Учрашув тафсилоти

БУНЁДКОР

2:1

Нефтчи

6' Ғофуров Анвар
8' Карпенко Виктор
36' Бердиев Анвар
Учрашув бош ҳаками: Намозов Бахтиёр. Ўйингох: "Жар" стадиони.
Томошабинлар: 1426.

Олий лига - 2012. 16-тур. Сана: 18.08.2012 19:00.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2017 21-тур 15.09.2017 18:00 БУНЁДКОР 2-0 Нефтчи ҳисобот
Олий лига - 2017 6-тур 16.04.2017 17:00 Нефтчи 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2016 16-тур 03.08.2016 19:00 Нефтчи 2-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2016 1-тур 05.03.2016 18:00 БУНЁДКОР 2-0 Нефтчи ҳисобот
Олий лига - 2015 22-тур 20.09.2015 17:00 Нефтчи 2-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2015 7-тур 02.05.2015 18:00 БУНЁДКОР 0-1 Нефтчи ҳисобот
Олий лига - 2014 24-тур 25.10.2014 15:00 Нефтчи 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2014 11-тур 05.06.2014 19:00 БУНЁДКОР 1-1 Нефтчи ҳисобот
Олий лига - 2013 17-тур 26.08.2013 19:00 БУНЁДКОР 1-0 Нефтчи ҳисобот
Олий лига - 2013 10-тур 31.05.2013 17:00 Нефтчи 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2012 11-тур 21.06.2012 19:00 Нефтчи 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2011 23-тур 15.10.2011 17:00 БУНЁДКОР 1-0 Нефтчи ҳисобот
Олий лига - 2011 4-тур 01.04.2011 17:00 Нефтчи 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2010 20-тур 18.09.2010 18:00 Нефтчи 0-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2010 7-тур 02.05.2010 17:00 БУНЁДКОР 1-0 Нефтчи ҳисобот
Олий лига - 2009 28-тур 31.10.2009 16:00 БУНЁДКОР 5-0 Нефтчи ҳисобот
Олий лига - 2009 3-тур 23.03.2009 17:00 Нефтчи 0-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2008 29-тур 18.11.2008 14:00 Нефтчи 2-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2008 2-тур 06.03.2008 15:00 БУНЁДКОР 3-1 Нефтчи ҳисобот
Олий лига - 2007 16-тур 06.08.2007 19:00 Нефтчи 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2007 15-тур 26.06.2007 00:00 БУНЁДКОР 0-0 Нефтчи ҳисобот

Матнли трансляция

' Эътиборингиз учун раҳмат.
' "Бунёдкор" ўз ҳисобига уч очко қўшиб, яқин таъқибчилари "Насаф" ва "Пахтакор"дан тўрт очкодан илгарилаб кетди.
' Ўйин тугади - 2:1
90+1' Жасур Ҳасановнинг бурчак зарбаси анчайин хавфли чиқди. Турдиалиев дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолди.
90' Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90' Баҳодир Пардаев Майдонга тушди.
90' Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
89' Захирадан майдонга тушган Соибов узатган пасни Мирзаев дарвозага йўллади. Лекин ноаниқ.
87' Карпенконинг жарима зарбаси ноаниқ чиқди.
86' Отабек Исроилов Майдонга тушди.
86' Иқбол Акрамов Майдонни тарк этди.
85' Дилёрбек Эрматовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси жудаям хавли чиқди.
84' Карпенкода яхши имконият бўлди. Бироқ Викторнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.
83' Карпенконинг ўнг қанотдан оширган тўпини Мурзоев боши билан дарвозага йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди.
82' Ҳасановнинг пасидан сўнг Лутфулла Тўраев бирга бир вазиятга чиқди ва дарвоза томон зарба йўллади. Турдалиев тўпни қайтариб қолди.
80' Шораҳмедов икки футболчидан ўтиб, дарвозага зарба беришни афзал топди. Бироқ Акмалнинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
77' Руслан Мелзиддинов Майдонга тушди.
77' Ян Козак Майдонни тарк этди.
77' "Бунёдкор" аъзолари бир неча ҳужумларни самарали якунлай олишмаяпти.
75' Жасур Ҳасановнинг супер паси Мурзоевгача етиб келмади. Акс ҳолда ҳисоб ўзгариши мумкин эди.
72' Саидовнинг зарбаси кучсиз чиқди.
70' Шораҳмедов ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва зарба берди. Тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.
68' Сардорбек Соибов Майдонга тушди.
68' Анвар Бердиев Анвар Бердиев майдонни тарк этди.
66' Қарши ҳужум. Козак тўпни ўнг қанотдан жарима майдончасига узатди. На Мурзоев ва на Иброхимов тўпни дарвозага тўғрилай олишди.
64' "Нефтчи" футболчилари чемпионга муносиб қаршилик кўрсатишмоқда.
61' Сардор Мирзаев Майдонга тушди.
61' Шерзод Ҳакимов Майдонни тарк этди.
60' Камолиддин Мурзоев Майдонга тушди.
60' Илҳом Шомуродов Майдонни тарк этди.
59' Ҳимоячилар хатосидан Ян Козак фойдалана олмади.
57' Анвар Бердиев дубль қайд этиши мумкин эди. Бироқ унинг зарбаси рикошет бўлиб Нестеровнинг қўлларига бориб тушди.
56' "Қалдирғочлар" узоқ вақт тўпни ўз назоратларида сақлаб туришибди.
50' Иқбол Акрамов Иброхимовга нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.
49' Саҳоб Жўраев пас оширдими ёки дарвозага зарба бердими тушуниб бўлмади. Бироқ зарба хавфли тус олгани бор гап!
48' Жасур Ҳасановнинг заргарона пасидан сўнг дарвозани нишонга олиш учун икки бор имкон бўлди. Даставвал Шомуродов, кейингисида Карпенко тўпни дарвозага буриб юборишни уддалай олишмади.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
45+1' Жасур Ҳасановнинг ўнг қанотдан жарима зарбасидан узатган пасини Филипосян дарвозага боши билан йўллади. Бироқ Турдалиев тўпни эгаллаб олишга муваффақ бўлди.
45' Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
44' Ҳасанов оширган пасни Филипосян тўхтатиб берди ва Иброхимов дарвозага зарба йўллади. Жавлоннинг зарбасини Турдалиев қайтариб қолди.
43' "Бунёдкор" икки бор бурчакдан тўп узатди ва ҳар иккала сафар ҳам хавфли тус олди.
41' Шукур Пўлатов Саҳоб Жўраевга нисбатан қўпол ўйнаганлиги учун огоҳлантирилди.
37' Ҳисобнинг қисқариши оқибатида жамоалар ўйинида кучайиш кузатилди.
36' Иқбол Акрамов томонидан чап қанотдан оширилган пасни Анвар Бердиев боши билан Нестеровнинг яқин тўққизлигига жойлаб қўйди.
35' Анвар Бердиев ГОЛ!
29' "Нефтчи" вакиллари ҳам тез-тез олдинга ўтиб туришибди.
22' Ҳар иккала жамоа аъзолари очик футбол намойиш этишмоқда.
22' Ҳар иккала жамоа аъзолари очик футбол намойиш этишмоқда.
18' ГОЛ бўлишига бир баҳя қолди. КОзакнинг бош билан йўллаган зарбасини шундоққина дарвоза чизиғи устидан Турдалиев қайтариб қолди.
13' Карпенко шу ёшидаям ёшларга ўрнак бўладиган даражада югурмоқда.
11' Ҳасанов-Козак-Тўраев-Карпенко чиройли комбинация ташкил этишди. Карпенконинг якуний зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
09' Виктор Карпенко жарима майдончаси ташқарисида тўпни дарвоза томон йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб яна сардоримизга келиб тушди. Карпенконинг иккинчи зарбаси дарвоза устунига теккан ҳолда тўрга бориб тушди.
08' Виктор Карпенко ГООООООООООООООООООООЛ!!!
07' Бурчакдан оширилган пасдан сўнг "Нефтчи" жарима майдончаси ичида пала-партиш вазият юзага келди. Тўпни қабул қилиб олган Анвар Ғофуровнинг кучли зарбаси футболчиларга тегиб дарвоза тўридан жой олди.
06' Анвар Ғофуров ГООООООООООООООООООООООООООЛ!!!
04' Мансур Саидов биргина паси билан Бердиевни қулай вазиятга чиқарди. Бироқ Анвар тўпни Иброхимовга олдириб қўйди. Жавлон эса тезкор қарши ҳужум бошлади ва Карпенко тўпни эгаллаб олган ҳолда Шомуродовга тўпни оширди. Илҳом ҳимоячилар таъқибидан қочиб кетишга муваффақ бўлса-да, тўпни ўзида сақлаб қололмади.
03' Дастлабки дақиқаларда кураш асосан майдон марказида кечмоқда.
01' Диққат!!! Ўйин бошланди!
01' Диққат!!! Ўйин бошланди!
' Жамоалар майдонга ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида чиқиб келишмоқда. "Нефтчи" оқ, "Бунёдкор" кўк рангли либосларда. Ҳакамлар гуруҳи эса сариқ кийимларда.
' Айни пайтда ҳар иккала жамоа аъзолари "Жар" стадиони майдонида ўйин олдидан ўзларининг сўнгги машғулотларини олиб боришмоқда.
' УЧРАШУВНИ БОШҚАРИБ БОРУВЧИ ҲАКАМЛАР
Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Баҳром Норсафаров (Қарши), Холмат Мирзааҳмедов (Тўйтепа)
Захира ҳаками: Дмитрий Пислегин (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Артём Арутюнов (Тошкент)
' “НЕФТЧИ” ТАРКИБИ:
21.Фаррух Турдиалиев
3.Шукур Пўлатов
4.Ойбек Нурбоев
6.Бахтиёржон Ёқубов
7.Мансуржон Саидов (сардор)
10.Анвар Бердиев
13.Санжар Асқаралиев
19.Шерзод Ҳакимов
22.Иқболжон Акрамов
28.Дилёрбек Эрматов
34.Шавкат Насибуллаев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Хислат Чилматов
2.Фахриддин Холмуродов
8.Азиз Алижонов
11.Отабек Исроилов
14.Жавлон Гусейнов
15.Сардорбек Соибов
17.Сардор Мирзаев

Бош мураббий: Юрий Саркисян
' “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброхимов
9.Илҳом Шомуродов
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
19.Жасур Ҳасанов
22.Виктор Карпенко (сардор)
23.Саҳоб Жўраев
33.Ян Козак

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
7.Дэвид Карни
17.Камолиддин Мурзоев
18.Славолюб Жоржевич
20.Анваржон Солиев
24.Баҳодир Пардаев
28.Руслан Мельзиддинов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Яна бир неча дақиқалардан сўнг 16-тур доирасидаги "Бунёдкор" - "Нефтчи" учрашуви бошланади.
' "Жар" стадионидан ўз репортажимизни бошлаймиз.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

БУНЁДКОР Нефтчи
Нестеров Игнатий
Шораҳмедов Акмал
Ғофуров Анвар
Иброхимов Жавлон
Шомуродов Илҳом 60
Тўраев Лутфулла
Филипосян Артём
Ҳасанов Жасур Орзиқулович
Карпенко Виктор 90
Жўраев Саҳоб
Козак Ян 77
Мурзоев Камолиддин 60
Мельзиддинов Руслан 77
Пардаев Баҳодир 90
Турдалиев Фаррух
Пўлатов Шукурали
Нурбоев Ойбек
Ёқубов Баҳтиёр
Саидов Мансур
Бердиев Анвар 68
Ҳакимов Шерзод 61
Эрматов Дилёрбек
Насибуллаев Шавкат
Асқаралиев Санжар
Акрамов Иқбол 86
Мирзаев Сардор 61
Соибов Сардор 68
Исроилов Отабек 86
БОШ МУРАББИЙЛАР
Қосимов Миржалол Саркисян Юрий

Видео