Учрашув тафсилоти

БУНЁДКОР

1:0

Сўғдиёна

24' Трифунович Милош
Учрашув бош ҳаками: Бобомуродов Рустам. Ўйингох: "Жар" стадиони.
Томошабинлар: 3060.

Олий лига - 2011. 15-тур. Сана: 06.08.2011 20:00.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2017 16-тур 06.08.2017 19:00 Сўғдиёна 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2017 1-тур 04.03.2017 18:00 БУНЁДКОР 1-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2016 17-тур 09.08.2016 19:00 БУНЁДКОР 1-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2016 2-тур 11.03.2016 17:00 Сўғдиёна 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2015 23-тур 24.09.2015 18:00 БУНЁДКОР 2-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2015 8-тур 10.05.2015 16:30 Сўғдиёна 2-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2014 23-тур 18.10.2014 15:00 БУНЁДКОР 1-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2014 10-тур 01.06.2014 17:00 Сўғдиёна 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2013 26-тур 08.11.2013 14:00 Сўғдиёна 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2013 1-тур 04.03.2013 14:00 БУНЁДКОР 5-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2011 12-тур 15.06.2011 18:00 Сўғдиёна 1-6 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2009 16-тур 04.08.2009 17:45 Сўғдиёна 0-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2009 15-тур 29.06.2009 19:30 БУНЁДКОР 5-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2008 18-тур 25.08.2008 17:00 БУНЁДКОР 2-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2008 13-тур 30.06.2008 00:00 Сўғдиёна 0-5 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

' Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.
' Икки учрашув натижасига кўра, "Бунёдкор" Рауф Инилеев шогирдларидан 5:1 ҳисобида ғолиб чиқди ва ярим финалга йўлланма олди.
' Учрашув якунланди. Ҳисоб 2:0.
90+1' Айзатуловнинг яқин масофадан йўллаган хавфли зарбасини Нестеров қайтариб қолди.
90' Иккинчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
87' Ислом Иномов ва Даврон Файзиев тўқнашиб кетишди. Файзиев кичи кжароҳат олди.
84' "Бунёдкор"ни ярим финал билан табриклайверсак бўлади. Ўйин тугашига тобора оз вақт қолмоқда.
80' Бугунги баҳсда Ҳайдаров гол уришни жуда-жуда истамоқда. Аммо ҳозирча бу бахт Азизбекка насиб этаётгани йўқ.
77' "Сўғдиёна"нинг яна бир хавфли ҳужуми. Кликуновнинг бурама зарбасини Игнатий Нестеров катта қийинчилик билан қайтариб қолди.
75' Исроил Турсунов Майдонга тушди.
75' Артурос Фоменко Майдонни тарк этди.
74' Шавкат Саломов Майдонга тушди.
74' Анвар Ражабов Майдонни тарк этди.
71' Анвар Солиев Ҳайдаров оширган пасдан сўнг Анвар Солиев дарвозани ишғол қилди. Бироқ қанот ҳаками байроқчасини кўтариб, ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.
69' Қарши ҳужум. Ҳайдаров оширган пасдан сўнг Карпенко қулай вазиятга чиқиб борди. Виктор тўпни ўзидан-да яхши очилган Трифунович томон узатди. Бироқ пас бироз кучли бўлганлиги боис Трифунович тўпни дарвозага йўллашда қийналди.
67' Иброҳим Раҳимовнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Иброҳи яна тўпни дарвоза томон йўналтирди. Иккинчи уринишда йўллаган зарба ҳимоячиларга тегиб қайтди. Учинчи зарбани эса Кликунов йўллади. Нестеров тўпни дарвоза тўрига бориб тушишига йўл қўймади.
65' Иномов тўпни жарима майдончасига оширди. Бу ерда Анвар Ражабов чиройли зарба йўллаш учун тайёрланди. Бироқ Анварнинг зарбаси ўхшамади.
63' Айзатулов узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Аммо Тимурнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
61' Тимур Дадашев Майдонга тушди.
61' Элзод Ниёзов Майдонни тарк этди.
60' Ислом Иномов Майдонга тушди.
60' Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди.
59' Элзод Ниёзов Ражабовга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
59' Ҳайдаров бошлаган ҳужумни Ражабов давом эттирди. Анвар ошириб берган тўп йўл-йўлакай Солиевга тегиб ўтиб, Трифуновичга бориб тушди. МИлош эса қулай вазиятни кўкка совурмади - 2:0.
58' Милош Трифунович ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
56' Тимур Айзатулов Майдонга тушди.
56' Асил Бегимқулов Майдонни тарк этди.
55' Карпенко ва Ҳайдаров рақибни жуда чиройли тарзда доғда қолдиришди. Азизбекнинг ҳаволатиб оширган паси Солиевгача етиб келмади.
54' "Сўғдиёна"нинг қарши ҳужуми. Собир Ҳамидовнинг кучли зарбасини Нестеров қийинчилик билан ушлаб қолди.
53' Саҳоб Жўраев Рақиб аъзосига нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
51' Карпенконинг жаримадан оширган тўпини Ҳайдаров боши билан дарвоза томон йўллади. Зарбани дарвоза тўсини қайтариб қолди.
50' Қарши ҳужум. Собир Ҳамидовнинг чиройли пас билан Фоменкога тўпни узатди. Бироқ Саҳоб Жўраев ҳужумчига имконият қолдирмади.
49' Трифунович ўйинчиларни алдашга киришиб кетди. Оқибатни тўпни олдириб қўйди.
48' Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби бошланди. "Сўғдиёна" негадир жонланолмапти.
46' Асқар Жадигеров Майдонга тушди.
46' Жавлон Иброҳимов Майдонни тарк этди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0.
45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
45' Ражабов чап қанотдан пас оширди. Тўп Солиевдан ўтиб, Трифунович томон келди. Бироқ бу сафар Милошга озгина аниқлик етмади.
44' Карпенко жарима майдончаси томон кириб борди ва тўпни Милошга қолдирди. Бироқ Трифунович бу пасни умуман кутмаганди.
43' Ҳамидов тўпни Фоменкога оширди ва ўз қулай вазиятга чиқиб ундан тўп сўради. Буни дарҳол пайқаган тажрибали ҳужумчи тўпни Ҳамидовнинг йўлига чиқариб берди. Собирнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
41' Ўйин тўлиқ "қалдирғочлар"нинг устунлигида. Меҳмонлар деярли ҳужум қилмаяпти.
37' Ҳайдаровнинг олис масофадан йўллаган зарбаси у қадар кучли бўлмади. Оқибатда Спиридонов тўпни осонлик билан эгаллаб олди.
34' "Бунёдкор" ҳисони 2:0га ошириши мумкин эди. Трифунович Ражабовга тўпни узатди. Анварнинг зарбаси йўлига эса ҳимоячилар тўғаноқ бўлиб қолишди.
31' Иброҳимов ўзи бошлаб берган ҳужумни чиройли тарзда якунлади. Карпенко оширган тўпни Солиев боши билан дарвозага йўллади. Жалон тўп йўналишини ўзгартирган ҳолда ҳисобни очди - 1:0.
30' Жавлон Иброҳимов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
27' Абибуллаевнинг пасини Фоменко дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо Артуроснинг зарбаси ноаниқ чиқди.
25' Анвар Ражабов чап қанотдан рақиб жарима майдончасига чиройли тарзда кириб борди ва пас оширди. Бироқ Саша Жоржевичнинг зарбаси қовушмади.
22' Нестеров дарвозаси ёнида ҳақиқий хавфли вазият содири этилди. Иброҳим Раҳимов икки ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдончамизга кириб келди ва чамаси 5-6 метрлардан зарба йўллади. Игнатий ўзининг реакциясини ишга солган ҳолда зарбани бартараф этди.
19' Трифунович рақибдан ўтиб кетди ва жарима майдончаси томон тўп оширди. Бироқ Солиев тўпга биринчи бўлиб етиб келолмади.
17' Ҳайдаров-Карпенко-Иброҳимов ташкил этган комбинациядан сўнг Жавлоннинг зарбасини Спиридонов катта қийинчилик билан қайтариб юборди.
16' Карпенконинг зарбаси ноаниқ чиқди.
14' Майдон эгаларининг хавфли ҳужумини Карпенко бошлаб берди. Унинг пасидан сўнг Трифунович қулай вазиятга чиқди ва зарба йўллади. Спиридонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
11' "Сўғдиёна" аъзолари майдонга яхшилаб жойлашиб олишди ва тартибли ўйин кўрсатишмоқда.
08' "Бунёдкор"нинг тезкор ҳужуми. Азизбек Ҳайдаров рақибдан тўпни олиб қўйиб, олдинга ўтди ва Солиевни тўп билан таъминлади. Анвар эса ўзидан ҳам қулай вазиятда турган Трифуновични топди. Милошнинг айёрона зарбасига озгина аниқлик етишмади.
05' Карпенконинг жаримадан оширган зарбасини Саша Жоржевич боши билан рақиб дарвозасига йўллади. Зарба бироз юқорироқдан ўтиб кетди.
03' Энди "қалдирғочлар" қарши ҳужумда. Анвар Ражабов қулай вазиятга чиқиб борганди. Аммо у тўп узатишда ҳато ўйнади.
02' Қарши ҳужум. Кликуновнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
02' Илк ҳужум ва бурчак тўпи. Карпенконинг ошириб берган пасини Анвар Ғофуров боши билан "Сўғдиёна" дарвозасига тўғрилади. Бироқ ноаниқ.
01' "Бунёдкор" аъзолари тўпни кўпроқ ўзларида назорат қилишиб туришибди.
01' Учрашувни бунёдкорчилар бошлаб беришди.
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
3.Саша Жоржевич
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Жавлон Иброҳимов
9.Анвар Ражабов
14.Милош Трифунович
18.Славолюб Жоржевич
20.Анвар Солиев
22.Виктор Карпенко
23.Саҳоб Жўраев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
5.Ислом Иномов
10.Шавкат Саломов
19.Яннис Мандзукас
26.Анвар Раҳимов
47.Асқар Жадигеров

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' "СЎҒДИЁНА" ТАРКИБИ:
30.Михаил Спиридонов
2.Иброҳим Раҳимов
3.Иномжон Отабоев
4.Даврон Файзиев
7.Алексей Кликунов
9.Собир Ҳамидов
14.Элзод Ниёзов
15.Артурос Фоменко
17.Асил Бегимқулов
18.Дилявер Абибуллаев
20.Марат Хошимов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12.Ширинбек Абдуллаев
21.Сардор Қаҳҳоров
19.Тимур Дадашев
6.Тимур Айзатулов
8.Сухроб Қобилов
10.Исроил Турсунов
11.Маъруф Аҳмаджонов

Бош мураббий: Рауф Инилеев
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" жамоалари ярим финал остоноасида куч синашишади. Бу жамоаларнинг Жиззахда бўлиб ўтган дастлабки учрашувида "қалдирғочлар" 3:1 ҳисобида зафар қучишган эди.
' "Жар" стадионидан ўз репортажимизни бошлаймиз. Яна бир неча дақиқалардан сўнг мамлакат кубоги ярим финалчиси маълум бўлади.
' Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

БУНЁДКОР Сўғдиёна
Нестеров Игнатий
Шораҳмедов Акмал
Иномов Ислом
Ғофуров Анвар
Иброхимов Жавлон
Ҳасанов Жасур Орзиқулович 77
Трифунович Милош
Жоржевич Славолюб
Карпенко Виктор
Раҳимов Анвар 59
Шуҳратов Расулжон 46
Солиев Анваржон 46
Жўраев Дилшод 59
Саломов Шавкат 77
Меленчук Александр
Файзиев Даврон
Айзатулов Тимур 88
Ҳамидов Собир
Томашков Эдуард
Турсунов Исроил 68
Нуритдинов Тимур
Тўрақулов Санжар 56
Мамажонов Орифжон
Пардаев Баҳодир
Бегимқулов Азимжон
Ҳаитов Расул 56
Жўраев Сарвар 68
Қаҳҳоров Сардор 88
БОШ МУРАББИЙЛАР
Қосимов Миржалол Отажонов Мурод