Учрашув тафсилоти

Шўртан

1:0

БУНЁДКОР

Учрашув бош ҳаками: Асимов Азиз. Ўйингох: Марказий "Шўртан" стадиони.
Томошабинлар: 3221.

Олий лига - 2017. 10-тур. Сана: 12.05.2017 18:00.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2017 25-тур 21.10.2017 17:00 БУНЁДКОР 3-1 Шўртан ҳисобот
Олий лига - 2016 19-тур 19.08.2016 19:00 БУНЁДКОР 2-1 Шўртан ҳисобот
Олий лига - 2016 4-тур 10.04.2016 17:00 Шўртан 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2015 18-тур 16.08.2015 19:00 Шўртан 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2015 3-тур 06.07.2015 20:00 БУНЁДКОР 3-0 Шўртан ҳисобот
Олий лига - 2013 18-тур 14.09.2013 17:00 Шўртан 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2013 9-тур 26.05.2013 18:00 БУНЁДКОР 1-0 Шўртан ҳисобот
Олий лига - 2012 24-тур 06.11.2012 15:30 Шўртан 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2012 3-тур 09.04.2012 18:00 БУНЁДКОР 3-0 Шўртан ҳисобот
Олий лига - 2011 22-тур 01.10.2011 17:00 Шўртан 1-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2011 5-тур 09.04.2011 17:00 БУНЁДКОР 2-0 Шўртан ҳисобот
Олий лига - 2010 24-тур 21.10.2010 16:00 Шўртан 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2010 3-тур 03.04.2010 17:00 БУНЁДКОР 1-1 Шўртан ҳисобот
Олий лига - 2009 23-тур 05.08.2009 09:49 БУНЁДКОР 5-0 Шўртан ҳисобот
Олий лига - 2009 8-тур 30.04.2009 17:00 Шўртан 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2008 21-тур 14.10.2008 00:00 Шўртан 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2008 10-тур 16.05.2008 00:00 БУНЁДКОР 7-0 Шўртан ҳисобот
Олий лига - 2007 19-тур 04.09.2007 18:00 БУНЁДКОР 3-0 Шўртан ҳисобот
Олий лига - 2007 12-тур 09.06.2007 00:00 Шўртан 0-4 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

' Ўйин тугади, "Шўртан" - "Бунёдкор" 1:0.
90+2' Лазиз Убайдуллаев Майдонга тушди.
90+2' Сардор Собирхўжаев Майдонни тарк этди.
90' +3 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
88' "Бунёдкор" футболчилари кетма-кет қатор хавфли вазиятлар яратишди. Аммо якуний зарбалар самарасиз якун топди.
82' Нурметов 3-4 футболчимизни алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба берди. Ноаниқ.
77' Азиз Ғуломхўжаев Майдонга тушди.
77' Отабек Нарзуллаев Майдонни тарк этди.
70' Қадамбой Нурметов Майдонга тушди.
70' Маъруфжон Муродов Майдонни тарк этди.
68' Жавоҳир Эсонқулов Майдонга тушди.
68' Нурилло Тўхтасинов Майдонни тарк этди.
67' "Шўртан"нинг хавфли қарши ҳужуми. Собирхўжаев бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.
66' ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Шомуродов тепган тўп дарвозага кириб кетаётган паллада Хамроев қайтариб қолди.
55' Тўхтасиновнинг кучли зарбаси... Бирозгина дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
53' Комилов узатган тўпни Нурматов боши билан дарвозага тўғрилади. Салгина ноаниқ.
52' "Бунёдкор"нинг қарши ҳужуми. Шомуродов-Ҳамдамов комбинациясидан сўнг чаққонроқ ўйнаган Тожибоев тўпни эгаллаб олди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0, "Шўртан" олдинда.
45' +1 Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
35' "Бунёдкор"нинг сербиялик ҳимоячиси Мичич жароҳат олди ва ўз ўрнини Саноевга бўшатиб берди.
35' Алишер Саноев Майдонга тушди.
35' Душан Мичич Майдонни тарк этди.
31' "Бунёдкор" футболчилари "Шўртан" жарима майдончаси ичидаги пала-партишликдан фойдалана олишмади.
28' ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Полвоновнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.
26' Нурматов узатган тўпни Шомуродов яқин масофадан боши билан дарвозага аниқ йўллай олмади.
23' "Бунёдкор"нинг тезкор қарши ҳужуми. Комиловнинг чап қанотдан узатган тўпини Тўхтасинов дарвозага йўллай олмади.
21' Олимжон Каримовнинг олис масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
20' Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.
15' Умар Эшмуродов ГОЛ! Жарима зарбасидан Нарзуллаев узатган тўпни Эшмуродов боши билан Зуҳуров қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди.
13' "Қалдирғочлар" марказдан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишмоқда. Ҳозирча "Шўртан" вакиллари кўпчилик бўлиб ҳимояланишмоқда.
08' Жамоалар дастлабки дақиқалардан ҳужумкор ва очиқ футбол намойиш этишмоқда.
05' Собирхўжаев 18 метрлардан Зуҳуров қўриқлаётган дарвоза томон кучли зарба йўллади. Салгина ноаниқ.
05' Шомуродовнинг пасидан сўнг Ҳамдамов қулай вазиятга чиқди. У дарвозабонни алдаб ўтолмай, вазиятни йўққа чиқарди.
03' Хавфли вазият! Стандарт вазиятидан кейин Сирож Ҳамроев чамаси 5-6 метрлардан дарвозани ишғол қилолмади.
02' Дастлабки дақиқаларда "Шўртан" футболчилари ҳужумга зўр беришмоқда.
01' ДИҚҚАТ! Ўйин бошланди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Шўртан" кўк, ҳакамлар қизил либосда.
' Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин
' ҲАКАМЛАР: Азиз Асимов (Тошкент), Руслан Серазетдинов Тошкент), Бобур Қодиров (Бухоро), Элёр Турсунов (Бухоро)
' “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зуҳуров (С)
2.Рустамжон Ашурматов
4.Акрамжон Комилов
7.Душан Мичич
8.Жавлон Иброҳимов
9.Шаҳзодбек Нурматов
10.Эльдор Шомуродов
17.Достонбек Ҳамдамов
19.Нурилло Тўхтасинов
21.Дилшодбек Ахмадалиев
29.Отабек Шукуров

ЗАХИРА:
45.Дилшод Ҳамроев
5.Жавлон Мирабдуллаев
16.Алишер Саноев
20.Сардорбек Азимов
28.Давронбек Умиров
44.Миржамол Қосимов
97.Жавоҳир Эсонқулов

Бош мураббий: Миржалол ҚОСИМОВ
' "ШЎРТАН" ТАРКИБИ:
1.Элдор Тожибоев (С)
4.Жамол Отақулов
7.Олимжон Каримов
11.Зафар Полвонов
14.Умарбек Эшмуродов
15.Обид Жўрабоев
17.Ғулом Раҳмонов
19.Маъруфхон Муродов
22.Сирож Ҳамроев
27.Сардор Собирхўжаев
77.Отабек Нарзуллаев

ЗАХИРА:
25.Алибек Туропов
3.Азиз Ғуломхўжаев
12.Лазиз Убайдуллаев
20.Шаҳзод Хурсанов
23.Юсуф Бўриев
29.Қадамбой Нурметов
88.Акмал Холматов

Бош мураббий: Ихтиёр КАРИМОВ
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Айни пайтда ҳар иккала жамоа аъзолари майдонда ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
' Бугун олий лига 10-тур учрашувларига старт берилади. Ушбу тур доирасида "Бунёдкор" Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлади.
' Ғузордаги "Шўртан" марказий стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
' Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

Шўртан БУНЁДКОР
БОШ МУРАББИЙЛАР
Қосимов Миржалол