Учрашув тафсилоти

Қизилқум

1:0

БУНЁДКОР

70' Кошелев Леонид
Учрашув бош ҳаками: Агишев Вадим. Ўйингох: "Прогресс".
Томошабинлар: 4418.

Олий лига - 2010. 21-тур. Сана: 25.09.2010 16:30.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2017 20-тур 08.09.2017 18:00 Қизилқум 3-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2017 5-тур 06.04.2017 18:00 БУНЁДКОР 0-1 Қизилқум ҳисобот
Олий лига - 2016 26-тур 22.10.2016 18:00 Қизилқум 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2016 11-тур 10.06.2016 19:00 БУНЁДКОР 2-0 Қизилқум ҳисобот
Олий лига - 2015 17-тур 07.08.2015 19:00 БУНЁДКОР 2-1 Қизилқум ҳисобот
Олий лига - 2015 2-тур 22.03.2015 16:00 Қизилқум 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2014 14-тур 03.08.2014 19:30 Қизилқум 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2014 1-тур 15.03.2014 19:00 БУНЁДКОР 2-1 Қизилқум ҳисобот
Олий лига - 2013 24-тур 29.10.2013 16:00 БУНЁДКОР 4-0 Қизилқум ҳисобот
Олий лига - 2013 3-тур 17.03.2013 16:00 Қизилқум 0-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2012 25-тур 17.11.2012 14:00 БУНЁДКОР 3-0 Қизилқум ҳисобот
Олий лига - 2012 2-тур 26.03.2012 16:00 Қизилқум 2-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2011 19-тур 09.09.2011 19:00 БУНЁДКОР 3-1 Қизилқум ҳисобот
Олий лига - 2011 8-тур 15.05.2011 17:00 Қизилқум 1-4 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2010 6-тур 23.04.2010 18:00 БУНЁДКОР 1-1 Қизилқум ҳисобот
Олий лига - 2009 29-тур 05.11.2009 14:30 Қизилқум 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2009 2-тур 06.03.2009 17:00 БУНЁДКОР 4-0 Қизилқум ҳисобот
Олий лига - 2008 26-тур 04.11.2008 17:00 БУНЁДКОР 1-0 Қизилқум ҳисобот
Олий лига - 2008 5-тур 13.04.2008 00:00 Қизилқум 1-5 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2007 25-тур 02.11.2007 15:00 Қизилқум 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2007 6-тур 21.04.2007 00:00 БУНЁДКОР 2-0 Қизилқум ҳисобот

Матнли трансляция

' Он-лайн трансляциямизни кузатганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.
90+4' Ўйин тугади. "Бунёдкор" 0:1 ҳисобида енгилди.
90+3' Ғофуров аут отди. Лекин фойдаси бўлмади.
90+2' "Бунёдкор" жон-жаҳди билан олдинга ташланган.
90+1' Собир Усмонхўжаев
90+1' Леонид Кошелев
90' 2-бўлимга тўрт дақиқа қўшилди.
89' Анвар Ғофуров
89' Александр Хвостунов
88' "Бунёдкор"нинг ҳаракатлари бесамар кетяпти. Мельничук яхши ҳаракат қилмоқда.
86' Нестеров тўпни уриб юборди.
86' "Қизилқум" ўткир қарши ҳужум ташкил этди. Жарима зарбаси билан тугаган ҳужумда Кошелев жаримадан зарба берди.
85' "Бунёдкор" ўйинни қутқариб қолиш илинжида фақат ва фақат ҳужум қилмоқда. Мана, Азиз Ҳайдаровнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
83' Кошелев ижросида бурчак зарбаси. Тўпни бош билан Аҳрол Рисқуллаев дарвозага хавфли тарзда йўллади. Нестеров ушлаб қолди.
82' Расул Шуҳратов Қосимов ёш ҳужумчини ўйинга ташлади.
82' Гочгули Гочгулиев
81' "Қизилқум" кураж ушлаб олган кўринади. Қатор ҳужумлар. Кошелевнинг яна бир кучли зарбаси. Нестеров ўз ўрнида.
81' Новкаровнинг зарбасидан сўнг тўпни Нестеров ушлаб олди.
80' Анзур Исмоилов Новкаровни йиқитиб қолди - жарима зарбаси.
79' Карпенконинг тўп узатишидан сўнг тўпни Мандзукас эгаллаб ололмади.
77' Мандзукас ўйиндан ташқари ҳолатда.
76' "Бунёдкор" буткул олдинга ташланган. Қандай қилиб бўлмасин ҳисобни тенглаштиришга интилмоқда.
73' Яннис Мандзукаснинг кучли зарбасини украиналик посбон Мельничук қайтарди.
72' Вадим Любинский Ҳикмат Ҳошимовга нисбатан қўполлиги учун.
71' Кошелев қарши ҳужумда Гочгулиев билан Анзур Исмоиловдан қочиб кетди ва Нестеров билан якка қолиб, дарвозани ишғол этди - 1:0.
71' Леонид Кошелев ГОООЛ!
71' Мезбонлар ҳисобни очишди.
67' "Бунёдкор" ҳужумлар уюштиряпти. "Қизилқум" асосан ҳимояда ва фақатгина қарши ҳужумларни ўйлаяпти.
65' Хвостуновни йиқитишди. Жаримадан Анвар Раҳимов тўпни илди. Мезбонлар ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбордилар.
63' Саҳоб Жўраев олис масофадан зарба берди. Лекин ноаниқ.
62' "Бунёдкор" футболчилари тўпни ўзларида назорат қилиб туришибди.
60' "Қизилқум"нинг бурчак зарбаси. Кошелев оширган тўпни Гочгулиев боши билан уриб юборди.
57' Олим Новкаров
57' Баҳриддин Ваҳобов
' Ўз фамилиядоши Шерали Жўраевга нисбатан қўполлиги учун Саҳоб Жўраев сариқ карточка олди.
54' Саҳоб Жўраев
53' Дарвозабон Андрей Мельничук икки бор хавфни бартараф этди - у тўпни муштлари билан уриб юборди.
52' Мандзукасни қўполлик билан тўхтатгани учун Шерзод Шарипов огоҳлантирилди.
52' Шерзод Шарипов
51' "Қизилқум" анча фаоллашган ва ҳужумга тез ўтмоқда.
50' Шерали Жўраев фаол ҳаракати билан ҳимоячиларимиздан қочиб кетди ва тўпни Кошелевга етказди. Бироқ Леониднинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.
48' Карпенко тўпни рақиблардан олиб қўйди. Аммо у тўпни Мандзукасга узатганда, Яннис офсайдда эди.
46' Шерзод Шарипов
46' Антон Лисюк
46' "Қизилқум"да ўйинчи алмаштирилди.
46' Иккинчи тайм бошланди.
' Бунёдкор:
45. Акбар Тўраев
6. Анвар Ғофуров
15. Миразиз Жалолов
16. Дониёр Ҳасанов
26. Анвар Раҳимов
31. Александр Ковалёв
34. Расул Шуҳратов
' Танаффусдаги фурсатдан фойдаланиб, иккала жамоа таркибидаги захира футболчилари билан таништириб ўтамиз.
Қизилқум:
1. Шерзод Каттаев
3. Шерзод Шарипов
14. Зоҳид Раупов
17. Владимир Постолатьев
19. Олим Новкаров
21. Собир Усмонхўжаев
25. Александр Востриков
45+1' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади - таблода 0:0.
45+1' Мезбонлар Ражабовни йиқитишди. Аммо белгиланган жарима зарбаси ва ундан кейинги бурчак зарбаси "Бунёдкор"га фойда бермади.
45' Биринчи таймга бир дақиқа қўшилди.
44' Кападзе ўзини яхши ҳис қилмаган кўринади. Лекин у жиддий жароҳат олган вазият бўлмаганди.
43' Анвар Раҳимов
43' Тимур Кападзе
43' "Бунёдкор"да футболчи алмаштирилмоқда.
42' Кошелев жаримадан оширган тўпни "қалдирғочлар" ҳимоячилари қайтаришди.
40' Баҳриддин Ваҳобов Нестеров билан деярли яккама-якка ҳолатга чиқди. Ҳужумчи тўпни посбон устидан оширди. Лекин тўп дарвозадан ҳам баланд кетди.
39' Тўпни ўйинга эркин зарба билан мезбонлар посбони Андрей Мельничук киритди.
37' Ўйин темпи тушди. Ўйин майдон марказида ўтмоқда.
34' Майдон марказида Ҳайдаров ва Лисюк тўқнашуви. Лисюк майсага қулади ва "Бунёдкор" дарвозаси томон жарима зарбаси.
31' Меҳмонлар хавфли жарима зарбасини амалга оширишди - Аммо Карпенконинг ҳаволатиб узатган тўпи ҳаммадан ўтиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
29' "Қизилқум" чап қанотдан қаторасига икки марта аут ташлади. Лекин ҳужумни ривожлантира олмади.
27' Карпенко ижросидаги бурчак зарбаси. Тўп бир нечта футболчиларга тегиб, Гочгулиевга келди. Гоча боши билан берган зарбадан сўнг Мельничук тўпни майдон ташқарисига буриб юборди. Яна бурчак зарбаси. Аммо унинг ҳам фойдаси бўлмади.
26' Шавкат Насибуллаевнинг кучли зарбаси йўлига Гочгулиев ўзини ташлаб, жамоасини қутқарди.
24' Шу ҳужумдан сўнг қайтган тўпни дарвозага Ҳикмат Ҳошимов қайта йўллади - ноаниқ.
24' Карпенко тўпни чап тарафдан илди. Мандзукас дарвозага йўллаган зарбадан сўнг ҳимоячи Андрей Ерохин тўпни дарвоза чизиғидан олиб чиқишга муваффақ бўлди.
22' Жамоалар дарвозалар томон ҳамон бирорта ҳам зарба беришганича йўқ.
21' Бурчак зарбасидан "Қизилқум" самара чиқара олмади.
21' Кошелевнинг кучли зарбаси "жонли девордаги" Гочгулиевнинг бошига тегиб, майдонни тарк этди.
20' Ҳайдаров Антон Лисюкни чалиб йиқитди. Жарима майдончамиз яқинида жарима зарбаси.
19' Жасур Ҳасановнинг Нестеров дарвозаси яқинига узатган пасини Хвостунов эгаллаб олди.
17' Мезбонлардан тажрибали Леонид Кошелев анча фаол ҳаракатлар кўрсатмоқда.
15' Шерали Жўраевнинг чап қанотдан рейдини "Бунёдкор" ҳимоячилари тўхтатишга эришдилар.
13' Карпенко тўпни аутдан киритди. Лекин тўпни мезбонлар эгаллаб олишди.
11' Энди секин-аста "Қизилқум" ҳам олдинга ўтмоқда.
9' Аммо жамоа сардори Виктор Карпенконинг дарвоза томон зарбаси ноаниқ чиқди.
9' "Бунёдкор" ҳужум бошлаяпти.
7' Тўпни Карпенконинг ўзи оширди. Лекин тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.
6' Улар энди Карпенкони йиқитишди. Яна жарима зарбаси.
5' Зарафшонликлар Азиз Ҳайдаровга нисбатан қўпол ўйнашди. Ярим ҳимоячимизга шифокорлар майдон четида ёрдам кўрсатишяпти.
3' "Бунёдкор" баҳсни рақибга нисбатан фаолроқ бошлади. Жамоамиз кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.
2' Учрашувдаги биринчи бурчак зарбаси. Бироқ "Бунёдкор" бундан наф чиқара олмади.
1' Ўйин бошланди.
' Бунёдкор:
12. И.Нестеров
3. Г.Гочгулиев
4. Ҳ.Ҳошимов
7. А.Ҳайдаров
13. А.Хвостунов
18. Т.Кападзе
20. А.Ражабов
22. В.Карпенко (с)
23. С.Жўраев
24. А.Исмоилов
30. Я.Мандзукас
Бош мураббий: М.Қосимов
' Энди жамоалар таркиби билан таништирамиз:
Қизилқум:
27. Андрей Мельничук
2. Андрей Ерохин
4. Шавкат Насибуллаев (с)
5. Аҳрол Рисқуллаев
6. Леонид Кошелев
7. Вадим Любинский
10. Баҳриддин Ваҳобов
11. Антон Лисюк
15. Жасур Ҳасанов
18. Роман Посичниченко
23. Шерали Жўраев
Бош мураббий: Сергей Арслонов
-5' Об-ҳаво ҳақида маълумот берадиган бўлсак, ҳаво ҳарорати 18-20 даража иссиқ.
-10' Хабарингиз бўлиши керак, ўйин 16:30да бошланади. Учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар бригадаси билан таништирамиз:
Бош ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Баҳром Норсафаров (Қарши) ва Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро)
Захира ҳаками: Рустам Тошмуҳамедов (Нукус)
Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент)
-12' Алоҳида айтиб ўтиш жоиз, "Бунёдкор"ни ҳеч қачон ёлғиз қолдирмайдиган жамоанинг Фан-клуби аъзолари, олис масофага қарамасдан, Зарафшонгача етиб келишди. Улар ҳозир стадионнинг 1-рақамли секторидан жой олиб ўтиришибди ва "қалдирғочлар"ни қўллаб-қувватлашни аллақачон бошлаб юборишган.
-16' Стадион мухлисларга тўлиб бормоқда. Маҳаллий ишқибозлардан бирининг бизга етказишича, ўтган турда "Динамо" билан кечган учрашувда томошабинларнинг оқими бунчалик кўп кузатилмаган. Демак, чемпионат пешқадамини кўришга бугун кўпчилик зарафшонликлар ошиқишган. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни "Қизилқум" самарқандлик футболчиларни 3:1 ҳисобида мағлуб этганди.
-19' Айни маҳалда иккала жамоа ҳам майдонда. Улар чигалёзди машқларини олиб боришмоқда.
-20' Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари, сайтимизнинг азиз зиёратчилари! Сиз билан алоқага Зарафшон шаҳридаги "Прогресс" стадионидан чиқяпмиз. Ўзбекистон чемпионати олий лигаси 21-турининг "Қизилқум" - "Бунёдкор" учрашуви бошланишига роппа-роса 20 дақиқа вақт қолган.

Жамоалар таркиби

Қизилқум БУНЁДКОР
Мельничук Андрей
Ерохин Андрей
Насибуллаев Шавкат
Рисқуллаев Аҳрол
Кошелев Леонид 90
Любинский Вадим
Вахобов Бахритдин 57
Лисюк Антон 46
Ҳасанов Жасур
Посичниченко Роман
Жўраев Шерали
Шарипов Шерзод 46
Новкаров Олим 57
Усмонхўжаев Собир 90
Нестеров Игнатий
Гочгулиев Гочгули 82
Хошимов Хикмат
Ҳайдаров Азизбек
Хвостунов Александр 90
Кападзе Тимур 44
Ражабов Анвар
Карпенко Виктор
Жўраев Саҳоб
Исмоилов Анзур
Мандзукас Яннис
Раҳимов Анвар 44
Шуҳратов Расулжон 82
Ғофуров Анвар 90
БОШ МУРАББИЙЛАР
Арслонов Сергей Қосимов Миржалол