Учрашув тафсилоти

Динамо

0:3

БУНЁДКОР

18' Пишур Александр
20' Блажич Марко
51' Пишур Александр
Учрашув бош ҳаками: Цейтлин Владислав. Ўйингох: "Динамо" стадиони.
Томошабинлар: 5743.

Олий лига - 2013. 6-тур. Сана: 18.04.2013 16:30.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2017 22-тур 21.09.2017 16:15 Динамо 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2017 7-тур 20.04.2017 18:00 БУНЁДКОР 1-1 Динамо ҳисобот
Олий лига - 2015 25-тур 12.10.2015 16:00 Динамо 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2015 10-тур 23.05.2015 19:00 БУНЁДКОР 1-0 Динамо ҳисобот
Олий лига - 2014 17-тур 23.08.2014 19:00 БУНЁДКОР 0-1 Динамо ҳисобот
Олий лига - 2014 4-тур 06.04.2014 16:00 Динамо 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2013 21-тур 05.10.2013 17:00 БУНЁДКОР 4-1 Динамо ҳисобот
Олий лига - 2012 18-тур 03.09.2012 19:00 БУНЁДКОР 2-1 Динамо ҳисобот
Олий лига - 2012 9-тур 21.05.2012 17:30 Динамо 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2011 21-тур 24.09.2011 18:00 БУНЁДКОР 2-0 Динамо ҳисобот
Олий лига - 2011 6-тур 15.04.2011 16:30 Динамо 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2010 19-тур 12.09.2010 16:30 Динамо 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2010 8-тур 06.05.2010 18:00 БУНЁДКОР 2-1 Динамо ҳисобот
Олий лига - 2009 30-тур 09.11.2009 14:30 БУНЁДКОР 2-0 Динамо ҳисобот
Олий лига - 2009 1-тур 01.03.2009 15:30 Динамо 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2008 25-тур 26.10.2008 16:00 Динамо 0-4 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2008 6-тур 18.04.2008 00:00 БУНЁДКОР 4-0 Динамо ҳисобот
Олий лига - 2007 24-тур 20.10.2007 16:00 БУНЁДКОР 2-1 Динамо ҳисобот
Олий лига - 2007 7-тур 28.04.2007 00:00 Динамо 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

' Ўйин якунланди. Ҳисоб 0:3. "Бунёдкор" ўз очколари сонини 15тага етказиб олди. Эътиборингиз учун раҳмат.
90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89' Игорь Таран қулай вазиятга чиқди. Бироқ ундан ҳам яхши вазиятда Пишур турганди. Бироқ Игорь ўзи гол уришни истади чоғи дарвозага зарба йўллади. Мельничук тўпни эгаллаб олди.
85' Лутфулла Тўраев гол уришни жуда истамоқда. Бироқ унинг кетма-кет зарбаларини Мельничук тўсиб қолмоқда.
83' Абдулла Набиев Майдонга тушди.
83' Тимур Дадашев Майдонни тарк этди.
82' Лутфулла Тўраев яхши имкониятга чиқди ва зарба йўллади. Бироқ унинг тепган тўпига Александр Клецков тўғаноқ бўлди.
78' Эслатиб ўтамиз, "Динамо" футболчиларнинг гол ура олмаслик серияси мана олтинчи турдирки давом этяпти.
74' Ўйин тўлиқ "қалдирғочлар"нинг устунлигида ўтмоқда. Миржалол Қосимов шогирдлари хотиржамлик билан тўпни назорат қилиб туришибди.
72' Абдуқаҳҳор Хожиакбаров Майдонга тушди.
72' Акмал Шораҳмедов Майдонни тарк этди.
68' Азамат Бобожонов Майдонга тушди.
68' Акмал Бозоров Майдонни тарк этди.
66' Игорь Таран Майдонга тушди.
66' Фозил Мусаев Майдонни тарк этди.
64' Жавлон Иброхимовнинг кучли зарбаси ҳимоячиларга тегиб секинлашди ва уни Мельничук осонлик билан эгаллаб олди.
62' Шораҳмедовнинг ажойиб пасини Пишур боши билан дарвозага тўғрилади. Аммо ноаниқ.
57' Дилшод Жўраев Майдонга тушди.
57' Хайрулла Каримов Майдонни тарк этди.
54' Киликевич бир ўзи учта ҳимоячимизга қарши чиқди. Бироқ унинг зарбаси кучсиз чиқди. Нестеров осонлик билан тўпни эгаллаб олди.
53' Лутфулла Тўраев жуда қулай имконият ҳосил қилди. Бироқ унинг зарбасини Мельничук тўсиб қолди.
52' Лутфулла Тўраев ўнг қанотдан Пишур томон тўп оширди. Олександр боши билан тўпни дарвозага жойлаб, ҳисобни 0:3га оширди.
51' Олександр Пишур ГООООООООООООЛ!
50' Тўраев жарима зарбасини амалга оширди. Филипосян бош билан зарба йўллашга тайёргарлик кўраётган маҳалда Мельничук ҳаммадан баланд сакраб, тўпни эгаллаб олди.
48' Иккинчи бўлим ҳам "Бунёдкор"нинг ҳужумлари билан бошланди.
46' Иккинчи бўлим бошланди!
' Биринчи бўлим якунланди. Жамоалар танаффусга 0:2 ҳисобида чиқиб кетишмоқда.
43' "Бунёдкор" футболчилари жуда эркин ўйнашмоқда. "Қалдирғочлар"нинг чиройли ўйин кўрсатишига таиийки майдоннинг ҳолати жуда катта ёрдам бермоқда.
41' Лутфулла Тўраев дарвозабон ўз жойини тарк этганини пайқаб чамаси 45 метрлар узоқликдан дарвозага зарба йўллади. Лекин ноаниқ.
39' Олександр Пишур яна қулай имкониятга чиқди. Унинг чап оёқда сакраб турган тўпга йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
37' Владимир Киликевич Ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.
35' Олег Зотеев "Динамо"нинг хавфли ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлди.
34' Жасур Ҳасанов чамаси 28 метрлардан жарима зарбасини амалга оширди. Ҳасанов тепган тўпни Мельничук эгаллаб олди.
31' Комил Шарофетдинов Майдонга тушди.
31' Максим Колядин Майдонни тарк этди.
30' Узоқ давом этган комбинацияни Жасур Ҳасанов кучли зарба билан якунлади. Аммо зарбага аниқлик етишмади.
27' Олександр Пишур деярли бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади. Унинг тезлиги бироз панд бериб қўйди. Акс ҳолда ҳисоб йирик кўринишга келиши мумкин эди.
24' Фозил Мусаевнинг ўнг қанотдан оширган пасини Тўраев дарвозага тўғрилади. Мельничук тўпни қайтариш чоғида уни қўлидан чиқариб юборди. Бироқ иккинчи уринишда тўпни дарвоза чизиғи устидан ушлаб олди.
22' "Динамо" қарши ҳужумга ўтди. Киликевичнинг зарбасини дарвоза устуни қайтарди. Такрорий зарбани эса Тўлқин Мирзаев амалга оширди. Бу сафар тўп йўлига Хайрулла Каримов тўғаноқ бўлди.
21' Лутфулла Тўраев Пишурни олдинга бошлади. Олександр эса чап оёғида ўзидан-да қулай вазиятда турган Блажични тўп билан таъминлади. Марко эса қийинчиликсиз ҳисобни 0:2га оширди.
20' Марко Блажич ГООООООООООООООЛ!
19' Фозил Мусаев майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, рақиб жарима майдончасига яқинлашиб келди ва Пишурга пас оширди. Олександр эса бир футболчини алдаб ўтиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва осонлик билан Мельничукни доғда қолдирди - 0:1.
18' Олександр Пишур ГОООООООООООООООООЛ!
14' "Динамо"нинг қарши ҳужуми. Киликевичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
10' "Бунёдкор"нинг чап қаноти бугун жудаям ҳам укучли. Энди Зоттев чиройли пас оширди. Блажичнинг зарбаси тўппа-тўғри Мельничукнинг қўлларига келиб тушди.
09' Жасур Ҳасанов ўз услубида Олександр Пишурни бошига тўпни ўта қулай тарзда етказиб берди. Пишурнинг бош билан йўллаган зарбасини Мельничук дарвоза чизиғи устидан тўсиб қолди.
07' Майдон марказида Иброхимов ва Блажич жуфтлиги чиройли комбинация ташкил этишди. Ҳужумни ривожлантириш чап қанотга Жасур Ҳасановга кўчди. Бироқ Жасурнинг тўп ошириши ноаниқ чиқди.
05' "Бунёдкор" бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтди. "Динамо" эса табиийки ҳимояланди. Бироқ зич ҳимоячини ёриб ўтиш "қалдирғочлар"га насиб этмади.
03' Тўлқин Мирзаев ва Фозил Мусаев майдон марказида тўп учун курашиб, ўзаро тўқнашиб кетишди. Натижада Фозил Мусаев жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
02' Дастлабки дақиқаларда "қалдирғочлар" тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди.
01' Ўйин бошланди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Динамо" кўк либосда. Ҳакамлар гуруҳи эса яшил киймлар кийишган.
' Футболчилар ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
' Жамоалар ўйинолдидан енгил машғулот олиб боришмоқда.
' Учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар:
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Хусниддин Шодмонов (Бухоро), Андрей Цапенко (Тошкент вилояти)
Захира ҳаками: Акмал Кенжаев (Навоий)
Учрашув назоратчиси: Владимир Валицкий (Тошкент)
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров (сардор)
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
7.Марко Блажич
8.Жавлон Иброхимов
11.Олександр Пишур
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём ФИлипосян
18.Фозил Мусаев
19.Жасур Ҳасанов
33.Олег Зотеев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Муроджон Зухуров
3.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров
5.Дилшод Жўраев
6.Анвар Ғофуров
9.Игорь Таран
14.Алибобо Раҳматуллаев
17.Камолиддин Мурзоев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' "ДИНАМО" ТАРКИБИ:
27.Андрей Мельенчук (сардор)
3.Максим КОлядин
6.Акмал Бозоров
9.Владимир Киликевич
10.Тўлқин Мирзаев
13.Александр Клецков
16.Акмал Холмуродов
18.Сирожиддин Сайфиев
22.Фирдавс Абдусаломов
24.Тимур Дадашев
25.Нодир Саноқулов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Игорь Михайлов
8.Юнус Суюнов
11.Бобур Насимов
17.Абдулла Набиев
21.Азамат Бобожонов
23.Тимур Шарипов
26.Комил Шарофетдинов

Бош мураббий: Камо Газаров
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Игнатий Нестеров ва Муоджон Зухуров машғулот ўтказиш учун майдонга чиқиб келишганида, мухлислар уларни қарсаклар билан қарши олишди. Мухлислар Нестеров бир пайтлар "Динамо" шарафини муносиб ҳимоя қилганлигини унутишмаган.
' Самарқанддаги об-ҳаво ҳарорати таҳминан 15 даража илиқ. Майдон ҳолати аъло даражада. "Бунёдкор" футболчилари ўйин олдидан майдонга чиқиб келишиб, унинг ҳолатини аъло даражада баҳолашди. "Бугун мазза қилиб футбол ўйнаймиз", - дейди Акмал Шораҳмедов!
' Ушбу стадион бугун олий лиганинг 6-турини очиб берувчи "Динамо" - "Бунёдкор" учрашувига мезбонлик қилади. Ўйин соат 16:30да бошланади.
' Самарқанд шаҳридаги "Динамо" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

Динамо БУНЁДКОР
Мельничук Андрей
Бозоров Акмал 68
Дадашев Тимур 83
Киликевич Владимир
Клецков Александр
Колядин Максим 30
Мирзаев Тўлқин
Сайфиев Сирожиддин
Саноқулов Нодир
Холмуродов Акмал
Абдусалимов Фирдавс
Шарофетдинов Комил 30
Бобожонов Азамат 68
Набиев Абдулла 83
Нестеров Игнатий
Шораҳмедов Акмал 72
Филипосян Артём
Каримов Ҳайрулла 57
Зотеев Олег
Иброхимов Жавлон
Мусаев Фозил 66
Блажич Марко
Ҳасанов Жасур Орзиқулович
Тўраев Лутфулла
Пишур Александр
Жўраев Дилшод 57
Таран Игорь 66
Хожиакбаров Абдуқаҳҳор 72
БОШ МУРАББИЙЛАР
Газаров Камо Қосимов Миржалол