюнов Илҳом
Хошимов Даврон
Козак Владимир
Андреев Станислав
Шарофетдинов Дилшод 46
Махарадзе Кахи
Каримов Шерзодбек 68
Сергеев Игорь 58
Абдухолиқов Темурхўжа 46
Қиличев Ойбек 58
Ораховац Санибал 68
Нестеров Игнатий
Шораҳмедов Акмал
Филипосян Артём
Каримов Ҳайрулла
Ғофуров Анвар
Тўраев Лутфулла 81
Иброхимов Жавлон
Карпенко Виктор 66
Ҳасанов Жасур Орзиқулович 84
Саломов Шавкат
Мурзоев Камолиддин
Раҳматуллаев Алибобо 66
Жўраев Дилшод 81
Пардаев Баҳодир 84
БОШ МУРАББИЙЛАР
Исмоилов Мурод Қосимов Миржалол