Учрашув тафсилоти

Металлург

1:3

БУНЁДКОР

84' Нурматов Шаҳзодбек
17' Козак Ян
58' Солиев Анваржон
69' Солиев Анваржон
Учрашув бош ҳаками: Намозов Бахтиёр. Ўйингох: "Металлург" стадиони.
Томошабинлар: 3563.

Олий лига - 2012. 21-тур. Сана: 27.09.2012 16:30.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2017 24-тур 14.10.2017 15:00 Металлург 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2017 9-тур 03.05.2017 19:00 БУНЁДКОР 1-1 Металлург ҳисобот
Олий лига - 2016 27-тур 28.10.2016 17:00 БУНЁДКОР 1-0 Металлург ҳисобот
Олий лига - 2016 12-тур 16.06.2016 18:00 Металлург 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2015 21-тур 11.09.2015 18:00 БУНЁДКОР 1-0 Металлург ҳисобот
Олий лига - 2015 6-тур 26.04.2015 17:00 Металлург 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2014 22-тур 01.10.2014 16:00 Металлург 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2014 9-тур 23.05.2014 19:00 БУНЁДКОР 2-0 Металлург ҳисобот
Олий лига - 2013 16-тур 17.08.2013 17:30 Металлург 2-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2013 11-тур 21.06.2013 18:00 БУНЁДКОР 3-0 Металлург ҳисобот
Олий лига - 2012 6-тур 26.04.2012 18:00 БУНЁДКОР 3-1 Металлург ҳисобот
Олий лига - 2011 24-тур 23.10.2011 15:00 Металлург 2-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2011 3-тур 20.03.2011 17:00 Металлург 1-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2010 25-тур 26.10.2010 14:30 БУНЁДКОР 2-1 Металлург ҳисобот
Олий лига - 2010 2-тур 19.03.2010 15:30 Металлург 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2009 17-тур 15.08.2009 19:00 БУНЁДКОР 4-1 Металлург ҳисобот
Олий лига - 2009 14-тур 25.06.2009 18:00 Металлург 0-4 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2008 17-тур 17.08.2008 17:00 Металлург 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2008 14-тур 05.07.2008 00:00 БУНЁДКОР 4-2 Металлург ҳисобот
Олий лига - 2007 28-тур 30.11.2007 15:00 БУНЁДКОР 1-2 Металлург ҳисобот
Олий лига - 2007 3-тур 01.04.2007 00:00 Металлург 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

' Эътиборингиз учун ташаккур!
' Ўйин тугади. Ҳисоб 1:3
90+2' Сўнгги дақиқаларда "металлург"нинг ҳужуми анча кучайиб кетди. Бу Боян Калевични майдонга туширилиши билан болғлиқ.
90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
88' Калевич яна бир бор Нестеров дарвозаси олдида хавфли вазият яратди.
87' Миртўар Акбаров чамаси 35 метрлардан кучли зарба йўллади. Лекин тўп ноаниқ кетди.
86' Жамоадошлари билан девор услубида ўйнаган Нурматов Нестеров билан деярли бирга-бир вазиятга чиқди ва ҳисобни 1:3 кўринишига келтирди.
85' Шаҳзодбек Нурматов ГОЛ!
84' Эҳ Калевич. Боян тепган тўп ноаниқ чиқди.
83' Ё Нестеровнинг омади кучли ёки "Металлург" футболчиларидан омад очиқчасига юз ўгирмоқда.
82' Баҳодир пардаев чамаси 22 метрлардан қайчи услубида дарвозага зарба йўллади. Бироқ Раҳмонбердиев тўп эгаллаб олди.
81' Энди Вагаповдан омад очиқчасига омад юз ўгирди. Унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.
80' Пардаев чамаси 3 метрлар узоқликдан дарвозани аниқ нишонга ололмади.
79' Шаҳзодбек Нурматовнинг бош билан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.
78' "Металлург" яна олдинга ўтди ва дарвоза томон зарба йўллади. Миртўра Акбаров тепган тўпни Нестеров эгаллаб олди.
77' Шавкат Саломов Майдонга тушди.
77' Руслан Мелзиддинов Майдонни тарк этди.
76' Жаводилло Иброхимов Майдонга тушди.
76' Мирғиёс Сулаймонов Майдонни тарк этди.
75' 0:3дан сўнг "қалдирғочлар" анча хотиржам бўлиб қолишди.
73' Боян Калевич Майдонга тушди.
73' Дилмурод Каримов Майдонни тарк этди.
72' Нурматовнинг кучли зарбасини Нестеров тўсиб қолишга эришди.
70' Баҳодир Пардаев Майдонга тушди.
70' Алибобо Раҳматуллаев Майдонни тарк этди.
70' Қарши ҳужумда Жасур Ҳасанов тезлик билан олдинга ўтди ва тезкор пас билан Солиевга тўпни оширди. Анваржоннинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўридан жой олди - 0:3
69' Анваржон Солиев ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ!!!
68' Яна Шораҳмедов ўнг қанотда фаол ўйнади. Унинг ўткир бурчак остида йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
67' Миртўра Акбаров Майдонга тушди.
67' Дониёр Одилов Дониёр Одилов бурнидан жиддий жароҳат олиб майдонни тарк этди.
65' Саҳоб Жўраев қўпол хатога йўл қўйди. У дарвозамиз яқинида тўпни тепиб юбориш ўрнига рақибни алдашга тушиб кетди. Бундан эса Расулов фойдаланиб қолиши мумкин эди. Яхшиямки, Филипосян ёрдамга келиб, тўпни тепиб юборди.
63' Шораҳмедов майдонга тушиши биланоқ ўнг қанотдан хавфли ҳужум ташкил этди.
61' Акмал Шораҳмедов Майдонга тушди.
61' Ян Козак Майдонни тарк этди.
59' Бурчакдан оширилган тўпни Анваржон Солиев боши билан дарвоза тўрига жойлаюб, ҳисобни 0:2га оширди.
58' Анваржон Солиев ГОООООООООООООООООООООООООЛ!!!
57' Жасур Ҳасановнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи "Металлург" ҳимоячиларига катта ташвиш туғдирди. Улар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
55' Ян Козакнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди. Такрорий зарбани Солиев тепди. Бу сафар ҳам Рахим Рахмонбердиев тўпни қайтаришга эришди.
54' Расул тепган тўп рикошет бўлиб дарвоза тўрига йўл олаётганди. Бироқ Нестеров тўпни қайтариб қолишга муваффақ бўлди. Қайтган тўпни ҳимоячилар узоқлаштиришди.
53' Шаҳзодбек Нурматов ва Артём Филипосян дуэлида иккала футболчи ҳам йиқилиб тушди. Бу вазиятда рақибига нисбатан бироз кескинроқ ўйнаган Филипосян айбдор деб топилди. Жарима зарбаси.
49' Расуло қулай вазиятга чиқиши мумкин эди. Бироқ тўп унинг қўлига тегиб қолди. Буни пайқаган бош ҳакам дарров ўйинни тўхтатди.
48' "Бунёдкор" ҳимояда уч киши қолди. Тажрибали уч футболчи рақиб ҳужумларига дош берармикан...
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб 0:1 "Бунёдкор" фойдасига. Таъкидлаш жоизки, қолган дақиқаларда "қалдирғочлар" 10 киши бўлиб тўп тепишади.
45+3' Хикмат Хошимовнинг бурчакка йўллаган кучли зарбасини Нестеров қайтаришга эришди ва қийин вазиятга тушиб қолиши мумкин бўлган "Бунёдкор" жонига оро кирди.
45+3' Баракалла Нестеров!!!
45+2' Хайрулла Каримов Ҳакамдан бу қароридан сўнг унга нисбатан эътироз билдиргани учун Бахтиёр Намозов уни қизил карточкага муносиб кўрди.
45+2' "Металлург" пенальти тепиш ҳуқуқига қўлга киритди. Шаҳзодбек Нурматовга нисбатан Хайрулла Каримов ўйин қоидасини бузди.
45+1' "Металлург" бутун жамоа бўлиб олдинга ўтди. Чап қанотдан Расулов узатган пасни Нурматов дарвозага тўғрилади. Нестеров тўпга ташланган ҳолда уни дарвоза тўрига бориб тушишига йўл қўймади.
45' Биринчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди.
44' Ян Козак ўз дублини нишонлашига бир баҳя қолди. Яннинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлиб қолди.
42' Майдон эгалари жуда қўпол ўйин кўрсатишмоқда.
39' Дилмурод Каримов "Бунёдкор" дарвозаси томон хавф солди. Бироқ унинг зарбасини Нестеров эгалаб олди.
37' Узоқ вақт давомила "қалдирғочлар" тўпни бир-бирларига оширишган ҳолда назорат қилиб туришибди.
34' Деярли бутун майдонни тўп билан кесиб ўтиб, рақиб жарима майдончасига етиб келган Алибобо Раҳматуллаев сўнгги лаҳзада аниқ пас ошира олмади.
33' Шаҳзодбек Нурматов икки ҳимоячимизни алдаб ўтиб, Нестеров дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Чамаси 12 метрлардан йўлланган зарбани Нестеров қийинчилик билан қайтариб юборди.
32' Алибобо Раҳматуллаев билан тандеим бўлиб ўйнаган Мельзиддинов ўткир бурчакдан туриб дарвозага зарба йўллади. Лекин Руслан тепган тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
31' Нозимжон Эсонов Нозимжон Эсонов ҳимояланиш чоғида Лутфулла Тўраевга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
29' Дилмурод Каримов кутилмаган вазифтда Лутфулла Тўраевга тўпни олдириб қўйди. Лутфулла эса тезлик билан дарвозага яқинлашиб келди. Бироқ Дилмурод ўз ҳатосини ўзи тўғрилаб, хавфни бартараф этди.
26' Лутфулла Тўраевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ чиқди.
25' Жасур Ҳасанов чамаси 30 метрлардан белгиланган жарима зарбасини амалга оширди. Тўпни ҳимоячилар боши билан қайтариб юборишди.
23' Анвар Ғофуров ўнг қанотдан туриб марказга тўпни қулай тарзда оширди. Аммо ҳужумчиларга ёрдамга етиб келган Саҳоб Жўраев рақибга хавфли ҳаракат қилганлиги боис ҳакам хуштак чалиб, ўйинни тўхтатди.
19' Дилмурод Каримовнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Хайрулла Каримов қайтариб қолишга муваффақ бўлди. Тўп Нестеровнинг яқин бурчагига йўналганди.
18' Бурчакдан оширилган пасни Филипосян боши билан дарвозага йўллади. Дарвозабон тўпни чизиқ устидан қайтарди. Кейинги зарбани Солиев йўллади. Бу сафар ҳам Рахмонбердиев тўпни қайтарди. Бироқ Козакнинг якуний зарбаси олдида дарвозабон ҳам ҳимоячилар ҳам ожиз қолишди.
17' Ян Козак ГОООООООООООООООООООООООООООЛ!!!
16' "Бунёдкор"нинг бурчак зарбалари хавфли кўриниш хосил қиляпти.
14' "Металлург" аъзолари ҳимояда яхши ўйин кўрсатишмоқда. "Бунёдкор"нинг қатор ҳужумларига ҳозирча бекободликлар дош беришяпти.
11' Дилмурод Каримов Руслан Мельзиддиновга нисбатан ўйин қоидасини очиқчасига бузганлиги учун огоҳлантирилди.
10' Асосий таркибда майдонга туширилган Алибобо Раҳматуллаев анча фаол ўйин кўрсатмоқда.
09' Жасур Ҳасанов рақиб томон хавф солиш чоғида қўполлик ишлатди ва бош ҳакам дарҳол ўйинни тўхтатди.
07' Раҳмонбердиев "Металлург"ни муқаррар голдан сақлаб қолди. Солиевнинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбасини Раҳим қайтариб қолди. Қойил!
06' "Металлург"нинг қарши ҳужуми. Шаҳзодбек Нурматов ноқулай вазиятда туришига қарамасдан дарвозага зарба йўллади. Бироқ унинг чалқанча усулда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
05' Жасур Ҳасанов чап қанотдан дарвоза томон зарба йўллади. Лекин ноаниқ.
04' Анвар Ғофуровнинг кучли зарбасини Дониёр Одилов қайтариб қолди. Жудаям хавфли зарба.
02' Шаҳзодбек Нурматов Шаҳзодбек Нурматов "Бунёдкор" жарима майдончасига кириб келди ва йиқилиб тушди. Ҳакам уни огоҳлантирди.
01' Илк дақиқада Алибобо Раҳматуллаев ҳужумга ўтди. Лекин уни рақиб аъзолари чалиб йиқитишди.
01' Диққат, учрашув бошланди!
' Жамоа сардорлари ва бош ҳакам учрашувни қайси жамоа бошлашига аниқлик киритиб олишди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Металлург" қизил рангли либосларда. Ҳакамлар таркиби эса қора рангли кийимларда.
' Иккала жамоа аъзолари ҳам ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
' ҲАКАМЛАР ГУРУҲИ:
Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Баҳром Норсафаров (Қарши), Нодир Тошматов (Қўқон)
Захира ҳаками: Рустам Толибжонов (Қўқон)
Учрашув назоратчиси: Александр Попов (Тошкент)
' "МЕТАЛЛУРГ" ТАРКИБИ:
35.Рахим Раҳмонбердиев
4.Хикмат Хошимов
6.Дилмурод Каримов
7.Дониёр Одилов
9.Шаҳзодбек Нурматов
12.Мурод Тўйчибоев
17.Нозим Эсонов
18.Мирғиёс Сулаймонов
19.Руслан Вагапов
21.Сардор Расулов
22.Алишер Зиёвуддинов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Андрей Сиротюк
5.Ғулом Халимтоев
8.Шохназар Норбеков
10.Боян Калевич
14.Миртўра Акбаров
15.Бурхон Шодиёров
20.Жаводилло Ибрагимов

Бош мураббий: Рустам Мирсодиқов
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров (сардор)
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
19.Жасур Ҳасанов
20.Анваржон Солиев
23.Саҳоб Жўраев
27.Алибобо Раҳматуллаев
28.Руслан Мельзиддинов
33.Ян Козак

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
8.Жавлон Иброхимов
9.Илҳом Шомуродов
10.Шавкат Саломов
18.Славолюб Жоржевич
24.Баҳодир Пардаев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Яна бир неча дақиқалардан сўнг олий лига 21-тури доирасидан ўрин эгаллаган "Металлург" - "Бунёдкор" учрашуви бошланади.
' Бекобод шаҳридан репортажимизни бошлаймиз!
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!!!

Жамоалар таркиби

Металлург БУНЁДКОР
Раҳмонбердиев Рахим
Хошимов Хикмат
Каримов Дилмурод 73
Одилов Дониёр 67
Нурматов Шаҳзодбек
Тўйчибоев Мурод
Эсонов Нозим
Сулаймонов Мирғиёс 76
Вагапов Руслан
Расулов Сардор
Зиёвуддинов Алишер
Акбаров Миртўра 67
Калевич Боян 73
Иброхимов Жаводилло 76
Нестеров Игнатий
Каримов Ҳайрулла
Ғофуров Анвар
Тўраев Лутфулла
Филипосян Артём
Ҳасанов Жасур Орзиқулович
Солиев Анваржон
Жўраев Саҳоб
Раҳматуллаев Алибобо 70
Мельзиддинов Руслан 77
Козак Ян 61
Шораҳмедов Акмал 61
Пардаев Баҳодир 70
Саломов Шавкат 77
БОШ МУРАББИЙЛАР
Мирсодиқов Рустам Қосимов Миржалол