Учрашув тафсилоти

Пахтакор

0:0

БУНЁДКОР

Учрашув бош ҳаками: Эрматов Равшан. Ўйингох: "Пахтакор" марказий стадиони.
Томошабинлар: 8503.

Олий лига - 2011. 10-тур. Сана: 07.07.2011 20:05.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2017 26-тур 26.10.2017 17:00 Пахтакор 1-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2017 11-тур 17.05.2017 19:00 БУНЁДКОР 1-1 Пахтакор ҳисобот
Олий лига - 2016 22-тур 17.09.2016 18:30 Пахтакор 2-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2016 7-тур 29.04.2016 19:00 БУНЁДКОР 3-0 Пахтакор ҳисобот
Олий лига - 2015 26-тур 21.10.2015 17:00 БУНЁДКОР 2-0 Пахтакор ҳисобот
Олий лига - 2015 11-тур 31.05.2015 19:30 Пахтакор 1-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2014 26-тур 07.11.2014 14:00 БУНЁДКОР 2-3 Пахтакор ҳисобот
Олий лига - 2014 13-тур 05.07.2014 19:30 Пахтакор 3-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2013 15-тур 10.08.2013 19:00 БУНЁДКОР 1-2 Пахтакор ҳисобот
Олий лига - 2013 12-тур 30.06.2013 19:00 Пахтакор 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2012 15-тур 09.08.2012 20:00 Пахтакор 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2012 12-тур 26.06.2012 19:00 БУНЁДКОР 2-0 Пахтакор ҳисобот
Олий лига - 2011 17-тур 21.08.2011 20:00 БУНЁДКОР 2-1 Пахтакор ҳисобот
Олий лига - 2010 26-тур 31.10.2010 14:30 Пахтакор 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2010 1-тур 14.03.2010 16:00 БУНЁДКОР 2-1 Пахтакор ҳисобот
Олий лига - 2009 20-тур 14.10.2009 18:30 Пахтакор 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2009 11-тур 12.07.2009 19:00 БУНЁДКОР 2-1 Пахтакор ҳисобот
Олий лига - 2008 16-тур 08.08.2008 20:00 БУНЁДКОР 1-1 Пахтакор ҳисобот
Олий лига - 2008 15-тур 10.07.2008 00:00 Пахтакор 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2007 21-тур 22.09.2007 16:00 Пахтакор 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2007 10-тур 18.05.2007 00:00 БУНЁДКОР 1-1 Пахтакор ҳисобот

Матнли трансляция

' Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.
' Ўйин тугади. Ҳисоб 0:0.
90+1' Мандзукаснинг очиқчасига юзига урган ҳолда Суюнов уриб юборди. Жарима зарбаси.
90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89' Ислом Иномов Майдонга тушди.
89' Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
88' Шиховнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Нестеров қийинчилик билан қайтариб қолди.
88' Сўнгги дақиқалар анча шиддатли ўтмоқда.
87' Икки дақиқа ичида иккита дарвоза тўсини бўлди. Аввалига Фарҳод Тожиев тепган тўп Ҳайдаровдан дарвоза тўсинига тегди. Қарши ҳужумда Трифуновичнинг зарбаси ҳам устунга тегиб қайтди.
85' Холмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини Нестеров қайтариб қолди.
84' Фарҳод Тожиев Майдонга тушди.
84' Темурхўжа Абдухолиқов Майдонни тарк этди.
82' "Пахтакор"да яна ўзгариш бўладиган.
81' Яннис Мандзукас Майдонга тушди.
81' Анвар Солиев Майдонни тарк этди.
80' Санъат Шихов Майдонга тушди.
80' Станислав Андреев Майдонни тарк этди.
79' Нестеров "Бунёдкор"ни муқаррар голдан сақлаб қолди. Савичнинг чамаси 8 метрлардан йўллаган зарбасини Игнат оёқлари билан қайтариб қолди.
78' Саҳоб Жўраев олис масофадан Темур Жўраев дарвозасига зарба йўллади. Темур тўпни эгаллаб олди.
76' Суюновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рикошет бўлиб майдонни тарк этди.
75' Ўйин давом этади.
72' Майдонга мухлис келиб тушди. Худди Эль-Классикодаги Жимми Жап сингари қаҳрамонга айланди.
70' Исматуллаев тўпни тўхтатамадн деб Солиевга бериб қўйди. Анварнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
69' Яна қарши ҳужум. Бу сафар Трифуновичнинг олдинга боришига Исматуллаев йўл қўймади.
68' Қарши ҳужум. Ҳайдаров Солиевни олдинга чорлади. Анвар эса тўпни Карпенкога қолдирди. Викторнинг зарбаси юқоридан ўтиб кетди.
67' Душан Савич Майдонга тушди.
67' Душан Савич Майдонга тушди.
67' Шерзод Каримов Майдонни тарк этди.
65' "Бунёдкор"нинг ҳужуми. Бироқ Карпенко ва Солиев бир-бирларини тушунишмади. Натижада ҳужум бузилиб қолди.
63' Пахтакорчилар таркибида ҳам ўйинчи алмаштирилиши мумкин. Душан Савич майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.
61' Асқар Жадигеров Майдонга тушди.
61' Шавкат Саломов Майдонни тарк этди.
59' Қарши ҳужум. Жавлон Иброҳимов тўпни эгаллаб олиб рақиб жарима майдончасига қадар яқинлашиб келди ва Карпенкога тўпни узатди. Виктор эса Трифуновични топди. Милошнинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.
58' Шерзод Каримовнинг пасидан сўнг Владимир Козак дарвоза томон зарба йўллади. Славолюб Жоржевич тўпни узоқлаштирди.
57' Владимир Козак Саша Жоржевичдан чиройли тарзда ўтиб кетди ва тўпни жарима майдончасига узатди. Нестеров тўпни қайтарди. Славолюб Жоржевич эса тўпни узоқлаштирди.
56' Саломовнинг чап қанотдан оширган пасини Трифунович дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо Милошнинг бошига тўп яхши ўрнамади.
54' Анвар Солиев қулай вазиятга чиқди ва шошиб зарба берди. Чап оёқда йўлланган зарба ўхшамади.
53' Суюновнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
51' Равшан Эрматов "Бунёдкор" дарвозасидан чамаси 20 метрлар узоқликдан "Пахтакор" аъзолари жарима зарбаси тепишмоқда.
49' Темурхўжа Абдухолиқов юзидан жароҳат олиб майдонда ётибди.
48' Карпенко оширган тўпни Темур Жўраев баланд сакраган ҳолда ушлаб олди.
47' Саломов оҳиста паси билан Трифуновични олдинга бошлади. Аммо Холмуродов тўпни эгаллаб олди.
47' Жамоалар таркибида ҳеч қандай ўзгариш кузатилгани йўқ.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0
45' Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
44' Абдухолиқов жуда қулай вазиятда бўлди. У зарба бериш ўрнига яна ҳам ичкарироққа киришга ҳаракат қилди ва тўпни йўқотди.
43' Андреевнинг чап қанотдан оширган пасини Шарофетдинов дарвозага йўллади. Ноаниқ.
42' Нестеров биргина паси билан Трифуновични олдинга бошлади. Бироқ Истатуллаев тўпни эгаллаб олди.
41' Суюновнинг пасидан сўнг Махарадзе боши билан зарба йўллади. Тўпни Жоржевич майдон ташқарисига чиқариб юборди.
40' Карпенконинг ўнг қанотдан оширган пасини ҳимоячилар қайтаришди. Қайтган тўпни Жавлон Иброҳимов дарвозага йўллади. Бироқ ноаниқ.
38' Бурчак зарбаси. Каримов томонидан оширилган тўпни Махарадзе кўкрагида тўхтатиб олиб, дарвозага йўллади. Салгина ноаниқ.
38' Темурхўжа Абдухолиқов жарима майдончамизга киришга уринди. Аммо Славолюб Жоржевич тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
36' Шерзод Каримовнинг зарбасини Нестеров осонлик билан эгаллаб олди.
35' Темур Жўраевдан кутилган вазият. У ўз репертуарида. Саҳоб Жўраевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини қайтаришда Темур довдираб қолди.
33' Яна Ҳайдаровнинг паси. Бу сафар Анвар Солиев тўпни эгаллаб олди. Бу вазиятда Эрматов ҳуштак чалиб, ўйинни тўхтатди. Чунки Солиев тўпни эгаллаб олаётганида Холмуродовни туртиб юборганди.
31' Ҳайдаров рақибдан тўпни олиб қўйиб, тезлик билан олдинга ўтди. Афсуски у тўп оширган жойга Анвар Солиев тезкорлик билан етиб келолмади.
30' "Пахтакор" аъзолари тўпни ўзларида назорат қила бошлашди.
28' Шавкат Саломов чамаси 35 метрлардан кучли зарба йўллади. Темур Жўраев тўпни ушлаб олди.
27' Ҳозиргача ўтган вақт мобайнида Азизбек Ҳайдаровнинг ҳатти-ҳаракатлари жудаям фаол.
26' Стасга шифокорлар ёрдам кўрсатишди ва сафга қайтди.
24' Станислав Андреев майдонда чўзилиб ётибди. Жароҳат олган кўринади.
21' "Бунёдкор" аъзолари чиройли комбинация орқали ҳужум ташкил этишди. Саломов томонидан оширилган тўп Трифуновичгача етиб келмади. Темур Жўраев эгаллаб олди.
19' "Пахтакор"нинг позицион ҳужуми. Бироқ Шерзод Каримов узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Зарба ноаниқ.
17' Андреев чап қанотдан тўп оширди. Темурхўжа Абдухолиқов боши билан тўпни Шарофетдинов томон узатди. Бироқ Дилшод бу пасни кутамаганди.
15' Станислав Андреев чап қанотдан икки марта пас оширди. Ҳар иккаласини ҳам Нестеров ушлаб олди.
13' Чамаси 24 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Карпенко амалга оширди. Бироқ зарба ноаниқ чиқди.
12' Равшан Эрматов ўйин тизгинини ўз қўлидан чиқарвормаса бўлгани. Чунки у дастлабки дақиқаларда 2-3 бор ҳатога йўл қўйди.
10' Ўйиннинг дастлабки дақиқалари ўзига хос шиддатни тақдим этмоқда.
09' Темур Жўраев ўз жойини ташлаб олдинга чиқди. Буни пайқаган Саша Жоржевич узоқ масофадан дарвоза томон зарба берди. Салгина ноаниқ.
08' Ишқибозлар Саҳоб Жўраевнинг супер финти гувоҳи бўлдилар. Бу вазиятда уни Холмуҳаммедов қўполлик билан тўхтатиб қолди. Яна Эрматов жим.
07' Энди пахтакорчилар қарши ҳужумда. Йўлланган кучли зарбани Нестеров эгаллаб олди.
06' Исматуллаевнинг ҳатосидан сўнг Трифунович дарвозабон билан яккама-якка ҳолатда қолди. Аммо унинг ортидан Холмуродов чалиб чиқитди. Эрматов негадир жим.
04' Шерзод Каримовнинг чап қанотдан оширган пасини бунёдкорчилар қайтариб юборишди.
02' Трифунович қулай вазиятга чиқди. Бироқ Милош йўллаган зарба дарвозабонга тегиб қайтди.
01' Ўйин бошланди.
' Учрашувни бунёдкорчилар бошлаб беришади.
' Жамоалар сардорлари бош ҳакам Равшан Эрматов олдида учрашувни ким бошлаб беришини аниқлаб олишмоқда.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" кўк, "Пахтакор" оқ, ҳакамлар гуруҳи эса қизил либосларда.
' Иккала жамоа ҳам ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
' Аммо гуруҳнинг майдонда ашула айтаётгани сезилмаяпти ҳам.
' "Пахтакор" марказий стадионида "Уммон" гуруҳи чиқиш қилган.
' Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ҳам ўйинолди тайёргарликларини бошлаб юборишган.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишган ва ўйинолди машғулотларини бошлаб юборишди.
' Учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар:
Бош ҳакам: Равшан Эрматов
Қанот ҳакамлари: Рафаэль Ильясов, Абдухамидилло Расулов (барчаси - Тошкент)
Захира ҳаками: Артур Аҳмадгалеев (Тошкент вилояти)
Учрашув назоратчиси: Владимир Штерн (Тошкент)
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
3.Саша Жоржевич
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Жавлон Иброҳимов
10.Шавкат Саломов
14.Милош Трифунович
18.Славолюб Жоржевич
20.Анваржон Солиев
22.Виктор Карпенко (сардор)
23.Саҳоб Жўраев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
5.Ислом Иномов
19.Яннис Мандзукас
26.Анвар Раҳимов
46.Расулжон Шуҳратов
47.Асқар Жадигеров

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' "ПАХТАКОР" ТАРКИБИ:
30.Темур Жўраев
5.Акбар Исматуллаев
6.Мурод Холмуҳаммедов
7.Кахи Махарадзе
16.Акмал Холмуродов
9.Темурхўжа Абдухолиқов
14.Шерзод Каримов
26.Дилшод Шарофетдинов
27.Илҳом Суюнов (сардор)
28.Станислав Андреев
29.Владимир Козак

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Никита Рибкин
2.Егор Кримец
25.Душан Савич
10.Фарҳод Тожиев
13.Александр Клецков
18.Санъат Шихов
23.Алишер Азизов

Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' "Пахтакор"чилар дарвозабонлари майдонга чиқиб келишди ва ўйинолди машғулотларини бошлаб юборишди.
' Стадион таблоси узра "Пахтакор" аъзоларининг энг сара голлари намойиш этилди.
' "Бунёдкор" фан-клуби аъзолари стадионнинг 22 ва 23 секторларидан жой олишди.
' "Бунёдкор"нинг кечаги машғулотлари чоғида Анвар Ражабов жароҳатланган. "Пахтакор" сафида эса Боян Миладинович майдонга туша олмайди.
' Жамоалар таркибида бир қатор йўқотишлар бор.
' Республикамизнинг бош аренасига мухлисларнинг ташрифи бошланди. Иккала жамоа аъзолари ҳам стадионга кириб келишди.
' "Пахтакор" марказий стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
' Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

Пахтакор БУНЁДКОР
Жўраев Темур
Исматуллаев Акбар
Холмуҳаммедов Мурод
Махарадзе Кахи
Абдухолиқов Темурхўжа 85
Каримов Шерзодбек 68
Холмуродов Акмал
Шарофетдинов Дилшод
Суюнов Илҳом
Андреев Станислав 80
Козак Владимир
Савич Душан 68
Шихов Санъат 80
Тожиев Фарҳод 85
Нестеров Игнатий
Жоржевич Саша
Ғофуров Анвар
Ҳайдаров Азизбек
Иброхимов Жавлон
Саломов Шавкат 67
Трифунович Милош
Жоржевич Славолюб
Солиев Анваржон 72
Карпенко Виктор 90
Жўраев Саҳоб
Жадигеров Асқар 67
Мандзукас Яннис 72
Иномов Ислом 90
БОШ МУРАББИЙЛАР
Ҳайдаров Равшан Қосимов Миржалол

Видео