Учрашув тафсилоти

Машъал

0:2

БУНЁДКОР

44' Мурзоев Камолиддин
69' Пардаев Баҳодир
Учрашув бош ҳаками: Рўзиев Ҳасан. Ўйингох: Баҳром Вафоев номидаги стадион.
Томошабинлар: 3000.

Олий лига - 2012. 26-тур. Сана: 21.11.2012 14:00.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2017 23-тур 30.09.2017 17:00 БУНЁДКОР 4-0 Машъал ҳисобот
Олий лига - 2017 8-тур 28.04.2017 17:30 Машъал 1-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2016 18-тур 14.08.2016 18:30 Машъал 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2016 3-тур 31.03.2016 18:00 БУНЁДКОР 0-0 Машъал ҳисобот
Олий лига - 2015 24-тур 30.09.2015 16:30 Машъал 3-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2015 9-тур 15.05.2015 18:30 БУНЁДКОР 4-0 Машъал ҳисобот
Олий лига - 2014 15-тур 10.08.2014 19:00 БУНЁДКОР 5-1 Машъал ҳисобот
Олий лига - 2014 2-тур 23.03.2014 16:00 Машъал 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2012 1-тур 15.03.2012 17:00 БУНЁДКОР 1-0 Машъал ҳисобот
Олий лига - 2011 26-тур 05.11.2011 14:30 БУНЁДКОР 2-0 Машъал ҳисобот
Олий лига - 2011 1-тур 07.03.2011 16:00 Машъал 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2010 15-тур 05.08.2010 19:00 Машъал 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2010 12-тур 05.06.2010 19:00 БУНЁДКОР 3-0 Машъал ҳисобот
Олий лига - 2009 26-тур 12.11.2009 15:45 Машъал 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2009 5-тур 12.04.2009 17:00 БУНЁДКОР 3-0 Машъал ҳисобот
Олий лига - 2008 19-тур 11.09.2008 00:00 Машъал 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2008 12-тур 26.05.2008 00:00 БУНЁДКОР 2-0 Машъал ҳисобот
Олий лига - 2007 26-тур 10.11.2007 16:00 БУНЁДКОР 2-0 Машъал ҳисобот
Олий лига - 2007 5-тур 14.04.2007 00:00 Машъал 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

' Эътиборингиз учун ташаккур!
' Шу тариқа, "Бунёдкор" кумуш медалларни қўлга киритган бўлса, муборакликлар келаси мавсум биринчи лигада ўйнайдиган бўлишди.
' Ўйин якунланди. Ҳисоб 0:2.
90+1' Соломин аниқ паси билан Сапаргалиевни қулай вазиятга чиқарди. Бироқ Габитнинг зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
87' Петкович уч футболчин алдаб ўтиб, Фомичёв томон қулай пас оширди. Аммо Илья зарба беришда хатоликка йўл қўйди.
86' Соломиннинг чамаси 24 метрлардан йўллаган жарима зарбасига озгина аниқлик етишмади.
84' Файзиевнинг қулай пасини қабул қилишда Соломин ўз мувазанатини йўқотиб қўйди. Акс ҳолда у Нестеров дарвозасини ишғол қилишиш мумкин эди.
80' Соломин икки футболчини алдаб ўтиб, Муҳаммадиевни қулай вазиятга чиқарди. Бироқ Шуҳратнинг ўткир бурчак остида йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
77' Анваржон Солиев Майдонга тушди.
77' Камолиддин Мурзоев Майдонни тарк этди.
73' Шаҳзод Шаймонов Майдонга тушди.
73' Аббос Шодмонов Майдонни тарк этди.
70' Уч бора Лутфулла Тўраев бурчак зарбасини оширди. Ҳар сафар ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқараверишди. Лекин кейингисида Мельзиддинов боши билан тўпни Пардаевга тўғрилаб берди. Баҳодирнинг зарбаси эса дарвоза тўридан жой олди - 0:2.
69' Баҳодир Пардаев ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!!!
67' Яна Раҳматуллаев биргина паси билан Пардаевни қулай вазиятга чиқарди. Бироқ Юсупов чаққонроқ ўйнаб, тўпни майдон ташқарисига тепиб юборишга эришди.
64' Жаҳонгир Абдумўминов Майдонга тушди.
64' Милорад Ресанович Майдонни тарк этди.
63' Раҳматуллаев майдонга тушибоқ ажоиб пас оширди. Пардаевнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
62' Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
62' Жасур Ҳасанов Майдонни тарк этди.
61' Ғофуровнинг жарима зарбасидан оширган пасини Ресанович боши билан Нестеров дарвозасига тўғрилади. Игнатий тўпни эгаллаб олди.
60' Пардаевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Юсупов қайтариб қолишга эришди.
58' "Машъал" футболчиларининг руҳияти кўтарилиб, хавфли ҳужумлар ташкил этишмоқда.
55' Аббос Шодмонов томонидан йўлланган кучли зарбани Нестеров қийинчилик билан эгаллаб олди.
51' Мирзохид Ғофуров Майдонга тушди.
51' Яннис Мандзукас Майдонни тарк этди.
48' Соломиннинг зарбаси ноаниқ чиқди.
46' Руслан Мелзиддинов Майдонга тушди.
46' Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди.
46' Иккини бўлим бошланди.
' Иккинчи бўлим бошланиши арафасида "қалдирғочлар" сафида ўзгариш бўлиши кутиляпти.
' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1
45+2' Қўшимча таймларда Пардаев ҳисобни ошириши мумкин эди. Аммо унинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришга эришишди.
45' +2 Биринчи бўлимнинг асосий вақтига ҳакамлар гуруҳи икки дақиқа қўшиб беришди.
45' Дарвозага йўлланган зарбасини Ўткир Юсупов қайтаришга эришди. Такрорий зарбани эса Мурзоев дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди - 0:1.
44' Камолиддин Мурзоев ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!
43' Ҳасанов паси Тўраев орқали Саломовга келиб тушди. Шавкат жудаям қулай вазиятда эди. Бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтариб, офсайдга ишора қилди.
40' Хафрулла Каримов тўп учун курашда рақиб аъзоси билан тўқнашиб кетиб йиқилиб тушди. Бироқ ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди. Мубораклиалар ҳам ҳужумни жонлантиришди. Бироқ икки футболчига қарши қолган Анвар Ғофуров рақибни олдинга ўтишига йўл қўймади.
36' "Бунёдкор" футболчилари жуда чиройли комбинация ташкил этишди. Шораҳмедов, Тўраев, Мурзоев, Иброхимов ушбу комбинацияда фаол иштирок этишди. Якуний зарбани Ҳасанов йўллашига Фомичёв йўл қўймади.
32' Тўраев тўпни Пардаев томон узатди. Бироқ Баҳодирнинг тезлиги бироз панд бериб қўйди.
28' Пардаевнинг зарбасини "Машъал" посбони эгаллаб олди.
26' Габит Сапаргалиев Жавлон Иброхимовни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
24' "Машъал" ҳимоячилар ҳозирча бехато ўйнашмоқда.
20' Бурчакдан оширилган пасни Ресанович боши билан дарвозамизга тўғрилади. Бу сафар ҳам Нестеров тўпни қайтаришга эришди.
19' "Машъал" аъзолари жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Соломин томонидан амалга оширилган зарбани Нестеров катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Офарин, Нестеров!
18' "Бунёдкор" футболчилари тўпни тўлиқ ўз назоратларини ушлаб туришибди.
17' Лутфулла Тўраев ўнг қанотдан жарима майдончасига тўп оширди. Бироқ тўпни дарвозага тўғрилашга уринишган Пардаев ва Ҳасанов бир-бирларига ишониб қолишди. Натижада вазият йўққа чиқарилди.
15' Саҳоб Жўраев олис масофадан дарвозага зарба йўллади. Бироқ Саҳоб мўлжалда адашди.
14' Ҳасанов чап қанотдан жарима майдончасига тўп оширди. Тўп учун курашда дарвозабон Ўткир Юсупов ва Лутфулла Тўраев тўқнашиб кетишди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
11' Ҳасанов узатган пасни Пардаев боши билан дарвозага тўғрилади. Лекин ноаниқ.
09' Энди эса Лутфулла Тўраевнинг зарбдаси хавли кўриниш олди. Бироқ тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
08' Шавкат Саломов жуда ажойиб тарзда жарима зарбасини амалга оширди. Бироқ дарвоза чизиғи яқинида турган Шуҳрат Муҳаммадиев тўпни боши билан қайтариб юборишга эришди.
06' Жасур Ҳасанов чиройли тарзда очилди ва унга Иброхимов тўп оширди. Бироқ Холмат Мирзааҳмедов байроқчасини кўтариб, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди.
04' Тўп назорати "қалдирғочлар"да. Аммо "Машъал" бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда.
02' Тезкор равишда "Бунёдкор" қарши ҳужум билан жавоб қайтарди. Жасур Ҳасановнинг зарбасига озгина аниқлие етишмади.
01' Яннис Мандзукас илк ҳужумни ташкил этди. Бироқ Хайрулла Каримов унга имкон бермади.
01' Ўйин бошланди!
' Жамоа сардорлари ва бош ҳакам учрашувни қайси жамоа аъзолари бошлаб беришига ойдинлик киритиб олишмоқда.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Машъал" кўк, "Бунёдкор" оқ, ҳакамлар гуруҳи эса қизиб либосларда.
' ҲАКАМЛАР ГУРУҲИ:
Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Равиль Шояхметов (Тошкент), Холмат Мирзааҳмедов (Тўйтепа)
Захира ҳаками: Акмал Кенжаев (Навоий)
Учрашув назоратчиси: Радик Серазитдинов (Тошкент)
' “МАШЪАЛ” ТАРКИБИ:
30.Ўткир Юсупов
4.Илья Фомичёв
14.Игорь Петкович
15.Гапит Сапаргалиев (сардор)
17.Шуҳрат Муҳаммадиев
18.Аббос Шодмонов
19.Яннис Мандзукас
20.Милорад Ресанович
21.Шерзод Файзиев
24.Павел Соломин
24.Абдували Мўминов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Санжар Қувватов
2.Сардор Раҳмонов
5.Шаҳзод Шаймонов
6.Элдор Эргашев
7.Жаҳонгир Абдумўминов
8.Самандар Шодмонов
11.Мирзохид Ғофуров

Бош мураббий: Владимир Фомичёв
' “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров (сардор)
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброхимов
10.Шавкат Саломов
13.Лутфулла Тўраев
17.Камолиддин Мурзоев
19.Жасур Ҳасанов
23.Саҳоб Жўраев
24.Баҳодир Пардаев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
5.Дилшод Жўраев
9.Илҳом Шомуродов
14.Алибобо Раҳматуллаев
20.Анваржон Солиев
28.Руслан Мельзиддинов
33.Ян Козак

Бош мураббий: Миржалол ҚОСИМОВ
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Иккала жамоа аъзолари ҳам ўйинолди машғулотларини ўтказиб бўлишди.
' Майдон ҳолатига ҳам қониқарли баҳо берсак бўлади.
' Муборак шаҳридаги об-ҳаво ҳарорати яхши!
' Бугун ушбу стадионда олий лига, 26-тури доирасидаги "Машъал" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтади.
' Муборак шаҳридаги Баҳром Вафоев номли стадиондан репортажимизни бошлаймиз!
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!!!

Жамоалар таркиби

Машъал БУНЁДКОР
Юсупов Ўткир
Фомичёв Илья
Петкович Игорь
Сапаргалиев Гапит
Муҳаммадиев Шуҳрат
Шодмонов Аббос 73
Мандзукас Яннис 51
Ресанович Милорад 64
Файзиев Шерзод
Соломин Павел
Мўминов Абдували
Ғофуров Мирзохид 51
Абдумўминов Жаҳонгир 64
Шайманов Шахзод 73
Нестеров Игнатий
Шораҳмедов Акмал
Каримов Ҳайрулла
Ғофуров Анвар
Иброхимов Жавлон
Саломов Шавкат
Тўраев Лутфулла
Мурзоев Камолиддин 77
Ҳасанов Жасур Орзиқулович 64
Пардаев Баҳодир
Жўраев Саҳоб 46
Мельзиддинов Руслан 46
Раҳматуллаев Алибобо 64
Солиев Анваржон 77
БОШ МУРАББИЙЛАР
Фомичёв Владимир Қосимов Миржалол