Учрашув тафсилоти

БУНЁДКОР

3:1

Андижон

19' Ражабов Анвар (П)
38' Трифунович Милош
52' Трифунович Милош
83' Солиев Лочин (П)
Учрашув бош ҳаками: Намозов Бахтиёр. Ўйингох: "Жар" стадиони.
Томошабинлар: 4716.

Олий лига - 2011. 7-тур. Сана: 25.04.2011 18:00.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2016 28-тур 03.11.2016 15:00 Андижон 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2016 13-тур 20.06.2016 19:00 БУНЁДКОР 2-0 Андижон ҳисобот
Олий лига - 2015 28-тур 31.10.2015 17:00 БУНЁДКОР 4-0 Андижон ҳисобот
Олий лига - 2015 13-тур 19.06.2015 18:30 Андижон 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2014 25-тур 02.11.2014 15:00 Андижон 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2014 12-тур 14.06.2014 19:00 БУНЁДКОР 2-0 Андижон ҳисобот
Олий лига - 2012 14-тур 04.08.2012 20:00 БУНЁДКОР 0-0 Андижон ҳисобот
Олий лига - 2012 13-тур 01.07.2012 18:00 Андижон 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2011 20-тур 17.09.2011 16:45 Андижон 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2010 17-тур 22.08.2010 17:30 Андижон 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2010 10-тур 22.05.2010 19:00 БУНЁДКОР 1-0 Андижон ҳисобот
Олий лига - 2009 21-тур 13.09.2009 17:00 БУНЁДКОР 3-0 Андижон ҳисобот
Олий лига - 2009 10-тур 14.05.2009 17:00 Андижон 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2008 28-тур 14.11.2008 16:00 БУНЁДКОР 2-0 Андижон ҳисобот
Олий лига - 2008 3-тур 30.03.2008 00:00 Андижон 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2007 17-тур 15.08.2007 18:00 БУНЁДКОР 3-0 Андижон ҳисобот
Олий лига - 2007 14-тур 22.06.2007 00:00 Андижон 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

' Шундай қилиб, онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Хайр саломат бўлинглар
' Ўйин тугади. "Бунёдкор" "Андижон"дан 3:1 ҳисобида устун келди.
90+2' Сўнгги дақиқада Половков томонидан йўллаган зарбасини Нестеров катта қийинчилик билан бартараф этди.
90+2' Алексей Касьяннинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
90+1' Шундоққина жарима майдончаси чизиғи ёнгинасидан "Андижон" жарима зарбаси тепмоқда.
90' Иккинчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
88' Солиев қулай вазитга чиқди, аммо зарбани ўзидан-да очироқ турган Ражабовга оширди. Лекин ҳимоячилар тўпга биринчи бўлиб етиб келишиб, хавфни бартараф этишди.
88' "Андижон"нинг бурчакдан оширган тўпини Акмал Шораҳмедов дарвоза чизиғи ёнгинасидан қайтариб қолди.
87' Драган Жоржевичнинг зарбаси суст чиқди. Нестеров осонликча тўпни ушлаб олди.
85' Ҳамидуллаев ҳимоячиларга ёрдам келди ва хавфни бартараф этди.
84' Пенальтини Лочин Солиев дарвоза марказига йўллади. Нестеров эса ўнг томонга отилди. Ҳисоб қисқарди, 3:1
83' Лочин Солиев ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
80' Ойбек Қиличев Саҳоб Жўраев жарима майдончамиз ичида Ойбек Қиличевга нисбатан қўпол ўйнади. Пенальти
79' Шораҳмедов рақиб таъқибидан қочиб кетди ва қулай вазиятда турган Солиевга тўпни оширди. Аммо зарба кучли бўлганлиги боис Солиев тўпга улгурмади.
78' Саломовнинг бурчакдан оширган тўпини Ҳайдаров дарвозага йўллади. Ҳасанов тўпни ушлаб олди.
76' Акмал Шораҳедовнинг хатосидан сўнг Лочин Солиев чамаси 3-4 метрлардан дарвозага зарба йўллади. Солиевнинг кусиз зарбасини Нестеров ушлаб олди.
74' Саҳоб Жўраев "девор" услубида Анвар Солиев билан ўйнаб қулай вазиятга чиқди. Аммо Саҳобнинг зарбаси бирозиган ноаниқ чиқди.
70' Акмал Шораҳмедов Майдонга тушди.
70' Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
69' Драган Жоржевичда зарба бериш учун яхши имконият бўлди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ кетди.
66' Ҳайдаровнинг узоқ масофадан чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
64' Анвар Солиев Майдонга тушди.
64' Милош Трифунович Майдонни тарк этди.
62' Бахтиёр Ҳамидуллаевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
59' Карпенко тўпни орқароқда турган шеригига қолдирди. Ражабовнинг бурама зарбаси бироз юқорироқдан ўтиб кетди.
58' Милош Трифунович жудаям қулай вазиятдан фойдалана олмади. Жўраевнинг пасидан сўнг у Ҳасанов билан ёлғиз қолди. Бироқ Милош жуда суст зарба йўллади. Натижада тўпни дарвозабон эгаллаб олди.
56' Шавкат Саломов Майдонга тушди.
56' Камолиддин Мурзоев Майдонни тарк этди.
53' Майдонга тушиш учун Шавкат Саломов тайёргарлик кўрмоқда.
52' Бирга бир вазиятдан фойдалана олмаган Милош Трифунович жуда қийин вазиятда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ўткир бурчакдан унинг чап оёқда йўллаган зарбасини Ҳасанов тўсиб қололмади.
51' Милош Трифунович ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
49' Ҳайдаровнинг пасидан сўнг Ражабов қулай вазиятга чиқиб борди. Аммо биринчи бўлиб тўпга Ғайратжон Ҳасанов етиб келди.
48' "Андижон" устози Ориф Маматказин ҳам ҳужумкорликка эътибор қаратди.
46' Иккинми бўлим бошланди.
46' Лочин Солиев ва Бахтиёр Ҳамидуллаев Майдонга тушишди.
46' Даврон Турсунов ва Баҳром Ҳайдаров Майдонни тарк этишди.
' Иккинчи бўлим бошланмоқда.
45' Биринчи бўлим якунланди. Танаффусга жамоалар 2:0 ҳисобида чиқиб кетишди.
43' Баҳром Ҳайдаров томонидан оширилган тўпни Нестеров муштлари билан уриб юборди.
42' Ойбек Қиличев уч футболчи қуршовидан ўтиб кетди ва уни Жавлон Иброҳимов қўполлик билан тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси
39' Анвар Ражабов чап қанотдан тўп оширди. Аввалига Мурзоев тўпни эгаллаб олиб, дарвоза томон зарба йўллади. Ҳасановдан қайтган тўпни Милош Трифунович дарвозага тўрига жойлаб қўйди, 2:0
38' Милош Трифунович ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
36' "Бунёдкор"нинг кучли босими остида қолган андижонликлар кўплаб хатоларга йўл қўйишмоқда.
35' Баҳром Ҳайдаров томонидан йўллаган зарба "Бунёдкор" аъзосига тегиб, ўз кучини йўқотди. Натижада Нестеров тўпни осонликча ушлаб олди.
33' Трифунович бир рақибни алдаб, чап оёғида дарвоза томон зарба йўллади. Ҳасанов тўпни ушлаб олишга эришди.
31' "Қалдирғочлар" узоқ муддат тўпни ўзларида ушлаб туришди. Меҳмонлар тўпни рақибдан олишлари биланоқ тезкор ҳужум уюштиришди. Драган Жоржевич тўпни тўхтата олмади.
28' Майдон эгалари аста-секинлик билан тўпни тўлиқ ўз назоратлари остига олиб ўтишмоқда.
24' "Бунёдкор"нинг навбатдаги ҳужуми. Саҳоб Жўраев чап қанотдан оширган тўпини Трифунович дарвозага боши билан йўллади. Аммо Ғайрат Ҳасанов аниқ ўйнаб тўпни илиб олди.
23' Половков ўз жарима майдончаси ичида қўпол хатога йўл қўйди ва тўпни Мурзоевга олдириб қўйди. Камолиддин тўпни тезлик билан Трифуновичга оширди. Лекин Милошнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
21' Анвар Ражабов чап қанотдан чиройли тарзда жарима майдончасига кириб борди. Карпенко билан "девор" услубини қўллаган Ражабов бир уринишдаёқ дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди. Унинг ўнг оёқда йўллаган охиста зарбасини қайтариш Ғайрат Ҳасановга насиб этмади. Ушбу ҳужумда "Андижон" ҳимоячиларини Саҳоб Жўраев чалғитганини ҳам таъкидлаш жоиз.
19' Анвар Ражабов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
18' 10 дақиқалардан кейин ўйин суръати кескин пасайиб кетди.
16' "Бунёдкор"нинг тезкор ҳужуми. Саша Жоржевичнинг ўнг қанотдан оширган пасини Милош Трифунович дарвозага тўғрилади. Лекин зарба кучсиз ва ноаниқ чиқди.
15' Касьяннинг чап қанотдан оширган тўпини Ҳайдаров бир уринишдаёқ дарвоза томон йўллади. Лекин зарба ноаниқ чиқди.
12' "Андижон" аъзолари тўпни ўзларида назорати қилиб туришибди.
10' Ҳайдаров томонидан оширилган тўпга Саша Жоржевич етиб келолмади.
08' Саша Жоржевич ва Карпенко чиройли комбинация уюштиришди. Бироқ тўп майдон чизиғини кесиб ўтди.
07' Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан яна жарима зарбаси тепилди. Бу сафар Драган Жоржевич хавфни бартараф этди.
06' Карпенконинг жаримадан оширган тўпини Половков бартараф этди.
04' Учрашувнинг бошлари юқори суръатда ўтмоқда.
03' "Андижон"нинг қарши ҳужуми. "Андижон"даги Драган, "Бунёдкор"даги икки Жоржевич таъқибидан ўтиб кетди ва тўпни Аҳмедовга етказди. Бироқ Аҳмедовдан тажрибали Хайрулла Каримов тўпни олиб қўйди.
02' Илк ҳужумни майдон эгалари ташкил этишди. Рақиб ҳимоячилари билан юзага келган пала-палтир тўқнашув самара келтирмади.
01' Диққат!!! "Бунёдкор" аъзолари учрашувни бошлаб беришди.
' Жамоалар сардорлари ва учрашув бош ҳаками ўйинолидан кичик қуръа ташкил этиб, ўйинни ким бошлашига аниқлик киритиб олишди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Андижон" кўк, ҳакамлар гуруҳи эса сариқ либосда.
' Жамоалар ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
' Бугунги учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳи билан танишиб олинг.

Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов
Қанот ҳакамлари: Олег Дачев, Тимур Абдуллаев (барчаси – Тошкент)
Захира ҳаками: Шуҳрат Бозоров (Наманган)
Учрашув назоратчиси: Гали Имомов (Тошкент)
' "Бунёдкор" фан-клуби аъзолари ҳар доимгидек фаоллар. Андижондан ҳам 200га яқин ишқибозлар келишган. Иккала жамоа мухлислари ҳам маданиятли ва чиройли тарзда ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаб туришибди.
' Шунингдек, бугун рамзий маънода "қалдирғочлар" ва "бургутлар" тўқнашуви! Қани кўрамиз, ким баландроқ парвоз қиларкин?
' Жамоалар таркибига эътибор қаратдингизми? Бугун майдонда жоржевичлар триоси ўйнайди!
' "АНДИЖОН" ТАРКИБИ:
1.Ғайратжон Ҳасанов
4.Алексей Касьян
5.Олександр Половков
6.Иброҳим Отахонов
8.Ойбек Қиличев
10.Драган Жоржевич
11.Баҳром Ҳайдаров
15.Пётр Хворостянов
21.Ильдар Маматказин
23.Исломжон Аҳмедов
28.Даврон Турсунов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
79.Игорь Михайлов
3.Азамат Исаев
7.Афзал Азизов
14.Муқимжон Тошматов
9.Лочин Солиев
19.Бахтиёр Ҳамидуллаев
20.Музаффар Умирзоқов

Бош мураббий: Ориф Маматказин
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
3.Саша Жоржевич
4.Хайрулла Каримов
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Жавлон Иброҳимов
9.Анвар Ражабов
14.Милош Трифунович
17.Камолиддин Мурзоев
18.Славолюб Жоржевич
22.Виктор Карпенко (сардор)
23.Саҳоб Жўраев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
5.Ислом Иномов
6.Анвар Ғофуров
10.Шавкат Саломов
20.Анвар Солиев
47.Асқар Жадигеров

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Айни пайтда иккала жамоа аъзолари ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
' Пойтахтимиздаги "ЖАР" стадионида яна бир неча дақиқалардан сўнг "Бунёдкор" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги 7-турни якунлаб берувчи баҳс бошланади.
' "ЖАР" стадионидан ўз репортажимизни бошлаймиз. "Ноут бук" қаршисида Баҳодир Мирзаев.
' Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

БУНЁДКОР Андижон
Нестеров Игнатий
Жоржевич Саша
Каримов Ҳайрулла
Ҳайдаров Азизбек
Иброхимов Жавлон
Ражабов Анвар
Мурзоев Камолиддин 56
Карпенко Виктор 71
Жўраев Саҳоб
Трифунович Милош 64
Жоржевич Славолюб
Саломов Шавкат 56
Солиев Анваржон 64
Шораҳмедов Акмал 71
Ҳасанов Ғайрат
Касьян Алексей
Половков Олександр
Отахонов Иброхим
Қиличев Ойбек
Жоржевич Драган
Ҳайдаров Баҳром 46
Хворостянов Пётр
Маматказин Ильдар
Аҳмедов Ислом
Турсунов Даврон 46
Солиев Лочин 46
Ҳамидуллаев Баҳтиёр 46
БОШ МУРАББИЙЛАР
Қосимов Миржалол Маматказин Ориф