Учрашув тафсилоти

Бухоро

1:1

БУНЁДКОР

17' Пламадеала Виталий
18' Шодиев Вохид
Учрашув бош ҳаками: Эрматов Равшан. Ўйингох: "Универсиада" стадиони.
Томошабинлар: 12811.

Олий лига - 2014. 6-тур. Сана: 28.04.2014 17:00.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2017 29-тур 19.11.2017 14:00 БУНЁДКОР 3-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2017 14-тур 20.06.2017 19:00 Бухоро 4-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2016 24-тур 28.09.2016 18:00 Бухоро 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2016 9-тур 14.05.2016 19:00 БУНЁДКОР 3-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2015 16-тур 02.08.2015 18:45 Бухоро 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2015 1-тур 12.03.2015 18:30 БУНЁДКОР 2-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2014 19-тур 12.09.2014 18:00 БУНЁДКОР 5-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2013 20-тур 29.09.2013 17:00 Бухоро 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2013 7-тур 05.05.2013 17:00 БУНЁДКОР 4-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2012 20-тур 24.09.2012 18:00 БУНЁДКОР 1-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2012 7-тур 08.05.2012 18:00 Бухоро 0-4 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2011 14-тур 30.07.2011 18:00 Бухоро 0-4 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2011 13-тур 20.06.2011 20:00 БУНЁДКОР 3-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2009 22-тур 18.09.2009 17:00 Бухоро 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2009 9-тур 10.05.2009 18:00 БУНЁДКОР 4-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2008 22-тур 28.09.2008 00:00 БУНЁДКОР 2-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2008 9-тур 12.05.2008 00:00 Бухоро 0-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2007 22-тур 01.10.2007 17:00 БУНЁДКОР 2-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2007 9-тур 10.05.2007 00:00 Бухоро 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

' Ўйин тугади. "Бухоро" - "Бунёдкор" 1:1
90' Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89' Нурбоевнинг бош билан йўллаган зарбасини Тўраев қийинчилик билан ушлаб олди.
87' Хайрулла Каримов Тўп учун курашда рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Хайрулла Каримовга иккинчи сариқ карточка ва кетидан қизил.
86' Андрей Акопянц Майдонга тушди.
86' Фирдавс Асадов Майдонни тарк этди.
82' Хайрулла Каримов Тўпни тепиб юборгани учун Хайрулла Каримов огоҳлантирилди.
81' Суҳроб Неъматов Майдонни вақт сўзиб тарк этгани учун Суҳроб Неъматов огоҳлантирилди.
81' Жамолиддин Убайдуллаев Майдонга тушди.
81' Суҳроб Неъматов Майдонни тарк этди.
80' Алибобо Раҳматуллаев ўнг қанотдан тўп оширди. Воҳид Шодиевнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.
79' Қанотдан узатилган тўпни Пишур боши билан Шодиевга узатди. Воҳид эса тўпни Собирхўжаевга узатди. Сардорнинг зарбаси юқоридан ўтиб кетди.
76' Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
76' Олег Зотеев Майдонни тарк этди.
73' Ҳимоячилардан қайтган тўпни Дилшод Жўраев дарвозага йўллади. Тўп ҳимоячининг бошига тегиб қайтди.
66' Сардор Собирхўжаев Майдонга тушди.
66' Жавлон Иброҳимов Майдонни тарк этди.
65' Ойбек Нурбоев Акмал Шораҳмедовнинг оёғига тўғридан-тўғри зарба бергани учун огоҳлантирилди.
63' Илья Ильин Майдонга тушди.
63' Феруз Бобоқулов Майдонни тарк этди.
61' Зотеев ўткир бурчакдан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Ноаниқ.
60' Пишурнинг заргарона пасидан сўнг ўнг қанотдан Рашидов қулай вазиятга чиқди. Аммо унинг ўнг оёғида йўллаган зарбаси ноаниқ.
57' Сардор Рашидов жарима зарбасидан тўп оширди. Пишурнинг бош билан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
55' Тасанно Акбар Тўраев. Бурчакдан оширилган тўпни Пламадеала боши билан дарвозага йўллади. Тўраев бу сафар ҳам қаҳрамонлик кўрсатди.
54' Саҳоб Жўраев Ҳакамлар қарорига эътироз билдиргани учун Саҳоб Жўраев огоҳлантирилди.
52' Зотеев ўнг қанотдан тўп оширди. Квесиашвили Пишурдан устун келиб тўпни қайтарди.
50' "Бухоро спорт мажмуаси" стадионининг ёритиш мосламаларига гап бўлиши мумкин эмас.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
46' Сардор Рашидов Майдонга тушди.
46' Ислом Иномов Майдонни тарк этди.
' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:1
45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
42' Дилшод Жўраев Тўп учун ҳаводаги курашда рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузган Дилшод Жўраев огоҳлантирилди.
39' Саҳоб Жўраев икки бор бурчакдан тўп тепди. Ҳар иккала зарба ҳам жудаям хавфли тус олди. Лекин гол бўлмади.
38' Дилшод Жўраевнинг пасидан сўнг Пишур дарвозага зарба берди. Корнейчук қайтарди. Иккинчи зарба Зотеев йўллади. Бу сафар ҳам посбон тўпни қайтарди.
37' Равшан Эрматов бугунги баҳсда жонли деворни белгилашда "пеня"дан фойдаланяпти.
35' Пишур яна бир бор якка курашда тўпни шерикларига ташлаб берди. Бу сафар Иномов вазиятдан фойдалана олмади.
31' Хайрулла Каримов жарима зарбасидан тўпни жуда аниқ етказиб берди. Дарвозага яқин масофадан тўпни Иномов тўхтата олмади.
29' Виталий Пламадеаланинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.
27' Пишур ҳужум бошлади. Уни Зотеев ва Шодиев давом эттирди. Бироқ ҳужумни якунлаш учун Пишурга Ғуломхўжаев ҳалал берди.
23' Суҳроб Неъматовнинг кучли зарбаси рекошет кўринишида салгина ноаниқ бўлди.
22' Учрашув жуда ҳам юқори суръатда давом этмоқда.
20' Воҳид Шодиевда яна бир имконият. Аммо Шодиев дарвозабон билан бирга-бир вазиятни тўпни тўппа-тўғри посбоннинг қўлларига тепди.
18' "Бунёдкор"нинг тезкор ҳужуми. Пишур якка курашда тўпни ютди ва Шодиевни қулай вазиятга чиқарди. Воҳид эса бирга-бир вазиятда тўпни дарвозага йўллаб. ҳисобни тенглаштирди.
18' Воҳид Шодиев ГОООООООООООООООООООООООЛ!
17' Виталий Пламадеала ГОЛ! Бурчакдан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Иккинчи уринишда Виталий Пламадела дарвозага кучли зарба йўллади. Ҳисоб очилди - 1:0.
16' Аввалига Неъматов, кейин эса Бобоқулов зарба йўллади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам "Бунёдкор" ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.
14' "Бунёдкор"нинг қарши ҳужуми. Зотеевнинг чап қанотдан узатган тўпи Шодиевгача етиб бормади. Акс ҳолда...
13' Акбар Тўраев "Бунёдкор"ни муқаррар голдан сақлаб қолди. Бурчакдан оширилган тўпни Асадов боши билан узоқроққа ўтказиб юборди. Бу ерда бўш турган Квесиашвили боши билан дарвозага зарба йўллади. Тўраев кучли реакция эвазига тўпни қайтарди.
10' Дастлабки дақиқаларда мезбонлар яхши ҳаракат қилишмоқда.
08' Саҳоб Жўраев узатган пасни Шодиев дарвозага тўғрилади. Тўп тиқилинч вазиятда дарвозага киришни истамади.
07' "Бухоро" яна бир ҳужум ташкил этди.Бироқ Анвар Ғофуров хавфни бартараф этди.
05' "Бунёдкор" тўпни кўпроқ ўзида сақлаб турибди.
03' Ойбек Нурбоевнинг чамаси 40 метрлардан жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ чиқди.
02' Фирдавс Асадов ва Хайрулла Каримов тўп учун курашда тўқнашиб кетишди. Ҳар иккала футболчининг боши чайқалди.
01' "Бухоро" илк ҳужумни ташкил этди. Аммо Бобоқуловнинг ҳаракатлари зое кетди.
01' Диққат, учрашув бошланди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Бухоро" яшил, ҳакамлар эса қора либосларда.
' Жамоалар ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
' Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдухамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов (учаласи - Тошкент), Даулетбой Жалимов (Нукус)
Назоратчи: Гали Имомов (Тошкент)
Комиссар: Ноил Лутфуллин (Тошкент)
' "БУНЁДКОР":
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (С)
5.Дилшод Жўраев
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброҳимов
11.Олександр Пишур
14.Воҳид Шодиев
15.Ислом Иномов
23.Саҳоб Жўраев
33.Олег Зотеев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Павел Бугало
7.Алибобо Раҳматуллаев
10.Анвар Бердиев
21.Сардор Рашидов
24.Баҳодир Пардаев
27.Сардор Собирхўжаев
40.Сергей Симоненко

Бош мураббий в/б: Александр ВОЛКОВ
' "Бухоро":
12.Александр Корнейчук
3.Шавкат Раимқулов
4.Азиз Ғуломхўжаев
5.Георгий Квесиешвили
7.Сухроб Неъматов
8.Виталий Пламадела
9.Предраг Вуйович
10.Фирдавс Асадов
14.Феруз Бобоқулов
15.Равшан Асланов
44.Ойбек Нурбоев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
99.Фаррух Турдиалиев
17.Убайдуллаев
22.Нодир Жўраев
27.Андрей Акопянц
28.Илья Ильин
33.Умрилло Рамазонов
88.Шукур Жумабоев

Бош мураббий: Эдгар ГЕСС
' Айни пайтда ҳар иккала жамоа аъзорлари ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
' Яна бир неча дақиқалардан сўнг ушбу стадионда олий лига 6-тури доирасидаги "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашуви бошланади.
' Бухоро шаҳридаги "Бухоро спорт мажмуаси" стадионидан ўз репортажимизни бошлаймиз!
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

Бухоро БУНЁДКОР
Корнейчук Александр
Асадов Фирдавс 86
Бобоқулов Феруз 63
Вуйович Предраг
Квесиешвили Георгий
Неъматов Суҳроб 83
Нурбоев Ойбек
Пламадеала Виталий
Раимқулов Шавкат
Ғуломхўжаев Азиз
Асланов Равшан
Ильин Илья 63
Убайдуллаев Жалолиддин 83
Акопянц Андрей 86
Тўраев Акбар
Жўраев Дилшод
Жўраев Саҳоб
Зотеев Олег 75
Иброхимов Жавлон 66
Иномов Ислом 46
Каримов Ҳайрулла
Пишур Александр
Шодиев Вохид
Шораҳмедов Акмал
Ғофуров Анвар
Рашидов Сардор 46
Собирхўжаев Сардор 66
Раҳматуллаев Алибобо 75
БОШ МУРАББИЙЛАР
Гесс Эдгар Волков Александр