Учрашув тафсилоти

Машъал

3:2

БУНЁДКОР

12' Букаткин Никита (П)
63' Ҳамроев Сирож
74' Тўраев Зафар
10' Зуаги Шакер (П)
30' Шомуродов Элдор
Учрашув бош ҳаками: Рўзиев Ҳасан. Ўйингох: Баҳром Вафоев номидаги стадион.
Томошабинлар: 2341.

Олий лига - 2015. 24-тур. Сана: 30.09.2015 16:30.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2017 23-тур 30.09.2017 17:00 БУНЁДКОР 4-0 Машъал ҳисобот
Олий лига - 2017 8-тур 28.04.2017 17:30 Машъал 1-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2016 18-тур 14.08.2016 18:30 Машъал 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2016 3-тур 31.03.2016 18:00 БУНЁДКОР 0-0 Машъал ҳисобот
Олий лига - 2015 9-тур 15.05.2015 18:30 БУНЁДКОР 4-0 Машъал ҳисобот
Олий лига - 2014 15-тур 10.08.2014 19:00 БУНЁДКОР 5-1 Машъал ҳисобот
Олий лига - 2014 2-тур 23.03.2014 16:00 Машъал 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2012 26-тур 21.11.2012 14:00 Машъал 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2012 1-тур 15.03.2012 17:00 БУНЁДКОР 1-0 Машъал ҳисобот
Олий лига - 2011 26-тур 05.11.2011 14:30 БУНЁДКОР 2-0 Машъал ҳисобот
Олий лига - 2011 1-тур 07.03.2011 16:00 Машъал 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2010 15-тур 05.08.2010 19:00 Машъал 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2010 12-тур 05.06.2010 19:00 БУНЁДКОР 3-0 Машъал ҳисобот
Олий лига - 2009 26-тур 12.11.2009 15:45 Машъал 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2009 5-тур 12.04.2009 17:00 БУНЁДКОР 3-0 Машъал ҳисобот
Олий лига - 2008 19-тур 11.09.2008 00:00 Машъал 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2008 12-тур 26.05.2008 00:00 БУНЁДКОР 2-0 Машъал ҳисобот
Олий лига - 2007 26-тур 10.11.2007 16:00 БУНЁДКОР 2-0 Машъал ҳисобот
Олий лига - 2007 5-тур 14.04.2007 00:00 Машъал 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

' Ўйин тугади. "Машъал" ўз майдонида "Бунёдкор" устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
90+3' Ўринбоевнинг пасидан сўнг Комилов тепган тўпни Носиров эгаллаб олди.
90+1' Зуагининг ўнг қанотдан оширган тўпини Шомуродов дарвозага йўллай олмади.
90' +4 Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
87' Сўнгги дақиқаларда "Бунёдкор" ҳар қанча уринмасин, "Машъал" ҳимоячилари "қалдирғочлар"га имкон беришмаяпти.
82' Забиҳилло Ўринбоев Майдонга тушди.
82' Воҳид Шодиев Майдонни тарк этди.
80' Абдулла Набиев Майдонга тушди.
80' Аббос Омонов Майдонни тарк этди.
79' Зуагининг чамаси 24 метрлардан тепган зарбасига озгина аниқлик етишмади.
78' Акрамжон Комилов Майдонга тушди.
78' Дилшод Жўраев Майдонни тарк этди.
75' Аббос Амонов Аббос Омонов жарима майдончаси ичида симуляция ишлатгани учун огоҳлантирилди.
73' Зафар Тўраев ГОЛ! Ҳимоячилардан тўпни қабул қилиб олган Тўраев бир футболчини алдаб ўтиб, чамаси 10-11 метрлардан дарвозани аниқ ишғол қилди - 3:2.
68' Жамшид Ҳасанов Майдонга тушди.
68' Холмурод Холмуродов Майдонни тарк этди.
65' Хайрулла Каримов Қанот ҳаками қарорига эътироз билдиргани учун Ҳасан Рўзиев қизил карточка кўрсатиб Хайрулла Каримовни майдондан четлатди.
64' "Машъал"нинг қарши ҳужуми. Тўраевнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Қўзибоев боши билан дарвозага йўллади. Тўп устунга тегиб қайтди.
63' Шомуродов ажойиб паси билан Шодиевни деярли бирга-бир вазиятга чиқарди. Аммо Воҳид тепган тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.
62' Сато чиройли паси билан Ҳамдамовни қулай вазиятга чиқарди. Аммо қанот ҳаками байроқчасини кўтариб, "офсайд" қайд этди.
55' Рустамжон АШурматов Майдонга тушди.
55' Иван Милошевич Майдонни тарк этди.
55' "Бунёдкор"нинг ҳужуми. Сато тўпни ўткир бурчакда тўрган Шомуродовга узатди. Элдор тепган тўпни Носиров эгаллаб олди.
54' Сирож Ҳамроев ГОЛ! Пенальтини Сирож Ҳамроев аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди 2:2.
52' Иккала футболчи ҳам тўқнашув натижасида жиддий шикастланишди. Шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
51' Пенальти! Тўп учун курашда Милошевич рақиби Комиловга нисбатан хавфли ўйин кўрсатди. Рўзиев 11 метрлик нуқтани кўрсатди.
50' Дилшод Жўраев бир футболчини алдаб ўтиб, чамаси 30 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Носиров тўпни эгаллаб олди.
47' Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Тўп кутилмаганда Зафар Тўраевга келиб тушди. Тўраев тепган тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "қалдирғочлар" 2:1.
45+1' Воҳид Шодиев Рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйин кўрсатганлиги учун Воҳид Шодиев огоҳлантирилди.
45' +1 Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
45' Қарши ҳужум. Ҳамдамов бир футболчини алдаб ўтиб, бўш турган Сатога тўпни узатди. Сато бўм-бўш дарвозани тўсинини нишонга олди.
43' Бўлим сўнггига келиб муборакликларнинг ҳужумлари хавфли тус олмоқда.
40' Сато узатган тўпни Шомуродов боши билан дарвозабон устидан тушириб қўймоқчи бўлди. Бироқ, Носиров тўпни ушлаб олишга эришди.
38' "Машъал" қарши ҳужумга ўтди. Қўзибоев қулай вазиятда қолди ва дарвоза томон зарба берди. Ноаниқ.
35' Бўлим ўрталарига келиб устунлик "қалдирғочлар" томонига ўтди.
30' Элдор Шомуродов ГОООООООООООЛ! Бурчакдан Ҳамдамов томонидан оширилган тўпни Носиров қайтарди. Қайтган тўпни Шомуродов кучли зарбаси билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди.
28' Шаҳзод Шаймонов Сатога нисбатан қўпол ўйнагани учун Шаҳзод Шаймонов огоҳлантирилди.
23' Зохир Қўзибоев Майдонга тушди.
23' Хумоюн Муртазоев Майдонни тарк этди.
20' Каримов рақибдан тўпни олиб қўйиб, биргина паси билан Ҳамдамовни яккама-якка вазиятга чиқарди. Аммо Достонбек имкониятдан фойдаланолмади.
18' ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Сатонинг бурчакдан узатган тўпни Зуаги боши билан дарвоза томон йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
17' Учрашув жуда ҳам қизиқарли ва ҳужумкор руҳда ўтмоқда.
15' "Бунёдкор" яна бир хавфли ҳужум уюштирди. Шодиевнинг зарбасини ҳимоячилар бошқа йўналишга буриб юборишди.
12' Микита Букаткин ГОЛ! Аббос Шодмоновнинг жаримадан узатган тўпини Микита Букаткин боши билан "Бунёдкор" дарвозасига жойлаб қўйди - 1:1.
11' Ҳамдамов тўпни Шодиевга узатди. Воҳиднинг зарбаси дарвозабонга тегиб тўрга кириб кетаётган паллада ҳимоячи уни тўсиб қолди.
10' Шакер Зуаги ГООООООООЛ! Шакер Зуаги пенальтини голга айлантириб, ҳисобни очди. "Машъал" - "Бунёдкор" 0:1.
09' ПЕНАЛЬТИ! Шораҳмедов бошлаган ҳужумни кейинчалик Жўраев давом эттирди. Ҳамдамовни тўпни қабул қилиб, рақиб футболчисини алдаб ўтди. Бироқ унинг ортидан ҳимоячи Достонбекни чалиб йиқитди. Бош ҳакам пенальти белгилади.
06' "Машъал" футболчилари дастлабки дақиқалардан ҳужумкорликка эътибор қаратмоқда.
03' Хумоюн Муртазоев 8-9 метрларда дарвозабон билан бирга-бир вазиятда қолди. Унинг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
02' Дастлабки ҳужумни "Машъал" ташкил этди. Бироқ Хайрулла Каримов хавфни осонлик билан бартараф этди.
01' Диққат!!!
Ўйин бошланди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Машъал" кўк, "Бунёдкор" оқ, ҳакамлар гуруҳи қизил либосларда.
' ҲАКАМЛАР: Ҳасано Рўзиев, Олим Абдувасилов, Санжар Шоюсупов (учаласи - Тошкент), Исҳоқ Ибрагимов (Нукус)
' "МАШЪАЛ" ТАРКИБИ:
30.Ботир Носиров
5.Ғиёсжон Комилов
8.Аббос Омонов
9.Хумоюн Муртазоев
13.Шаҳзод Шаймонов
16.Холмурод Холмуродов
18.Аббос Шодмонов
20.Шерзод Файзиев
22.Сирож Ҳамроев
55.Микита Букаткин
90.Зафар Тўраев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Санжар Қувватов
7.Жаҳонгир Жиямуродов
10.Жамшид Ҳасанов
17.Абдулла Набиев
24.Сирожиддин Раҳматуллаев
26.Зохир Қўзибоев
47.Дилявер Абибуллаев

Бош мураббий: Александр ХОМЯКОВ
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (С)
5.Дилшод Жўраев
6.Анвар Ғофуров
7.Шакер Зуаги
9.Минори Сато
13.Иван Милошевич
14.Воҳид Шодиев
17.Достонбек Ҳамдамов
39.Элдор Шомуродов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Муроджон Зухуров
19.Забихилло Ўринбоев
20.Самир Бекрич
22.Рустамжон Ашурматов
48.Акрамжон Комилов
77.Виктор Карпенко
88.Анвар Ражабов

Жамоа раҳбари: Бахтиёр БОБОЕВ
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Айни пайтда ҳар иккала жамоа вакиллари ўйинолдидан сўнгги тайёргарликларини олиб боришмоқда.
' Соат 17:00да олий лига 24-тури доирасидаги "Машъал" - "Бунёдкор" учрашуви бошланади.
' Муборак шаҳридан ўз репортажимизни бошлаймиз.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

Машъал БУНЁДКОР
Носиров Ботир
Комилов Ғиёсжон
Омонов Аббос 80
Муртозоев Хумоюн 23
Шайманов Шахзод
Холмуродов Холмурод 68
Шодмонов Аббос
Файзиев Шерзод
Ҳамроев Сирож
Букаткин Никита
Тўраев Зафар
Қўзибоев Зохир 23
Ҳасанов Жамшид 68
Набиев Абдулла 80
Тўраев Акбар
Шораҳмедов Акмал
Каримов Ҳайрулла
Жўраев Дилшод 78
Ғофуров Анвар
Зуаги Шакер
Сато Минори
Милошевич Иван 63
Шодиев Вохид 81
Ҳамдамов Достонбек
Шомуродов Элдор
Ашурматов Рустамжон 63
Комилов Акрамжон 78
Ўринбоев Забихилло 81
БОШ МУРАББИЙЛАР
Хомяков Александр Бобоев Бахтиёр