Учрашув тафсилоти

БУНЁДКОР

2:1

Пахтакор

18' Ривалдо
57' Ристич Стевица
78' Миладинович Боян
Учрашув бош ҳаками: Эрматов Равшан. Ўйингох: "Жар" стадиони.
Томошабинлар: 9097.

Олий лига - 2010. 1-тур. Сана: 14.03.2010 16:00.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2017 26-тур 26.10.2017 17:00 Пахтакор 1-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2017 11-тур 17.05.2017 19:00 БУНЁДКОР 1-1 Пахтакор ҳисобот
Олий лига - 2016 22-тур 17.09.2016 18:30 Пахтакор 2-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2016 7-тур 29.04.2016 19:00 БУНЁДКОР 3-0 Пахтакор ҳисобот
Олий лига - 2015 26-тур 21.10.2015 17:00 БУНЁДКОР 2-0 Пахтакор ҳисобот
Олий лига - 2015 11-тур 31.05.2015 19:30 Пахтакор 1-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2014 26-тур 07.11.2014 14:00 БУНЁДКОР 2-3 Пахтакор ҳисобот
Олий лига - 2014 13-тур 05.07.2014 19:30 Пахтакор 3-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2013 15-тур 10.08.2013 19:00 БУНЁДКОР 1-2 Пахтакор ҳисобот
Олий лига - 2013 12-тур 30.06.2013 19:00 Пахтакор 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2012 15-тур 09.08.2012 20:00 Пахтакор 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2012 12-тур 26.06.2012 19:00 БУНЁДКОР 2-0 Пахтакор ҳисобот
Олий лига - 2011 17-тур 21.08.2011 20:00 БУНЁДКОР 2-1 Пахтакор ҳисобот
Олий лига - 2011 10-тур 07.07.2011 20:05 Пахтакор 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2010 26-тур 31.10.2010 14:30 Пахтакор 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2009 20-тур 14.10.2009 18:30 Пахтакор 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2009 11-тур 12.07.2009 19:00 БУНЁДКОР 2-1 Пахтакор ҳисобот
Олий лига - 2008 16-тур 08.08.2008 20:00 БУНЁДКОР 1-1 Пахтакор ҳисобот
Олий лига - 2008 15-тур 10.07.2008 00:00 Пахтакор 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2007 21-тур 22.09.2007 16:00 Пахтакор 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2007 10-тур 18.05.2007 00:00 БУНЁДКОР 1-1 Пахтакор ҳисобот

Матнли трансляция

' Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Эътиборингиз учун рахмат. Хайр саломат бўлинглар.
' Демак, "қалдирғочлар" 1-турдаги ғалабали сериясини давом эттиришди.
90+3' Учрашув якунланди. 2:1 "Бунёдкор" ғалаба қозонди.
90+2' "Пахтакор" аъзолари ҳужум қилишмоқда. Аммо самарасиз.
90+1' Тўп учун курашда Миладинович шикстланди чоғи майдонда чўзилиб ётибди.
90' +3 Иккинчи бўлимга уч дақиқа вақт қўшиб берилди.
88' Руслан Мелзиддинов Майдонга тушди.
88' Ривалдо Майдонни марк этди.
86' Қарши ҳужумда Жасур Ҳасанов аниқ ҳаракат қила олмади.
86' Шерзод Каримов томонидан оширилган тўпни Януш дарвозага тўғрилади. Аммо тўп Ғофуровга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
83' Энди кураш асосан майдон марказига кўчди.
78' Виктор Карпенко Майдонга тушди.
78' Сервер Жепаров Майдонни тарк этди.
77' "Пахтакор" ўйинида жонланиш.
77' Миладиновичнинг бош билан йўллаган зарбасини Нестеров майдон ташқарисига чиқариб юборди.
76' Шерзод Каримов Майдонга тушди.
76' Станислав Андреев Майдонни тарк этди.
75' Чамаси 25 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасини Боян Миладинович жуда кучли тарзда дарвозага йўллади. Тўп Нестеровга теккан ҳолда дарвоза тўридан жой олди.
75' Боян Миладинович ГОЛ!!!
75' Майдонда очиқ футбол кўрсатилмоқда. "Пахтакор" аъзолари нима қилиб бўлса ҳам ҳисобни қисқартиришга уринишмоқда.
73' Ривалдонинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
73' Темур Жўраев Эдсон Рамосни қўполлик билан тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди. Чамаси 17 метрлардан жарима зарбаси белгиланди.
71' Ристич бирга-бир вазиятда унумли фойдалана олди.
70' Акмал Холматов Майдонга тушди.
70' Артур Геворкян Майдонни тарк этди.
69' Алишер Азизов Майдонга тушди.
69' Дарко Маркович Майдонни тарк этди.
69' Қарши ҳужумда Жасур Ҳасанов жуда тезкор ўйнади ва тўпни Ривалдога етказиб берди. Рива эса яна ҳам қулайроқ вазиятда турган Ристични тўп билан таъминлади. Македониялик футболчи "Бунёдкор"даги дебют учрашувида ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишни уддалади.
68' Стевица Ристич ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!
67' Боян Миладиновичнинг зарбаси жуда кучли кўриниш олди. Аммо Нестеров ўз жойида яхши ўйнади ва тўпни муштлари уриб юборди.
66' Жасур Ҳасанов майдонга тушиши биланоқ Жўраев дарвозаси томон зарба берди. Аммо ноаниқ.
65' Жасур Ҳасанов Майдонга тушди.
65' Денилсон Майдонни тарк этди.
64' "Қалдирғочлар" асосан тўпни ўзларида ушлаб туришган ҳолда рақибни тўпсизлантиришмоқда.
63' Майдонга тушишга Жасур Ҳасанов тайёргарлик кўрмоқда.
60' Стевица Ристич иккинчи қаватда жуда ажойиб ўйин кўрсатмоқда.
58' Ривалдоага нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Ривани "Пахтакор"нинг бир эсас икки футболчиси йиқитди.
56' Стевица Ристич Бир дақиқа ўтиб, Эрматов яна бир бор чўнтагига мурожаат қилди. Бу сафар Ристич рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
55' Одил Аҳмедов Тимур Кападзени ушлаб қолгани учун огоғлантирилди.
55' Илк огоҳлантириш.
54' Денилсон жуда ноқулай вазиятда тўпни ўзига тўғрилаб олди аммо у ўзини бошқа олмай қолди.
53' Денилсоннинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпи бироз баланддан кетди. Акс ҳолда Ристич ҳисобни ошириши мумкин эди.
51' Суюновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
49' Жадигеров майдон марказида эгаллаб олиб ҳужум уюштирди. Аммо унга "Бунёдкор" ҳимоячилари йўл қўйишмади.
48' Ривалдо Жўраев билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо Ривалдога тезлик панд берди.
46' Иккинчи бўлимдаги илк ҳужум "Пахтакор" аъзолари томонидан содир этилди. Аммо Геворкянни зарба беришига Нестеров йўл қўймади.
46' Жамоалар таркибларида ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ.
46' Иккинчи бўлим бошланди
45+1' Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 1:0 "Бунёдкор" олдинда.
45+1' Жадигеров томонидан жаримадан тепилган тўпни Нестеров ушлаб олди.
45' +1 Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.
43' Жепаров ошириб берган тўпни Жўраев эгаллаб олди.
41' Пахтакорчилар чамаси 28 метрлар узоқликдан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Аммо Миладинович томонидан амалга оширилган зарба ноаниқ.
39' Рамос томонидан оширилган тўп ҳеч кимга тегмаган ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди.
38' Ристич-Денилсон-Ривалдо комбинациясидан сўнг "Бунёдкор" сардори тўпни жуда ажойиб тарзда, Темур Жўраев устидан дарвозага тушириб қўймоқчи бўлди. Аммо Жўраев тўпни ушлаб олди.
32' Тўпни "Бунёдкор" аъзолари ўзларида сақлаб туришибди.
31' Ўйин суръати бироз тушди.
29' Денилсон томонидан ошириб берилган тўпни Миладинович майдон ташқарисига чиқариб юборди.
28' Андреев жарима зарбасидан тўпни Нестеров дарвозаси томон ҳаволатиб етказиб берди. Аммо Ривалдо боши билан тўпни қайтариб юборди.
25' Жепаров ва Жўраев комбинациясидан сўнг тўп Клецковга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
25' "Бунёдкор" футболчилари узоқ вақт ўзларида назорат қилиб туришди ва фурсат бўлгач тезлик билан олдинга интилишди. Денилсоннинг кучли зарбаси ноаниқ.
21' Бугун "қалдирғочлар"нинг чап қанотида Саҳоб Жўраев жуда фаол ўйнамоқда.
20' Жўраев томонидан оширилган тўпни Денилсон ўзига бўйсундира олмади. Акс ҳолда жуда хавфли вазият содир этилиши мумкин эди.
19' "Бунёдкор"нинг ҳужумлари тобора хавфли тус олмоқда.
18' Рамос ошириб берган тўпни Ристич боши билан Ривалдога тўғрилади. "Бунёдкор" сардори Миладиновични алдаб ўтиб, ўнг оёғи билан Жўраев қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди - 1:0.
18' Ривалдо ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
18' Одил Аҳмедов томонидан уюштирган хавфли ҳужум. Аммо Януш тўпни дарвозага тўғрилай олмади.
16' Кападзе-Денилсон бир-бирларини жуда яхши тушунишди. Аммо Боян Миладинович ўз вақтида хавфни бартараф эта олди.
14' Станислав Андреев томонидан Янушга оширилган тўпни Саҳоб Жўраев майдон ташқарисига чиқариб юборди.
13' Одил Аҳмедов майдон марказида фаоллик кўрсатди. Аммо тўпни ҳужумчиларга етказиб беришда ноаниқ ҳаракат қилди.
12' Геворкяннинг ўнг қанотдан навбатдаги "рейди". Аммо бу сафар ҳам Анзур Исмоилов яхши ҳаракат қилиб, тўпни ундан олиб қўйди.
10' Саҳоб томонидан оширилган тўпни Ристич бош билан дарвозага йўллади. Аммо ноаниқ.
09' Ҳозирча ўйиндаги устунлик "Бунёдкор"да.
08' Артур Геворкян ошириб берган тўпни Анзур Исмоилов қайтариб қолди.
08' Ривалдо тўпни ўзига буйсундира олмади. Акс ҳолда у Ристични қулай вазиятга чиқариши мумкин эди.
07' Олдинги чизиқда эса Стевица Ристич ҳаракат қилмоқда.
07' Луиз Фелипе Сколари бугунги баҳсда ўзига хос тактика ишлаб чиққан. Аввалги учрашувларда номинал ҳужумчи вазифасини бажарган Денилсон бугун чап қанотда ўйнамоқда.
05' Стадионда ажойиб футбол муҳити ҳукмронлик қилмоқда.
04' Тўпни "қалдирғочлар" ўз назоратларида ушлаб туришибди.
03' Саҳоб Жўраев пасидан сўнг Стевица Ристич Темур Жўраев билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Аммо Жўраев чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
02' Ристич ажойиб имкониятга чиқиб борди. Аммо ўйиндан ташқари ҳолат.
02' Қарши ҳужумда "Пахтакор" аъзолари фаол ўйнашди. Аммо Саҳоб Жўраев хавфни бартараф этди.
01' Илк ҳужумни Жепаров ташкил этди. Аммо тўпга Денилсон етиб кела олмади.
01' Учрашув бошланди.
15:59' Ўйинни "Пахтакор" аъзолари бошлаб беришадиган бўлишди.
15:59' Учрашув бошланишига саноқли сониялар қолди.
15:58' Демак Тошкентдаги "Жар" стадионида янги футбол мавсуми очиқ.
15:57' Айни пайтда давлатимиз мадҳияси садолари остида "Жар" стадионида малакатимиз байроғи кўтарилди.
15:54' Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси эса қизил рангли футболкаларда иккала жамоаларни майдонга бошлаб чиқиб келишди.
15:53' Бугунги учрашувни "қалдирғочлар" кўк рангли футболкаларда ўтказишади. "Шерлар" эса оқ-сариқ-қора рангли либосда бўлишади.
15:51' "Жар" стадионидаги барча нарсалар учрашувни бошлашга шай ҳолатда турибди.
15:46' Учрашув бошланишига 15 дақиқа қолганида футболчилар майдондаги ўйинолди машғулотларини якунлашиб, ечиниш хонасига кириб кетишди.
15:45' Табло узра Ривалдонинг "Барселона" таркибидаги юлдузли онлари ҳамда "Бунёдкор"даги фаолияти давомидаги голлари ва бир-биридан гўзал паслари асосида тайёрланган ролик ҳам намойиш этилди.
15:40' "Жар" стадионидаги таблода ажойиб роликлар намойиш этилмоқда. Жамоаларнинг аввалги ўйинлари эсга олинмоқда. "Қалдирғочлар"нинг аввалги мавсумлардаги голлари намойиш этилмоқда.
15:39' Қаршимиздаги сектор оқ ва сариқ рангли футболкаларга бурканган. Оқ рангларда одатдагидек бурёдкорчилар, сариқ рангларда эса "Пахтакор" мухлислари ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаб туришибди.
15:36' Айни пайтда жамоалар майдонда ўйинолди машғулотларини ўтказишмоқда.
15:23' ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент) – ФИФА рефериси
Қанот ҳакамлари: Рафаэль Ильясов (Тошкент), Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент) – иккаласи ФИФА рефери ассистенти
Заҳира ҳаками: Бахтиёр Намозов (Тошкент) – Биринчи тоифали ҳакам
Учрашув назоратчиси: Вячеслав Валицкий (Тошкент) – Республика тоифасидаги назоратчи
15:20' “ПАХТАКОР” ТАРКИБИ: 30.Темур Жўраев
21.Камолиддин Тожиев
27.Илҳом Суюнов
4.Боян Миладинович
19.Александр Клецков
7.Дарко Маркович
25.Одил Аҳмедов
28.Станивлав Андреев
11.Асқар Жадигеров
17.Артур Геворкян
9.Милорад Януш

ЗАХИРАДАГИЛАР:
33.Элдор Тожибоев
8.Акмал Холматов
14.Шерзод Каримов
23.Алишер Азизов
18.Санъат Шихов
3.Ғулом Ўрунов
6.Мурод Холмуҳаммедов

Бош мураббий: Миодраг Радулович
15:19' “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ: 1.Игнатий Нестеров
8.Эдсон Рамос
24.Анзур Исмоилов
6.Анвар Ғофуров
23.Саҳоб Жўраев
7.Азизбек Ҳайдаров
18.Тимур Кападзе
10.Ривалдо
30.Сервер Жепаров
11.Денилсон
5.Стевица Ристич

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12.Муроджон Зуҳуров
4.Хайрулла Каримов
31.Александр Ковалёв
28.Руслан Мелзиддинов
19.Жасур Ҳасанов
22.Виктор Карпенко
20.Анвар Солиев

Бош мураббий: Луиз Фелипе Сколари
12:11' Веб-сайтимиз дербига бағишланган матнли онлайн трансляцияни соат 15:30дан бошлаб эътиборингизга ҳавола этади. Учрашув бошлангунга қадар, жамоалар таркиби, стадионда юз бераётган ўзига хос муҳит, жамоалардаги ўзгаришлар ва шу каби қизиқарли маълумотларни бериб борамиз.
12:10' 1-турнинг "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви соат 16:00да бошланади.

Жамоалар таркиби

БУНЁДКОР Пахтакор
Нестеров Игнатий
Ристич Стевица
Ғофуров Анвар
Ҳайдаров Азизбек
Эдсон Рамос
Ривалдо 89
Денилсон 66
Кападзе Тимур
Жўраев Саҳоб
Исмоилов Анзур
Жепаров Сервер 82
Ҳасанов Жасур Орзиқулович 66
Карпенко Виктор 82
Мельзиддинов Руслан 89
Жўраев Темур
Тожиев Камолиддин
Суюнов Илҳом
Миладинович Боян
Клецков Александр
Маркович Дарко 70
Аҳмедов Одил
Андреев Станислав 78
Жадигеров Асқар
Геворкян Артур 72
Януш Милорад
Азизов Алишер 70
Холматов Акмал 721
Каримов Шерзодбек 78
БОШ МУРАББИЙЛАР
Сколари Луиз Фелипе Радулович Миодраг