Учрашув тафсилоти

Насаф

1:2

БУНЁДКОР

63' Юнусов Илҳом
52' Пишур Александр
85' Пишур Александр
Учрашув бош ҳаками: Эрматов Равшан. Ўйингох: "Пахтакор" марказий стадиони.
Томошабинлар: 5228.

Ўзбекистон кубоги - 2013. Финал. Сана: 25.09.2013 18:00.

Ўтган учрашувлар

Ўзбекистон кубоги - 2015 Финал 17.10.2015 17:00 БУНЁДКОР 1-2 Насаф ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2014 Ярим финал 01.07.2014 20:00 Насаф 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2014 Ярим финал 26.06.2014 19:00 БУНЁДКОР 1-0 Насаф ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2012 Финал 30.11.2012 15:00 БУНЁДКОР 3-0 Насаф ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2011 Ярим финал 17.08.2011 18:00 Насаф 1-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2011 Ярим финал 02.08.2011 17:00 БУНЁДКОР 1-0 Насаф ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2010 Нимчорак финал 18.06.2010 17:00 БУНЁДКОР 1-1 Насаф ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2010 Нимчорак финал 10.06.2010 17:00 Насаф 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2009 Ярим финал 06.07.2009 19:00 БУНЁДКОР 3-0 Насаф ҳисобот
Ўзбекистон кубоги - 2009 Ярим финал 30.06.2009 18:00 Насаф 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

' Ғалаба муборак, азизлар!
' "Бунёдкор" - 2013 йилги Ўзбекистон кубоги соҳиби!
' Қўшимча дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва "Бунёдкор" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
90' Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90' Зохид Абдуллаев Майдонга тушди.
90' Азамат Алланиёзов Майдонни тарк этди.
89' Пишур кубок доирасида ҳам ўзини голли юришини давом эттирмоқда.
87' Дилшод Жўраев Майдонга тушди.
87' Лутфулла Тўраев Майдонни тарк этди.
86' Олександр Пишур ГОООООООООООООООООООЛ!!!
83' "Насаф" яна жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Геворкян тепган тўп жонли деворда турган Блажичнинг юзага тегиб қайтди.
81' Жасур Ҳасанов узатган тўпни Пишур дарвозага тўғрилади. Аммо Суюнов уни эгаллаб олди.
80' Шомуродов қарши ҳужумга ўтди. Аммо у тўпни олдириб қўйди.
79' Раҳматуллаев, Ҳасанов ва Шораҳмедов қанотлардан чиройли паслар оширишди. Аммо уни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади.
77' Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
77' Сардор Рашидов Майдонни тарк этди.
76' Жасур Ҳасанов ва Акмал Шораҳмедов бир-бирларига пас оширишган ҳолда ҳужум ташкил этишди. Жасур якуний зарбага муаллифлик қилди. Аммо ноаниқ.
75' Яна бир ҳафли зарба. Бу сафар Геворкян боши билан дарвоза томон ҳавф солди.
74' Илҳом Юнусовнинг бурчакдан оширган тўпни Ҳамза Каримов боши билан дарвозага йўллади. Салгина ноаниқ.
72' "Бунёдкор" қанотлар бўйлаб ҳужум ташкил қилди. Аммо Иброхимов томонидан бош билан йўлланган якуний зарба ноаниқ чиқди.
70' Эркин Бойдуллаевнинг жарима зарбаси ноаниқ кетди.
67' Ўйин анча жонланди.
66' Марко Блажич Майдонга тушди.
66' Игорь Таран Майдонни тарк этди.
65' "Насаф" ҳужумга зўр бермоқда.
64' Илҳом Юнусов чамаси 27 метрлар узоқликдан Зухуров дарвозасининг олис бурчагина аниқ нишонга олди ва ҳисобни тенглаштирди.
63' Илҳом Юнусов ГОЛ!
62' Қарши ҳужумга ўтиш учун яхши имконият юзага келди. Бироқ Таран ҳужумни жонлантира олмади.
59' "Бунёдкор" қарши ҳужумга ўтди. Жасур Ҳасановнинг зарбасини Суюнов қайтариб юборди.
57' Ҳамза Каримов У ҳам Лутфулла Тўраевга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.
54' Илҳом Юнусов Лутфулла Тўраевни туртиб юборгани учун огоҳлантирилди.
53' Лутфулла Тўраевнинг бурчакдан оширган пасини Олександр Пишур боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Ҳисоб 1:0, қалдирғочлар" олдинда!
52' Олександр Пишур ГООООООООООООООООООООООООООООЛ!!!
51' Жасур Ҳасанов жарима зарбасини ҳаволатиб оширди. Пишурнинг бошига теккан тўп кейинчалик "Насаф" ҳимоячисига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
49' Жавлон Иброҳимов Геворкянни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
47' Шерзод Аъзамов жарима зарбасини амалга оширди. Тўп жонли деорга тегиб қайтди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ!
45' Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
42' Жасур Ҳасанов ўнг оёқда яна бир бор зарба йўллади. Аммо яна ноаниқ!
40' Геворкян ўнг қанотдан ҳавфли тўп оширди. Хайрулла Каримов тўпни қайтариб юборди.
36' Анвар Ғофуров Бунгача ҳакам томонидан икки бор оғзаки огоҳлантирилган Анвар Ғофуровни бу сафар Эрматов аяб ўтирмади.
30' Пишур усталик билан тўпни Ҳасановга берди. Жасур олдинга бориб, уни Таран томон узатди. Бироқ Шерзод Аъзамов тўпни тўсиб қолишга эришди.
27' Жасур Ҳасанов чамаси 24 метрлар узоқликдар дарвозани мўлжаллади. Бу сафар ҳам Суюнов тўпни қайтарди.
26' "Бунёдкор" кетма-кет ҳужумлар уюштирди. Аммо Суюнов ҳозирча аниқ ўйнамоқда.
25' Ҳасанов узатган тўпни Пишур боши билан Тўраевга тўғрилаб берди. Лутфулланинг ўта кучли зарбасини Суюнов қайтариб қолишга эришди.
22' Лутфулла Тўраев оширган тўпни Пишур боши билан дарвозага тўғриламоқчи бўлди. Аммо Саша зарба беришда бироз адашди.
21' Жасур Ҳасанов тўпни эгаллаб олиб, бир неча футболчилар қуршовида қолди. Натижада у ўнг оёғида зарба беришни маъқул кўрди. Лекин ноаниқ.
18' Ҳар иккала жамоа аъзолари ҳам эҳтиёткорликка урғу беришмоқда.
16' Тўп назоратини гоҳ у, гоҳ бу жамоа аъзолари эгаллаб туришибди.
14' Лутфулла Тўраев ўз омадини узоқ масофадан чинаб кўрди. Аммо унинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
12' Геворкяннинг фаоллиги эвазига "Насаф" жудаям ҳавфли вазият яратди. Сайфиевнинг якуний зарбасини дарвоза устуни қайтариб қолди.
10' Ҳозирча Тўраев ва Рашидовнинг ҳаракатлари бошқалардан ажралиб турибди.
08' Бурчакдан оширилган тўпга Пишур боши билан зарба берди. Аммо ноаниқ
07' Тўраев ва Ҳасанов айёрона йўл тутишди. Аммо Жасур тепган тўп жонли деворга тегиб қайтди.
06' Тўраев тезлик билан Ҳасановни олдинга бошлади. Жасурни қаршиликлар қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Ҳавфли жарима зарбаси. Тўп олдида Пишур!
04' Лазиз Убайдуллаев оширган пасни Фарруҳ Сайфиев боши билан дарвозага йўллади. Ноаниқ
03' Юнусовнинг бурчак оширган тўпи хавфли чиқди. Зухуров тўпни муштлари билан қайтариб юборди.
02' Лутфулла Тўраев ва Сардор Рашидов чап қанотда жуда чиройли комбинация ташкил этишди. Таран томон оширилган чиройли пасни ҳужумчи голга айлантира олмади.
01' Диққат, ўйин бошланди!
' Мамлакатимиз мадҳияси янгради.
' "Бунёдкор" оқ, "Насаф" кўк йўл-йўл либосларда. Ҳакамлар гуруҳи эса қизил кийимларда майдонга тушиб келишди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
' Стадионда мухлислар сони жудаям кам!
' Ҳар иккала жамоа аъзолари ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
' ҲАКАМЛАР ГУРУҲИ:
Бош ҳакам: Равшан Эрматов
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов
Заҳира ҳаками: Ҳасан Рўзиев
Учрашув назоратчиси: Алишер Абдуллаев (барчаси - Тошкент)
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зухуров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (сардор)
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброхимов
9.Игорь Таран
11.Олександр Пишур
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
19.Жасур Ҳасанов
21.Сардор Рашидов

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
5.Дилшод Жўраев
7.Марко Блажич
14.Алибобо Раҳматуллаев
23.Саҳоб Жўраев
29.Анвар Бердиев
33.Олег Зотеев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' "НАСАФ" ТАРКИБИ:
25.Элдорбек Суюнов
5.Ботир Қораев
9.Илҳом Шомуродов
14.Лазиз Убайдуллаев
17.Артур Геворкян (сардор)
20.Эркин Бойдуллаев
23.Шерзод Аъзамов
27.Илҳом Суюнов
32.Ҳамза Каримов
34.Фарруҳ Сайфиев
41.Азамат Алланиёзов

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
1.Михаил Наумов
3.Раҳматилло Бердимуродов
15.Зохид Абдуллаев
28.Шуҳрат Муҳаммадиев
29.Улуғбек Дадабоев
77.Суҳроб Неъматов
88.Самандар Шодмонов

Бош мураббий: Рўзиқул Бердиев
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Яна бир неча дақиқалардан сўнг Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бошланади.
' "Пахтакор" марказий стадионидан репортажимизни бошлаймиз!
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

Насаф БУНЁДКОР
Суюнов Элдорбек
Қораев Ботир
Шомуродов Илҳом
Алланиёзов Азамат 90
Бойдуллаев Эркин
Геворкян Артур
Каримов Хамза
Сайфиев Фарруҳ
Убайдуллаев Лазиз 59
Юнусов Илҳом
Аъзамов Шерзод
Муҳаммадиев Шуҳрат 59
Абдуллаев Зохид 90
Зухуров Мурод
Иброхимов Жавлон
Каримов Ҳайрулла
Пишур Александр
Рашидов Сардор 77
Таран Игорь 67
Тўраев Лутфулла 85
Филипосян Артём
Шораҳмедов Акмал
Ғофуров Анвар
Ҳасанов Жасур Орзиқулович
Блажич Марко 67
Раҳматуллаев Алибобо 77
Жўраев Дилшод 85
БОШ МУРАББИЙЛАР
Бердиев Рўзиқул Қосимов Миржалол

Видео