Учрашув тафсилоти

Қизилқум

0:0

БУНЁДКОР

Учрашув бош ҳаками: Намозов Бахтиёр. Ўйингох: "Ёшлар" спорт мажмуаси.
Томошабинлар: 8768.

Олий лига - 2016. 26-тур. Сана: 22.10.2016 18:00.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2017 20-тур 08.09.2017 18:00 Қизилқум 3-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2017 5-тур 06.04.2017 18:00 БУНЁДКОР 0-1 Қизилқум ҳисобот
Олий лига - 2016 11-тур 10.06.2016 19:00 БУНЁДКОР 2-0 Қизилқум ҳисобот
Олий лига - 2015 17-тур 07.08.2015 19:00 БУНЁДКОР 2-1 Қизилқум ҳисобот
Олий лига - 2015 2-тур 22.03.2015 16:00 Қизилқум 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2014 14-тур 03.08.2014 19:30 Қизилқум 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2014 1-тур 15.03.2014 19:00 БУНЁДКОР 2-1 Қизилқум ҳисобот
Олий лига - 2013 24-тур 29.10.2013 16:00 БУНЁДКОР 4-0 Қизилқум ҳисобот
Олий лига - 2013 3-тур 17.03.2013 16:00 Қизилқум 0-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2012 25-тур 17.11.2012 14:00 БУНЁДКОР 3-0 Қизилқум ҳисобот
Олий лига - 2012 2-тур 26.03.2012 16:00 Қизилқум 2-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2011 19-тур 09.09.2011 19:00 БУНЁДКОР 3-1 Қизилқум ҳисобот
Олий лига - 2011 8-тур 15.05.2011 17:00 Қизилқум 1-4 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2010 21-тур 25.09.2010 16:30 Қизилқум 1-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2010 6-тур 23.04.2010 18:00 БУНЁДКОР 1-1 Қизилқум ҳисобот
Олий лига - 2009 29-тур 05.11.2009 14:30 Қизилқум 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2009 2-тур 06.03.2009 17:00 БУНЁДКОР 4-0 Қизилқум ҳисобот
Олий лига - 2008 26-тур 04.11.2008 17:00 БУНЁДКОР 1-0 Қизилқум ҳисобот
Олий лига - 2008 5-тур 13.04.2008 00:00 Қизилқум 1-5 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2007 25-тур 02.11.2007 15:00 Қизилқум 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2007 6-тур 21.04.2007 00:00 БУНЁДКОР 2-0 Қизилқум ҳисобот

Матнли трансляция

' Ўйин тугади. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 0:0.
90+2' Шодиевнинг кучли зарбасини Зуҳуров майдон ташқарсига чиқариб юборишга эришди.
90' Иккичи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
88' "Қалдирғочлар"да ҳисобни очиш учун атор имкониятлар бўлди. Бироқ якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.
85' Бугунги учрашувни стадионда 8768 нафар мухлис бевосита кузатиб бормоқда.
83' Рустамовнинг аутдан ўйнга киритган тўпини Қамбаров боши билан дарвозага йўллади. Зууров тўпни тўсиб қолишга эришди.
79' Охирги дақиқалар қизиқарли ва муросасз курашларга бой бўлмоқда.
71' Забиҳилло Ўринбоев Майдонга тушди.
71' Жовлон Иброҳимов Майдонни тарк этди.
66' Баҳодир Насимов Майдонга тушди.
66' Шаҳзодбек Нурматов Майдонни тарк этди.
65' Шукуровнинг узоқ масофадан тепган тўпи дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
64' Сатонинг абжирлигидан сўнг рақибдан тўп олиб қўйилди ва даҳол Шомуродовга узаилди. Элдор тепган тўпни Жабборов ушлаб олди.
58' Шерали Жўраев Майдонга тушди.
58' Баҳриддин Ваҳобов Майдонни тарк этди.
57' Ҳамдамов узатмасдан сўнг Шомуродов бирга-бир вазиятга чиқди. Аммо нинг ерлатиб тепган тўпини Жабборов оёқлари билан қайтарди.
54' Шомуродовнинг фаоллиги эвазига навбатдаги қарши ҳужум уюштирилди. Бироқ Шукуров якуний зарбан мўлжалга аниқ йўллай олмади.
50' "Бунёдкор"нинг кўпчилик бўлиб олдинга ўтан қарши ҳужуми самарасиз яунланди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилганича йўқ.
39' Шораҳмедовнинг зарбасидан сўнг Қамбаров тўпни қўли билан тўсди. Бироқ ҳакам ушбу вазиятда пенальти белгиламади.
38' "Бунёдкор"да ҳисобни очиш учун кетма-кет имкониятлар бўлди. Бироқ улардан самарали фойдаланилмади.
35' Қарши ҳужум. "Бунёдкор"нинг тўрт футболчиси рақибнинг учта ҳимоячиси қаршилигини синдира олишмади.
34' Воҳид Шодиев чамаси 35 метрлардан жарима зарбасини амалга оширди. Зуҳуров қийинчилик билан тўпни қайтарди.
32' "Бунёдкор" жуда яхши ва тартибли ўйин намойиш қилмоқда. Бироқ дарвозага якуний зарбалар беришда бироз омад етишмаяпти.
28' ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ҳамдамов узатган тўпни Нурматов боши билан дарвозага тўғрилади. Бирозгина ноаниқ.
25' ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Шомуродов жарима майдони ташқарисидан чап оёқда кучли зарба йўллади. Жабборов катта қийинчилик билан, икки уринишда тўпни эгаллаб олди.
24' Шораҳмедов ўнг қанотдан тўпни дарвоза яқинига етказиб берди. Бироқ Нурматов тўпни ўзига бўйсундура олмади.
22' "Қизилқум" жарима майдончаси чизиғи ёнгинасидан жарима зарбаси тепди. Бойдуллаев йўллаган зарба мўлжалдан бироз ноаниқ чиқди.
15' Тўпни назорат қилиш борасида "Бунёдкор" устунлик қилмоқда. Мезбонглар асосан қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда.
10' "Бунёдкор" кўпчилик бўлиб чиройли комбинация ташкил этди. Якуний зарбани Шукуров йўллади. Салгина ноаниқ.
07' Ҳамдамовнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Эркин Жабборов эгаллаб олди.
05' Ҳамдамовнинг узатмасидан сўнг Сато тўпни тўхтатмасдан дарвозага тепди. Бирозгина ноаниқ.
04' Бурчак зарбаси. Сато узатган тўпни Шукуров боши билан дарвозага йўллади. Жабборов тўпни ушлаб олди.
03' Шораҳмедов ўнг қанотдан ажойиб "рейд" уюштирди. Бироқ у оширган тўпни Нурматов дарвозага тўғрилай олмади.
02' Ҳамдамов-Шомуродов-Сато комбинациясидан сўнг япониялик футболчи дарвозага кўнгилдагидек зарба бера олмади.
01' Жасур Ҳасановнинг унча кучли бўлмаган зарбасини Муроджон Зуҳуров эгаллаб олди.
01' ДИҚҚАТ! Ўйин бошланди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Қизилқум" кўк-қизил рангли либосларда. Ҳакамлар гуруҳи эса қора кийимларда.
' Жамоалар ўйинолди машғулотларини якунлаб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
' ҲАКАМЛАР: Б.Намозов (Тошкент), А.Маражабов (Андижон), З.Абдурахмонов (Андижон), Р.Абдувоҳидов (Қарши)
' "ҚИЗИЛҚУМ" ТАРКИБИ:
1.Эркин Жабборов
5.Георгий Квесиашвили
8.Акмал Рустамов
10.Бахриддин Ваҳобов
14.Файзулло Қамбаров
25.Азизжон Усмонов
27.Илҳом Юнусов
44.Эркин Бойдуллаев (С)
55.Жасур Ҳасанов
84.Неманья Йованович
86.Воҳид Шодиев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
22.Артём Макосин
2.Саиджон Ҳаитов
18.Самандар Шодмонов
23.Шерали Жўраев
70.Нодиржон Камолов
80.Ҳамза Каримов
99.Алишер Юсупов

Бош менежер: Ҳамиджон АКТАМОВ
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зуҳуров
2.Акмал Шораҳмедов (С)
3.Акрамжон Комилов
8.Жовлон Иброҳимов
9.Минори Сато
10.Элдор Шомуродов
11.Шаҳзодбек Нурматов
17.Достонбек Ҳамдамов
22.Рустамжон Ашурматов
29.Отабек Шукуров
30.Юрийа Бульят

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
14.Баҳодир Насимов
16.Дилшодбек Аҳмадалиев
19.Забиҳилло Ўринбоев
21.Сардорбек Азимов
23.Шоҳруҳ Гадоев

Бош мураббий: Сергей ЛУШЧАН
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Соат 18:00да олий лига 26-тури доирасидаги "Қизилқум" - "Бунёдкор" учрашуви бошланади.
' Навоий шаҳридаги "Ёшлар спорт мажмуаси" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

Қизилқум БУНЁДКОР
БОШ МУРАББИЙЛАР
Лушан Сергей

Видео