Учрашув тафсилоти

Андижон

0:0

БУНЁДКОР

Учрашув бош ҳаками: Эрматов Равшан. Ўйингох: "Соғлом авлод" стадиони.
Томошабинлар: 17167.

Олий лига - 2010. 17-тур. Сана: 22.08.2010 17:30.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2016 28-тур 03.11.2016 15:00 Андижон 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2016 13-тур 20.06.2016 19:00 БУНЁДКОР 2-0 Андижон ҳисобот
Олий лига - 2015 28-тур 31.10.2015 17:00 БУНЁДКОР 4-0 Андижон ҳисобот
Олий лига - 2015 13-тур 19.06.2015 18:30 Андижон 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2014 25-тур 02.11.2014 15:00 Андижон 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2014 12-тур 14.06.2014 19:00 БУНЁДКОР 2-0 Андижон ҳисобот
Олий лига - 2012 14-тур 04.08.2012 20:00 БУНЁДКОР 0-0 Андижон ҳисобот
Олий лига - 2012 13-тур 01.07.2012 18:00 Андижон 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2011 20-тур 17.09.2011 16:45 Андижон 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2011 7-тур 25.04.2011 18:00 БУНЁДКОР 3-1 Андижон ҳисобот
Олий лига - 2010 10-тур 22.05.2010 19:00 БУНЁДКОР 1-0 Андижон ҳисобот
Олий лига - 2009 21-тур 13.09.2009 17:00 БУНЁДКОР 3-0 Андижон ҳисобот
Олий лига - 2009 10-тур 14.05.2009 17:00 Андижон 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2008 28-тур 14.11.2008 16:00 БУНЁДКОР 2-0 Андижон ҳисобот
Олий лига - 2008 3-тур 30.03.2008 00:00 Андижон 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2007 17-тур 15.08.2007 18:00 БУНЁДКОР 3-0 Андижон ҳисобот
Олий лига - 2007 14-тур 22.06.2007 00:00 Андижон 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

' Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Хайр саломат бўлинглар
' Ўйин тугади. 0:0
90+2' Игорь Никитенко Майдонга тушди.
90+2' Мирзакамол Камолов Майдонни тарк этди.
90+1' Кападзе деярли яккама-якка вазиятдан унумли фойдалан олмади.
90' Иккинчи бўлимга уч дақиқа вақт қўшиб берилди.
89' Карпенконинг узоқ масофадан йўллаган хавфли зарбасини Михайлов майдон ташқарисига чиқариб юборди.
88' Тўп жонли деворга тегиб қайтди. Қайтган тўпни Отахонов йўллади. Тўп йўналишини Ҳамидуллаев ўзгартирди. Нестеров тўпни эгаллаб олди.
87' Чамаси 23 метрлардан "Андижон" аъзолари жарима тўпини тепишмоқда.
87' Ҳайдаров "Андижон" жамоаси жарима майдончасига ёриб кираётганди. Аммо у ҳимоячи билан тўқнашиб кетди.
86' Бурчакдан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Қайтган тўпни Кападзе кўнгилдагидек йўллай олмади.
84' Қарши ҳужум. Кападзенинг қанотдан оширган тўпини Ҳайдаров дарвозага йўллади. Аммо тўп Раҳмоновга теккан ҳолда майдонни тарк этди.
83' Иброҳим Отахонов Майдонга тушди.
83' Шуҳрат Мирхолдиршаев Майдонни тарк этди.
82' Раҳмоновнинг дарвозага зарба беришига Хвостунов имкон бермади.
81' Яннис Мандзукас Майдонга тушди.
81' Руслан Мелзиддинов Майдонни тарк этди.
80' Израилов икки бор жарима майдончамизга ёриб кирмоқчи бўлди. Аммо унга ҳимоячилар имконият беришаётгани йўқ.
78' Қосимов учинчи ўзгаришни амалга ошириш пайида.
76' Ҳикмат Ҳошимов оширган тўпни ҳимоячилар бартараф этишди. Қайтган тўп Ристич томон оширилди. Унинг бош билан йўллаган зарбаси бироз юқоридан ўтиб кетди.
75' Сўнгги 4-5 дақиқада ўйин суръати бироз тушди.
71' Тоировнинг чамаси 37 метрлардан йўллаган зарбаси юқоридан ўтиб кетди.
70' Карпенконинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси Игорь Михайлов қўриқлаётган дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.
69' Мельзиддинов жуда яхши имкониятдан фойдалана олмади.
67' Учрашув жуда юқори шиддат остида давом этмоқда.
65' Бахтиёр Ҳамидуллаев Майдонга тушди.
65' Лочин Солиев Майдонни тарк этди.
64' Мирхолдиршаевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
64' Александр Хвостунов Майдонга тушди.
64' Анвар Ғофуров Майдонни тарк этди.
63' Яна бир огоҳлантириш. Анзур Исмоилов Лочин Солиевга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
62' Саҳоб Жўраев ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди.
61' Карим Израилов уч футболчини алдаб ўтиб, дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Аммо у зарба бергунга қадар Саҳоб Жўраев ундан тўпни олиб қўйди.
60' Ҳикмат Ҳошимов Майдонга тушди.
60' Боян Калевич Майдонни тарк этди.
59' Қайтган тўпни Мирхолдиршаев эгаллаб олди ва жарима майдончамиз ичида йиқилиб тушди.
58' Акмал Шораҳмедовнинг чамаси 27 метрлардан йўллаган зарбасини Нестеров қийинчилик билан қайтариб қолди.
57' Лочин Солиев жуда яхши имкониятни кўкка совурди.
56' Калевич жуда яхши имконият хосил қилиши мумкин эди. Аммо у икки ҳимоячи қуршовига кириб қолди.
52' Анвар Ғофуров тўпни Ристич томон оширганди. Аммо тўп кутилмаганда бошқача йўналиш олиб Михайловнинг устидан ўтди. Игорнинг бахтига тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.
49' Ристич дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди. Аммо Рафаэль Ильясов байроқчасини кўтариб турибди.
48' Иккинчи бўлим бошларида "қалдирғочлар" икки бор бурчак тўпи тепишди. Аммо бу стандартлар рақибга унчалик ташвиш туғдиргани йўқ.
47' Карпенконинг зарбасини Тоиров майдон ташқарисига чиқариб юборди.
46' Жамоалар таркибида ҳозирча ўзгаришлар йўқ.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим якунланди.
45' Ристич боши билан тўпни Калевичга тўғрилаб берди. Аммо Калевичнинг кучли зарбаси аниқ чиқмади.
44' Израилов тзпни шерикларига қолдирди. Раҳмоновнинг зарбаси ноаниқ кетди.
42' Узоқ вақт давом этган ҳужумнинг сўнгги зарбасини Жўраев йўллади. Аммо ноаниқ.
41' Половков хавфни бартараф этиш учун тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
40' Мухлислар билан лиммо-лим тўлиб тошган стадион узра ўзига хос тўлқин уюштириляпти.
39' Тоировнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
37' Карпенконинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
34' Расул Раҳмоновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
33' Ён чизиқдан оширилган тўп дарвоза томон йўналди. Аммо Михалов тўпни эгаллаб олди.
30' Камоловнинг қанотдан ошириб берган тўпини Мирхолдиршоев тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Аммо зарба кўнгилдагидек чиқмади.
29' "Бунёдкор"нинг ҳужуми "офсайд" билан якунланди. Калевич "офсайд"да қолди.
27' Мельзиддинов тўпни рақибга олдириб қўйди. "Андижон"нинг қарши ҳужумини яна Мельзиддиновнинг ўзи қўполлик билан тўхтатиб қолди.
23' Ристич томон тўп оширилди. Аммо Стевица ўйин қоидасини бузди.
22' Ғофуров оширган тўпни Кападзе боши билан дарвозага ноаниқ йўллади.
19' Энди "Андижон"нинг қарши ҳужуми. Камоловнинг зарбаси ноаниқ кетди.
19' Қарши ҳужум. Саҳоб Жўраев ва Карпенко ташкил этди. Жўраев рақиб жарима майдончаси чизиғи яқинида йиқилиб тушди. Эрматов ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.
18' Карим Израилов жуда чиройли тарзда тўпни Камоловга оширганди. Аммо Саҳоб Жўраев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
16' Мирзакамол Камолов ва Шуҳрат Мирхолдиршаевлар жуда фаол ўйин кўрсатишмоқда.
14' Дастлабки дақиқаларда устунлик "Андижон" жамоаси аъзоларида.
11' Стадион деярли тўлиб бўлди.
10' Гочгулиевнинг хатосидан сўнг Камолов ўнг қанотдан олдинга борди ва тўпни жарима майдончасига ошириб берди. Нестеров жуда қиин вазиятда тўпни эгаллаб олишга муваффақ бўлди.
08' "Қалдирғочлар" тўпни ўзларида ушлаб туришибди.
06' Ристич майдон марказидан тўпни эгаллаб олиб олдинга бораётганди. Аммо унга Бокал имконият бермади.
05' Лочин Солиев ўйиндан ташқари ҳолатда қолди. Эрматовнинг хуштагидан сўнг йўлланган унинг голи табиийки инобатга олинмади.
03' Анвар Ғофуров ўнг қанотдан жарима майдончасига пас оширди. Аммо Калевич тўпни дарвозага тўғрилай олмади.
02' "Андижон" аъзолари тўпни ўзларида маълум вақт сақлаб туришди. Аммо Афзал Азизов хатоликка йўл қўйиб тўпни "қалдирғочларга" бериб қўйди.
01' Камоловнинг фаоллигидан сўнг Мирхолдиршаев икки ҳимоячи қуршовидан ўтиб кета олмади. Акс ҳолда ўта хавфли вазият юзага келарди.
01' Учрашув бошланди.
17:20' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Андижон" кўк, ҳакамлар гуруҳи эса қизил рангли либосларда.
17:18' Стадионда аншлаг! "Соғлом авлод" стадионига мухлисларнинг ташрифи давом этмоқда. Стадион трибуналарининг деярли 90 фоиздан ортиғи тўлиб бўлди.
17:16' “АНДИЖОН” ТАРКИБИ: “АНДИЖОН” ТАРКИБИ:
1.Игорь Михайлов
4.Абдумажид Тоиров (сардор)
7.Афзал Азизов
8.Мирзакамол Камолов
9.Лочин Солиев
11.Шуҳрат Мирхолдиршоев
15.Акмал Шораҳмедов
16.Александр Половков
23.Карим Израилов
24.Дмитру Бокал
28.Расул Раҳимонов

Заҳирадагилар:
34.Лочин Долимов
3.Бекзод Ғозиев
2.Темур Яфаров
6.Иброҳим Отахонов
10.Исроил Турсунов
19.Бахтиёр Ҳамидуллаев
21.Артём Никитенко

Бош мураббий в/б: Ориф Маматказин
17:15' “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ: “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
3.Гочгули Гочгулиев
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
9.Стевица Ристич
18.Темур Кападзе
19.Боян Калевич
22.Виктор Карпенко
23.Саҳоб Жўраев
24.Анзур Исмоилов
28.Руслан Мельзиддинов

Заҳирадагилар:
25.Муҳиддин Худоёров
4.Ҳикмат Ҳошимов
13.Александр Хвостунов
15.Миразиз Жалолов
26.Анвар Раҳимов
30.Яннис Мандзукас
31.Александр Ковалёв

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
17:14' Эътиборингизга жамоалар таркибини таништириб ўтамиз.
17:13' Айни пайтда майдонда иккала жамоа аъзолари ҳамда учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳи шуғилланишмоқда.
17:11' "Бунёдкор" матбуот хизматининг компьютерлари Андижондаги "Соғлом авлод" стадионига ўрнатилган.
17:10' Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

Андижон БУНЁДКОР
Михайлов Игорь
Тоиров Абдумажид
Азизов Афзал
Камолов Мирзакамол 90
Солиев Лочин 65
Мирхолдиршаев Шуҳрат 83
Шораҳмедов Акмал
Половков Олександр
Израилов Карим
Бокал Дмитру
Раҳмонов Расулжон
Ҳамидуллаев Баҳтиёр 65
Отахонов Иброхим 83
Никитенко Артём 90
Нестеров Игнатий
Гочгулиев Гочгули
Ғофуров Анвар 63
Ҳайдаров Азизбек
Ристич Стевица
Кападзе Тимур
Калевич Боян 60
Карпенко Виктор
Жўраев Саҳоб
Исмоилов Анзур
Мельзиддинов Руслан 81
Хошимов Хикмат 60
Хвостунов Александр 63
Мандзукас Яннис 81
БОШ МУРАББИЙЛАР
Маматказин Ориф Қосимов Миржалол