Учрашув тафсилоти

БУНЁДКОР

2:0

Сўғдиёна

37' Зуаги Шакер
56' Шомуродов Элдор
Учрашув бош ҳаками: Асимов Азиз. Ўйингох: Bunyodkor stadium.
Томошабинлар: 712.

Олий лига - 2015. 23-тур. Сана: 24.09.2015 18:00.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2017 16-тур 06.08.2017 19:00 Сўғдиёна 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2017 1-тур 04.03.2017 18:00 БУНЁДКОР 1-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2016 17-тур 09.08.2016 19:00 БУНЁДКОР 1-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2016 2-тур 11.03.2016 17:00 Сўғдиёна 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2015 8-тур 10.05.2015 16:30 Сўғдиёна 2-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2014 23-тур 18.10.2014 15:00 БУНЁДКОР 1-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2014 10-тур 01.06.2014 17:00 Сўғдиёна 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2013 26-тур 08.11.2013 14:00 Сўғдиёна 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2013 1-тур 04.03.2013 14:00 БУНЁДКОР 5-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2011 15-тур 06.08.2011 20:00 БУНЁДКОР 1-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2011 12-тур 15.06.2011 18:00 Сўғдиёна 1-6 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2009 16-тур 04.08.2009 17:45 Сўғдиёна 0-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2009 15-тур 29.06.2009 19:30 БУНЁДКОР 5-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2008 18-тур 25.08.2008 17:00 БУНЁДКОР 2-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2008 13-тур 30.06.2008 00:00 Сўғдиёна 0-5 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

' Ўйин тугади. "Бунёдкор" 23-турда "Сўғдиёна"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
90+4' Ўринбоев-Зуаги-Жўраев ташкил этган ажойиб ҳужумда якун бўлмади.
90' +4 Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90' Дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганини кўрган Бекрич чамаси 26 метрлардан тўпни "парашют" усулида тепди. Тўп тўсинга тегди.
89' Бекричнинг заргарона пасидан сўнг Шомуродов қулай вазиятга чиқди. Унинг кучли зарбасини Усмонов қайтарди.
85' Бекрич майдонни катта қисмини тўп билан босиб ўтиб, кейинчалик Сатога узатди. Бироқ Сато дарвоза яқинига тўп узатишда аниқ ўйнай олмади.
79' Акмал Абдураҳмонов ва Бобур Қосимов Майдонга тушишди.
79' Собир Ҳамидов ва Қаҳрамон Баҳодиров Майдонни тарк этишди.
77' Самир Бекрич Майдонга тушди.
77' Достонбек Ҳамдамов Майдонни тарк этди.
75' "Бунёдкор" кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтди. Бироқ якунда Шораҳмедов "офсайд"га тушиб қолди.
71' Забиҳилло Ўринбоев Майдонга тушди.
71' Воҳид Шодиев Майдонни тарк этди.
68' Дилшод Жўраев Майдонга тушди.
68' Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
67' Санжар Рашидов чиройли пас билан Сайдулла Раҳматовни қулай вазиятга чиқарди. Бироқ Раҳматов ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолди.
61' "Бунёдкор"нинг танаффусдан сўнг яна ҳам мазмунлироқ ва аниқроқ ўйин намойиш этмоқда.
58' Муқимжон Тошматов Майдонга тушди.
58' Иззат Ғаниев Майдонни тарк этди.
56' Ғофуров оширган тўпни Ҳамдамов абжирлик билан эгаллаб олди ва Шомуродовни бирга-бир вазиятга чиқарди. Элдор осонлик билан дарвозани ишғол қилди.
56' Элдор Шомуродов ГОООООООООООООООООЛ!
55' Ғаниевнинг айёрона ва бурама зарбасини Тўраев қийинчилик билан қайтарди.
54' Сато ажойиб тарзда Шомуродовни қулай вазиятга чиқарди. Элдор ўзидан-да қулай вазиятга турган Ҳамдамовга оширмоқчи бўлди. Аммо ўхшамади.
51' "Бунёдкор"нинг хавфли ҳужуми. Шомуродов Зуагига, Шакер эса Ҳамдамов томон тўп оширди. Бироқ Достонбек тўпга улгурмади.
50' Исақжонов чап қанотдан олдинга ўтди ва кутилмаганда дарвоза томон зарба берди. Тўраев ўз ўрнида.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0, "Бунёдкор" олдинда.
45+2' Ҳамдамов узатиб берган тўпни Шодиев боши билан дарвозага йўллади. Бироқ Усмонов тўпни эгаллаб олди.
45+1' Ислом Исақжонов Шораҳмедовга нисбатан қўпол ўйнаб, Акмални майдонга қулатгани учун Ислом Исақжонов огоҳлантирилди.
45' +2 Учрашувнинг биринчи бўлимига 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
38' Қайд этиш керакки, "Бунёдкор" 2015 йилги футбол мавсумидаги илк пенальтисини тепди.
37' Шакер Зуаги ГОООООООООООООЛ! Шакер Зуаги пенальтини аниқ бажариб, "Бунёдкор"ни олдинга олиб чиқди.
36' Элёр Орифов Ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун Элёр Орифов огоҳлантирилди.
35' Анвар Ғофуров Бурчакдан тўп узатилди. Анвар Ғофуровга нисбатан Собир Ҳамидов қўполлик ишлатди ва пенальти белгиланди.
34' Шодиев-Шомуродов комбинациясини Элдор зарба билан якунлади. У тепган тўпни Усмонов бурчакка чиқариб юборди.
30' ДАҲШАТ! Шораҳмедов узатган тўп ҳимоячиларга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Карпенконинг тўхтатмасдан йўллаган зарбаси "рикошет" бўлиб дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди.
27' Бўлим ўрталарига келиб, ўйин суръати бироз тушди.
21' Жасурбек Ҳакимов Рустам Ашурматовга нисбатан тирсаги билан қўпол ўйин кўрсатгани учун Жасурбек Ҳакимов огоҳлантирилди.
18' Шакер Зуаги Ҳакам қарорига оғзаки муносабат билдиргани учун Шакер Зуаги огоҳлантирилди.
17' Учрашув жуда-жуда қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтмоқда.
13' Иззат Ғаниев Карпенкога нисбатан қўполлик ишлатган Ғаниев огоҳлантирилди.
10' Тезкор қарши ҳужум. Сато-Шомуродов-Ҳамдамов комбинацияси. Достонбекнинг якуний зарбасини Усмонов пешонаси билан қайтариб қолди.
09' Ғаниевнинг зарбасини Тўраев қийинчилик билан тўпни қайтарди.
08' "Сўғдиёна"нинг хавфли ҳужуми. Ҳакимов жарима майдончаси чизиғи устида йиқитилди. Жарима зарбаси.
07' Шомуродов чиройли тарзда тўпни тўхтатиб олиб, олдинга интилди. Бироқ Орифов унга имкон бермади.
03' Карпенко тезкор паси билан Шомуродовни олдинга бошлади. Бироқ Элдор тўпни тўхтата олмади.
02' "Сўғдиёна" дастлабки дақиқада қарши ҳужумга ўтди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди.
01' ДИҚҚАТ! Ўйин бошланди.
' Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Темур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент)
Захира ҳаками: Фирдавс Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин (Тошкент)
' “СЎҒДИЁНА” ТАРКИБИ:
89.Дониёр Усмонов
4.Элёр Орифов
6.Собир Ҳамидов (С)
7.Санжар Рашидов
10.Жасурбек Ҳакимов
19.Сардор Қаҳҳоров
22.Сайдулло Раҳматов
77.Иззат Ғаниев
88.Қаҳрамон Баҳодиров
93.Ислом Исақжонов
94.Хуршид Муҳторов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
31.Михаил Спиридонов
21.Акмал Абдураҳмонов
23.Бобур Қосимов
24.Асилжон Бегимқулов
28.Санжар Рихсибоев
40.Муқимжон Тошматов
83.Александр Клецков
Бош мураббий: Даврон ФАЙЗИЕВ
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (С)
6.Анвар Ғофуров
7.Шакер Зуаги
9.Минори Сато
14.Воҳид Шодиев
17.Достонбек Ҳамдамов
22.Рустамжон Ашурматов
39.Элдор Шомуродов
77.Виктор Карпенко

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Муроджон Зуҳуров
5.Дилшод Жўраев
13.Иван Милошевич
18.Хуршид Ғиёсов
19.Забиҳилло Ўринбоев
20.Самир Бекрич
27.Сардор Собирхўжаев

Жамоа раҳбари: Бахтиёр БОБОЕВ
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Соат 18:00да олий лига 23-турини очиб берувчи "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашуви бошланади.
' "Бунёдкор" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
' Қурбой Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

БУНЁДКОР Сўғдиёна
Тўраев Акбар
Шораҳмедов Акмал
Каримов Ҳайрулла
Ғофуров Анвар
Зуаги Шакер
Сато Минори
Шодиев Вохид 72
Ҳамдамов Достонбек 77
Ашурматов Рустамжон
Шомуродов Элдор
Карпенко Виктор 68
Жўраев Дилшод 68
Ўринбоев Забихилло 72
Бекрич Самир 77
Усмонов Дониёр
Ҳамидов Собир 80
Орипов Элёр
Рашидов Санжар
Ҳакимов Жасур
Қаҳҳоров Сардор
Раҳматов Сайдулло
Ғаниев Иззатбек 59
Баҳодиров Қаҳрамон 80
Исоқжонов Исломбек
Мухторов Хуршид
Абдураҳмонов Акмал 80
Тошматов Муқим 59
Қосимов Бобур 80
БОШ МУРАББИЙЛАР
Бобоев Бахтиёр Даврон Файзиев