Учрашув тафсилоти

Динамо

0:1

БУНЁДКОР

22' Ражабов Анвар
Учрашув бош ҳаками: Эрматов Равшан. Ўйингох: "Динамо" стадиони.
Томошабинлар: 10170.

Олий лига - 2011. 6-тур. Сана: 15.04.2011 16:30.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2017 22-тур 21.09.2017 16:15 Динамо 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2017 7-тур 20.04.2017 18:00 БУНЁДКОР 1-1 Динамо ҳисобот
Олий лига - 2015 25-тур 12.10.2015 16:00 Динамо 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2015 10-тур 23.05.2015 19:00 БУНЁДКОР 1-0 Динамо ҳисобот
Олий лига - 2014 17-тур 23.08.2014 19:00 БУНЁДКОР 0-1 Динамо ҳисобот
Олий лига - 2014 4-тур 06.04.2014 16:00 Динамо 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2013 21-тур 05.10.2013 17:00 БУНЁДКОР 4-1 Динамо ҳисобот
Олий лига - 2013 6-тур 18.04.2013 16:30 Динамо 0-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2012 18-тур 03.09.2012 19:00 БУНЁДКОР 2-1 Динамо ҳисобот
Олий лига - 2012 9-тур 21.05.2012 17:30 Динамо 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2011 21-тур 24.09.2011 18:00 БУНЁДКОР 2-0 Динамо ҳисобот
Олий лига - 2010 19-тур 12.09.2010 16:30 Динамо 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2010 8-тур 06.05.2010 18:00 БУНЁДКОР 2-1 Динамо ҳисобот
Олий лига - 2009 30-тур 09.11.2009 14:30 БУНЁДКОР 2-0 Динамо ҳисобот
Олий лига - 2009 1-тур 01.03.2009 15:30 Динамо 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2008 25-тур 26.10.2008 16:00 Динамо 0-4 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2008 6-тур 18.04.2008 00:00 БУНЁДКОР 4-0 Динамо ҳисобот
Олий лига - 2007 24-тур 20.10.2007 16:00 БУНЁДКОР 2-1 Динамо ҳисобот
Олий лига - 2007 7-тур 28.04.2007 00:00 Динамо 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

' Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Хайр саломат бўлинглар
' Шундай қилиб, "Бунёдкор" ўз очколари сонини 16тага етказди ва турнир жадвалидаги ўз ўрнига қайтди.
' Учрашув якунланди. "Бунёдкор" 1:0 ҳисобида "Динамо"ни Самарқандда мағлуби этди.
90+2' Мустафоевнинг зарбюасини Шораҳмедов қайтариб юборди.
90+1' Яна Шораҳмедов фаоллик кўрсатди. ва Бурчак зарбаси ишлаб олди.
90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90' Ониянинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
89' Қарши ҳужум. Шораҳмедов Мустафоевдан ўтиб кетди ва тўпни жарима майдончаси томон оширди. Жадигеровнинг бош билан йўллаган зарбасини Сафонов эгаллаб олди.
87' Саломовнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини Сафонов ушлаб олди.
86' Шораҳмедов ўнг қанотдаги фаолликни ўз қўлига олган.
85' Клишиннинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
84' Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Трифунович дарвозага тўғрилади. Дарвозага кириб кетаётган тўпни Сафонов ушлаб қолишга эришди.
82' Саломов майдонга тушиши биланоқ чап қанотдан хавли ҳужум ташкил этди ва тўпни жарима майдончасига ошириб берди. Лекин тўпни дарвозага тўғрилайдиган футболчи топилмади.
81' Шавкат Саломов Майдонга тушди.
81' Анвар Ражабов Майдонни тарк этди.
80' Дониёр Усмонов жаримадан тўп оширди. Аммо тўп ҳеч тегмасдан майдонни тарк этди.
78' Саҳоб Жўраев ҳужумга қўшилди. У уч ҳимоячи қуршовидан ўтиб кетишга ўринди, бироқ буни уддалай олмади.
77' Ҳайдаровнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
76' Девид Ония "Динамо" ҳимоячиси Девид Ония шундоққина жарима майдоначи чизиғи устидан Трифуновични қўполлик билан тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси белгиланди.
75' Асқар Жадигеров Майдонга тушди.
75' Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
73' Кутилмаганда Мустафоевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси жуда хавфли кўриниш олди. Лекин ноаниқ.
72' Карпенконинг зарбаси бироз юқоридан ўтиб кетди.
71' Акмал Бозоров Майдонга тушди.
71' Умид Абдураҳмонов Майдонни тарк этди.
70' Сайфиевнинг бурчакдан узатдан тўпини Клишин дарвозага боши билан йўллади. Ноаниқ.
69' Стадионнинг олқишлаши ҳам майдон эгаларининг ўйинини кучайтирган.
67' Анвар Ражабов чап қанотдан 3 ҳимоячини ортда қолдириб, жарима майдончасига кириб борди ва тўпни Ибрагимовга узатди. Бироқ Жавлон тўпни олдириб қўйди.
66' Акмал Шораҳмедов Майдонга тушди.
66' Камолиддин Мурзоев Майдонни тарк этди.
64' Тезкор қарши ҳужум. Жавлон Ибрагимов Сафонов билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади. Сафонов тўпни эгаллаб олди.
63' Сирожиддин Сайфиев Майдонга тушди.
63' Юрий Романюк Майдонни тарк этди.
61' Карпенко Ғофуровни тўп билан таъминлади. Анварнинг зарбаси бирозига ноаниқ.
60' Анвар Ражабовнинг гоҳ чап қанотда, гоҳ ҳужумда пайдо бўлиши рақибга муаммо туғдирмоқда.
59' Иккала жамоа ҳам ҳужумкорликни оширган.
58' Анвар Ғофуровнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Милош Трифунович боши билан дарвозага йўллади. Милошнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.
56' "Динамо"нинг ҳужумлари кескинлашгач, стадион анча жонланиб қолди.
55' "Динамо"нинг қарши ҳужуми. Грибановнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
54' Саҳоб Жўраев оширган тўпни Мустафоев ўзига бўйсундира олмади. Тўпни эгаллаб олган Карпенко узоқ масофадан чап оёқда йўллаган йўлбаси ноаниқ кетди.
53' Сайриддин Гаффаров Майдонга тушди.
53' Шахзодбек Нурматов Майдонни тарк этди.
52' Мурзоевни рақиб футболчилари йиқитишди. Эрматов чамаси 26 метрлардан жарима зарбаси белгилади.
51' Саҳоб Жўраев чамаси 30 метрлардан Сафонов дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
50' Ҳайдаров рақибдан тўпни олиб қўйиб, тезкор қарши ҳужум бошлади ва Ражабовни чапроқдан қулай вазиятга чиқарди. Анварнинг зарбаси ноаниқ кетди.
49' "Бунёдкор"нинг марказий ҳимоячилари Жоржевич ва Каримов бугун жуда фаол ўйин кўрсатишмоқда.
48' "Динамо"нинг иккинчи бўлимдаги илк ҳужуми жарима зарбаси билан якун топди. Геннадий Егоров томонидан оширилган зарбани Грибанов боши билан дарвозага йўллади. Бирозгина ноаниқ.
46' Иккинчи тайм бошланди.
' Иккинчи таймни бошлаш учун жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
' Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб 0:1
45' Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
44' Мурзоев билан Трифунович чиройли комбинация ўйнашди. Милошнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
43' Карпенко жуда чиройли тарзда Мустафоевдан ўтиб кетди ва Мурзоев томон тўп оширди. Бироқ Камолиддин тўпга етиб келолмади.
42' "Динамо"нинг хавфли ҳужумини Саҳоб Жўраев бартараф этди.
40' Салим Мусатафоев томонидан оширилган тўпни Нестеров қийин вазиятда муштлари билан уриб юборди.
39' Шаҳзодбек Нурматовнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
38' Карпенко тўпни Мурзоевга қулай тарзда етказиб берди. Камолиддиннинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Сафонов катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
36' "Бунёдкор" дарвозаси томон асосан юқоридан тўп оширишлар бўляпти. Ҳозирча Нестеров ўзига билдирилган ишончни тўла оқламақда.
35' Ҳозирча учрашувда Азизбек Ҳайдаровнинг ҳатти ҳаракатлари яхши таассурот қолдирмоқда.
32' Ғофуровнинг тепган кучли зарбаси рақиб аъзосига тегиб, дарвозамиз ёнида хавфли вазият содир этди. Нестеров тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва эгаллаб олди.
31' Карпенконинг чап оёқда йўллаган бурама зарбаси ноаниқ кетди.
30' Анвар Ғофуровнинг қанотдан йўллаган кучли зарбасини Сафонов эгаллаб олди.
29' Трифунович томон узатилди. У эса тўпни жарима майдончасига етказди. Бироқ бу ерда "қалдирғочлар"дан ҳеч ким йўқ эди.
26' Славолюб Жоржевич динамочиларнинг ҳеч бир ҳужумини ўтказмаяпти.
24' Милош Трифунович Ғофуров оширган тўпни Мурзоев боши билан Трифунович томон етказди. Милош эса тўпни дарвозага йўллади. Бироқ қанот ҳаками байроқчасини кўтариб турди. Гол инобатга олинмади.
23' Узоқ давом этган тўп оширишни Саҳоб Жўраев дарвоза томон зарба билан якунлади. Сафонов тўпни ушлаб олди.
22' Азизбек Ҳайдаровнинг ажойиб пасини Ражабов супер гол билан якунлади. Ҳаволатиб оширилган тўпни Ражабов тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Ҳисоб 0:1
21' Анвар Ражабов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
20' Қарши ҳужум. Хайрулла Каримовнинг хатосидан Клишин унумли фойдаланди ва Егоровни қулай вазиятга чиқарди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ.
18' Карпенконинг ўнг қанотдан йўллаган кучли зарбасини Сафонов катта қийинчилик билан эгаллаб олди.
18' Бурчакдан оширилган тўп анча хавли кўриниш олди. Учқун Қобиловнинг бош билан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
17' "Динамо" учрашувдаги илк бурчак зарбасини тепмоқда.
16' Ҳайдаров тўпни Ражабов томон ҳаволатиб етказиб берганди. Аммо Анвар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
15' Ортда қолган 15 дақиқа давомида жамоаларда яққол вазиятлар юзага келаётгани йўқ.
14' Саҳоб Жўраев сафга қайтди.
13' Саҳоб Жўраев кутилмаганда жароҳат олди. Ҳозир "Бунёдкор" таркибида футболчи алмаштирилса керак.
11' Романюкнинг кучли зарбаси бирозгина ноаниқ чиқди. Зарба хавфли йўллаган эди.
10' Учрашувнинг бошлари кутилган шиддатни тақдим этмаяпти. Иккала жамоа ҳам совуққонлик билан ўйинга киришди.
09' "Динамо"нинг жарима зарбасидан йўллаган зарбасини Нестеров ушлаб олди.
08' "Динамо"нинг қарши ҳужуми. Клишин тўпни Романюкга қолдирди. Унинг зарбаси ноаниқ чиқди.
07' Асосан узун паслар билан ўйин ўтмоқда.
06' Анвар Ғофуровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини бирозгина ноаноқ.
05' Ўйин бошланиши биланоқ ёмғир қуйиб юборди.
03' "Динамо" ҳам секин-аста ҳужумкорликни бошладию Абдураҳмоновнинг зарбаси ноаниқ кетди.
02' Мурзоевнинг дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ кетдию
01' Учрашув бошланди.
' Жамоалар сардорлари бош ҳакам билан ўйинолди қуръасини ўтказишмоқда.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
' Жамоалар ўз машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
' Учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар
Бош ҳакам Равшан Эрматов
Қанот ҳакамлари: Жаҳонгир Саидов, Абдухамидулло Расулов (барчаси - Тошкент)
Захира ҳаками: Тимур Галеев (Урганч)
Учрашув назоратчиси: Артём Арутюнов (Тошкент)
' “ДИНАМО” ТАРКИБИ:
1.Евгений Сафонов
3.Девид Ония (сардор)
8.Умид Абдураҳмонов
9.Сергей Грибанов
10.Виктор Клишин
11.Шаҳзодбек Нурматов
14.Юрий Романюк
17.Учқун Қобилов
19.Салим Мустафоев
22.Геннадий Егоров
23.Дониёр Усмонов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
16.Азиз Ашуров
6.Акмал Бозоров
15.Андрей Шашков
18.Сирожиддин Сайфиев
20.Сайриддин Ғофуров
24.Турғун Қобилов
26.Омаджон Тойлоқов

Бош мураббий: Виктор Жалилов
' “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Жавлон Ибрагимов
9.Анвар Ражабов
14.Милош Трифунович
17.Камолиддин Мурзоев
18.Славолюб Жоржевич
22.Виктор Карпенко (сардор)
23.Саҳоб Жўраев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
3.Саша Жоржевич
5.Ислом Иномов
10.Шавкат Саломов
19.Яннис Мандзукас
47.Асқар Жадигеров

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' "Динамо" жамоаси матбуот котиби Усмон Ибодов бизга жамоалар таркиби битилган учрашув қайдноасини олиб келиб берди. Марҳамат танишиб олинг.
' Бугунги учрашув қатнашчилари майдонда қизғин машғулот олиб боришмоқда.
' Равшан Эрматов бошчилигидаги учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳи майдонга чиқиб келганида стадион олқишлар билан кутиб олди.
' Мана энди "Динамо" аъзолари кўриниш беришди.
' Виктор Карпенко сардорлигидаги "қалдирғочлар" ҳам майдонга чиқиб келишди. Уларни стадиондаги мухлислар илиқ кутиб олишди.
' Майдонга биринчи бўлиб "Бунёдкор" дарвозабонлари - Игнатий Нестеров ва Акбар Тўраев чиқиб келишди. Улар дарвозабонлар мураббийи Абдусаттор Раҳимов билан ўйинолди машғулотларини бошлаб юборишди.
' "Олимпия ЗСК" стадионининг 9-секторидан "Бунёдкор" фан-клуби аъзолари жой олишган.
' Стадиондаги ишқибозлар сони у қадар кўп эмас. Таҳминан 2-3 минг мухлис бор.
' Самарқанддаги об-ҳаво ҳарорати бироз совуқроқ. Эрталаб ёмғир ёғиб ўтди. Майдон ҳолати яхши эмас. Бир қарашда майсалар ям-яшил бўлиб турган бўлса-да, майдон жуда-жуда нотекисдир.
' Самарқанддаги "Олимпия ЗСК" стадионидан ёзамиз! "Ноут бук" қаршисида Баҳодир Мирзаев.
' Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!
' Олий лига 6-тур доирасидан ўрин олган "Динамо" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашув "Олимпия ЗСК" стадионида соат 16:30да бошланади.

Жамоалар таркиби

Динамо БУНЁДКОР
Сафонов Евгений
Ония Дэвид
Қобилов Учқун
Абдураҳмонов Умид 71
Грибанов Сергей
Клишин Виктор
Нурматов Шаҳзодбек 52
Романюк Юрий 63
Мустафоев Салим
Егоров Геннадий
Усмонов Дониёр
Гаффаров Сайриддин 52
Сайфиев Сирожиддин 63
Бозоров Акмал 71
Нестеров Игнатий
Каримов Ҳайрулла
Ғофуров Анвар
Ҳайдаров Азизбек
Иброхимов Жавлон
Ражабов Анвар 80
Трифунович Милош
Мурзоев Камолиддин 65
Жоржевич Славолюб
Карпенко Виктор 74
Жўраев Саҳоб
Шораҳмедов Акмал 65
Жадигеров Асқар 74
Саломов Шавкат 80
БОШ МУРАББИЙЛАР
Жалилов Виктор Қосимов Миржалол