Учрашув тафсилоти

Сўғдиёна

0:2

БУНЁДКОР

78' Шораҳмедов Акмал
86' Аюпов Темур
Учрашув бош ҳаками: Намозов Бахтиёр. Ўйингох: "Зомин".
Томошабинлар: 5205.

Олий лига - 2014. 10-тур. Сана: 01.06.2014 17:00.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2017 16-тур 06.08.2017 19:00 Сўғдиёна 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2017 1-тур 04.03.2017 18:00 БУНЁДКОР 1-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2016 17-тур 09.08.2016 19:00 БУНЁДКОР 1-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2016 2-тур 11.03.2016 17:00 Сўғдиёна 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2015 23-тур 24.09.2015 18:00 БУНЁДКОР 2-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2015 8-тур 10.05.2015 16:30 Сўғдиёна 2-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2014 23-тур 18.10.2014 15:00 БУНЁДКОР 1-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2013 26-тур 08.11.2013 14:00 Сўғдиёна 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2013 1-тур 04.03.2013 14:00 БУНЁДКОР 5-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2011 15-тур 06.08.2011 20:00 БУНЁДКОР 1-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2011 12-тур 15.06.2011 18:00 Сўғдиёна 1-6 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2009 16-тур 04.08.2009 17:45 Сўғдиёна 0-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2009 15-тур 29.06.2009 19:30 БУНЁДКОР 5-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2008 18-тур 25.08.2008 17:00 БУНЁДКОР 2-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2008 13-тур 30.06.2008 00:00 Сўғдиёна 0-5 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

' Эътиборингиз учун раҳмат.
' Ўйин тугади. Ҳисоб 0:2. Ғалаба муборак, азизлар!
90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
88' Анвар Бердиев Майдонга тушди.
88' Олександр Пишур Майдонни тарк этди.
87' Нодирбек Ибрагимов Майдонга тушди.
87' Сардор Иминов Майдонни тарк этди.
86' Саҳоб Жўраевнинг бурчакдан оширган тўпини Темур Аюпов боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди - 0:2.
85' Темур Аюпов ГООООООООООООООООООООООООЛ!!!
83' Бобиржон Акбаров Майдонга тушди.
83' Сардор Рашидов Майдонни тарк этди.
82' Рашидов боши билан Раҳматуллаевни деярли бирга-бир вазиятга чиқарди. Бироқ Алибобонинг зарба бериши учун тўп майдоннинг нотек жойида ўз йўналишини ўзгартирди.
79' Иномов тўпни дарвоза яқинига ерлатиб узатди. Тўп учун охиригача курашган Акмал Шораҳмедов ҳимоячи ва дарвозабоннинг бир-бирларини тушунмаслигидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.
78' Акмал Шораҳмедов ГООООООООООООООООООООООЛ!
75' Санжар Рашидов Майдонга тушди.
75' Расул Ҳаитов Майдонни тарк этди.
72' Шораҳмедов томонидан узатилган пасни дарвоза яқинида Асилбек Бегимқулай қайтарди.
70' Бугунги баҳсни бевосита стадионда 5205 нафар мухлис кузатиб бормоқда.
65' Тўпни қайчи услубида дарвозага йўлламоқчи бўлган Аюпов тўп аралаш рақиб аъзосини юзига зарба берди ва огоҳлантирилди.
64' Яна Аюповда имконият. Бу сафар дарвозага кириб кетаётган тўп ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.
63' Аюпов тўпга илк тегинишидаёқ дарвозани ишғол қилиши мумкин эди. Унинг зарбасини Меленчук тўсиб қолди.
62' Темур Аюпов Майдонга тушди.
62' Воҳид Шодиев Майдонни тарк этди.
60' Саҳоб Жўраевдан тўпни қабул қилиб олган Пишур ўзини-ўзи қулай вазиятга чиқарди ва дарвозага зарба берди. Меленчук оёқлари билан тўпни қайтарди.
57' Ўйин суръати бироз пасайгандек бўлди.
53' Шодиевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Пишур боши билан дарвозага йўллади. Бироқ зарба аниқ чиқмади.
50' Ҳимоячилардан қайтган тўпни Иномов дарвозага йўллади. Салгина ноаниқ.
48' Суҳроб Бердиев тўпни Саҳоб Жўраевдан олиб қўйди ва шу заҳотиёқ дарвозага зарба берди. Аммо ноаниқ.
46' Пишур чамаси 24 метрлардан дарвозага зарба берди. Меленчук қийинчилик билан тўпни қайтарди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
45+2' Асилбек Бегимқулов Тўпни атайин қўли билан ўйнаганлиги учун огоҳлантирилди.
45' Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
41' Лекин Алибобо тўпга яна етиб келди ва тўпни Пишурга узатди. Саша икки футболчини алдаб ўтиб, дарвозага зарба берди. Меленчук тўпни қайтарди.
40' Рашидов чиройли тўп узатиб Раҳматуллаевни бирга-бир вазиятга чиқарди. Алибобо дарвозабонни алдаб ўтди, лекин тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.
38' Пишур биргина паси билан Рашидовни ықлай вазиятга чиқарди. Бироқ Сардор бир футболчини алдаб ўтмоқчи бўлиб, тўпни йўқотди.
36' Саҳоб Жўраев олис масофадан туриб Пишурни қулай вазиятга чиқарди. Бироқ Сашанинг чап оёқдаги зарбаси ўхшамади.
34' Алибобо Раҳматуллаев яна хавфли тўп узатди. Бу сафар ҳимоячи ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига бир баҳя қолди.
31' Шодиев-Раҳматуллаев-Шодиев комбинацияси жуда чиройли чиқди. Бироқ Воҳид йўллаган тўпни дарвозабон эгаллаб олди.
30' "Сўғдиёна" дарвозаси олдида пала-партишлик. Аввалига Шодиев, кейин Пишур, ундан сўнг Раҳматуллаев тепган тўпларни ҳимоячилар қайтаришди.
28' Рашидов узатган тўпни Шодиев боши билан дарвозага йўллади. Лекин ноаниқ.
27' Суҳроб Қобилов тепган тўпни Бугало эгаллаб олди.
22' Мезбонлардан Сардор Эминовнинг ҳатти-ҳаракатлари ажралиб турибди.
17' Акмал Абдураҳмонов Майдонга тушди.
17' Жасур Ҳакимов Майдонни тарк этди.
17' Ислом Иномов бошини боғлатган ҳолда ўйинни давом эттиряпти. Жасур Ҳакимовни эса шификорлар машинаси касалхонага олиб кетди.
15' Иномов ўрнидан турди ва уни бошини боғлашяпти. Бироқ Жасур Ҳакимов ҳамон шифокорлар ёрдамини қабул қилмоқда.
13' Икки 15-рақамли футболчилар Ҳакимов ва Иномов тўқнашиб кетишди. Ҳар иккала футболчи жароҳат олди.
11' "Бунёдкор"нинг комбинацион ҳужуми. Бироқ Рашидов томонидан йўлланган якуний зарба ноаниқ чиқди.
09' Иномов дарвозани олис масофадан аниқ мўлжалга ололмади.
07' Сардор Иминовнинг кучли зарбасини Бугало катта қийинчилик билан эгаллаб олди.
06' Хайрулла Каримов узатган тўпни Пишур боши билан дарвозага тўғрилади. Бу сафар ҳам тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
04' Сардор Рашидов бурчак тўпини амалга оширди. Баланд сакраган Шодиевнинг боши билан йўллаган тўпни дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
03' Рустам Аъзамов чап қанотдан Жасур Ҳакимовни қулай вазиятга чиқарди. Бироқ Жасур тўпга етиб келолмади.
02' Алибобо Раҳматуллаев ўнг қанотдан чиройли тўп оширишди. Бироқ дарвозабон чаққонроқ ўйнаб тўпни эгаллаб олди.
' Диққат! "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" учрашуви бошланди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Сўғдиёна" қизил-қора либосда. Ҳакамлар гуруҳи эса сариқ кийимларни кийишган.
' ҲАКАМЛАР ГУРУҲИ:
Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Андрей Снетков (Янгийўл), Ҳолмат Мирзааҳмедов (Тўйтепа)
Захира ҳаками: Аҳмаджон Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент)
' "БУНЁДКОР":
1.Павел Бугало,
2.Акмал Шораҳмедов,
4.Хайрулла Каримов (С),
5.Дилшод Жўраев,
6.Анвар Ғофуров,
7.Алибобо Рахматуллаев,
11.Олександр Пишур,
14.Воҳид Шодиев,
15.Ислом Иномов,
21.Сардор Рашидов,
23.Саҳоб Жўраев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Муроджон Зуҳуров,
10.Анвар Бердиев,
16.Карлес Котто,
18.Бобуржон Акбаров,
27.Сардор Собирхўжаев,
40.Сергей Симоненко,
54.Тимур Аюпов.
' "СЎҒДИЁНА":
1.Александр Меленчук (С),
3.Илҳом Комилов,
4.Элёр Орипов,
6.Аюбхон Нўъмонов,
7.Расул Ҳайитов,
13.Рустам Аъзамов,
15.Жасур Ҳакимов,
18.Сардор Эминов,
19.Суҳроб Қобилов,
24.Асилжон Бегимқулов,
25.Суҳроб Бердиев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12.Ширинбой Абдуллаев,
8.Ботиржон Каримжонов,
9.Сардор Қаҳҳоров,
11.Нодирбек Ибрагимов,
17.Санжар Рашидов,
20.Вусол Маггерамов,
21.Акмал Абдураҳмонов.
' Жамоалар таркиби билан танишиб олинг:
' Олий лиганинг 10-турида "Бунёдкор" Зоминда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади. Учрашув соат 17:00да бошланади.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

Сўғдиёна БУНЁДКОР
Меленчук Александр
Комилов Илҳом
Орипов Элёр
Ҳаитов Расул 75
Аъзамов Рустам М
Ҳакимов Жасур 17
Бегимқулов Аслжон
Бердиев Суҳроб
Нўъмонов Аюбхон
Эминов Сардор
Қобилов Суҳроб
Абдураҳмонов Акмал 17
Рашидов Санжар 75
Ибрагимов Нодирбек 87
Бугало Павел
Шораҳмедов Акмал
Каримов Ҳайрулла
Жўраев Саҳоб
Ғофуров Анвар
Раҳматуллаев Алибобо
Пишур Александр
Шодиев Вохид
Иномов Ислом
Рашидов Сардор
Жўраев Дилшод
Аюпов Темур 62
Акбаров Бобиржон 83
Бердиев Анвар 88
БОШ МУРАББИЙЛАР
Даврон Файзиев Волков Александр