Учрашув тафсилоти

БУНЁДКОР

4:0

Бухоро

19' Тўраев Лутфулла
21' Зотеев Олег
33' Пишур Александр
45' Пишур Александр
Учрашув бош ҳаками: Рўзиев Ҳасан. Ўйингох: Bunyodkor stadium.
Томошабинлар: 3162.

Олий лига - 2013. 7-тур. Сана: 05.05.2013 17:00.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2017 29-тур 19.11.2017 14:00 БУНЁДКОР 3-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2017 14-тур 20.06.2017 19:00 Бухоро 4-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2016 24-тур 28.09.2016 18:00 Бухоро 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2016 9-тур 14.05.2016 19:00 БУНЁДКОР 3-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2015 16-тур 02.08.2015 18:45 Бухоро 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2015 1-тур 12.03.2015 18:30 БУНЁДКОР 2-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2014 19-тур 12.09.2014 18:00 БУНЁДКОР 5-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2014 6-тур 28.04.2014 17:00 Бухоро 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2013 20-тур 29.09.2013 17:00 Бухоро 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2012 20-тур 24.09.2012 18:00 БУНЁДКОР 1-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2012 7-тур 08.05.2012 18:00 Бухоро 0-4 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2011 14-тур 30.07.2011 18:00 Бухоро 0-4 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2011 13-тур 20.06.2011 20:00 БУНЁДКОР 3-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2009 22-тур 18.09.2009 17:00 Бухоро 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2009 9-тур 10.05.2009 18:00 БУНЁДКОР 4-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2008 22-тур 28.09.2008 00:00 БУНЁДКОР 2-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2008 9-тур 12.05.2008 00:00 Бухоро 0-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2007 22-тур 01.10.2007 17:00 БУНЁДКОР 2-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2007 9-тур 10.05.2007 00:00 Бухоро 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

90' Ўйин якунланди. "Бунёдкор" - "Бухоро" 4:0. Эътиборингиз учун раҳмат
89' Меҳмонларнинг кам сонли ҳужумларидан бири. Жамшид Ҳасановнинг ошириб берган тўпини Алексей Николаев дарвозага йўллади. Нестеров ўз ўрнида
85' Ҳужумда "Бунёдкор". Мурзоев, Ҳасанов иштирок этган ҳужумни Блажич ноаниқ зарба билан тугатди
83' Игорь Таран яна бир қулай вазиятдан фойдалана олмади
82' Евгений Кочнев майдонга тушди
82' Бахриддин Вахобов майдонни тарк этди
80' Фозил Мусаевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси аввал дарвозабонга, сўнгра дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди
79' Отабек Валижонов жарима тўпини ишлашга уриниб атайин йиқилди, ҳакамлар унинг бу ҳаракатини пайқаб қолишди
78' Алишер Маҳмудов белгиланган жарима тўпини амалга оширди, унинг ошириб берган тўпини жонли девор қайтади.
76' Дилшод Жўраев сариқ карточка олди
75' Жамшид Ҳасанов майдонга тушди
75' Алишер Саноев майдонни тарк этди
74' Рақиблар Дилшод Жўраевга нисбатан қўпол ўйнашди, жарима тўпини вакилларимиз амалга оширишди
72' Қарши ҳужум. Мусаев тўпни олдинда очилаётган Мурзоевга узатди, Камолиддин тўпга зарба беришга интилди, аммо биринчи бўлиб Қобулжонов тўпга эгалик қилди
69' Мурзоевнинг пасидан сўнг Марко Блажич дарвозага зарба берди, ноаниқ
67' Камолиддин Мурзоев майдонга тушди
67' Олександр Пишур майдонни тарк этди
65' Игорь Таран шериклари томонидан олдинга ташланди, Игорь бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади
58' Акмал Шораҳмедов майдонга тушди
58' Акмал Шораҳмедов майдонни тарк этди
57' Акмал Шораҳмедов огоҳлантирилди
54' Фозил Мусаев майдонга тушди
54' Лутфулла Тўраев майдонни тарк этди
49' Жасур Ҳасанов бу сафар тўпни ерлатиб жарима майдончасига узатди. Игорь Таран тўпни дарвозага тўғрилаб юбориши мумкин эди. Бироқ ноаниқ.
48' Зотеев тўпни кўкраклари билан тўхтатиб олдинга ўтишга интилди. Бироқ майдонда йиқилиб тушди.
46' Иккинчи бўлим бошланди!
' Биринчи бўлим тугади.
45+1' Чамаси 32 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасини Олександр Пишур қойилмақом тарзда дарвозага жойлаб, ҳисобни 4:0га оширди.
45+1' Олександр Пишур ГООООООООООООЛ!
45' Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
44' Ниҳоят тўп Нестеровгача етиб келди. Игнатий ўз жойини тезкорлик билан ташлаб чиқиб, подкат услубида тўпни қайтариб юборди. Бу вазиятда Валижонов тўпга улгурмай Нестеровнинг оёқларига зарба бериб юборди. Ҳар иккала футболчига ҳам шифокорлар ёрдам кўрсатишди.
42' Жасур Ҳасанов узатган пасни Асқар Муҳитдинов боши билан қайтарди. Қайтган тўпга Шораҳмедов кучли зарба йўллади. Ноаниқ!
40' Игорь Таран узатган пасни Марко Блажич дарвозага ерлатиб йўллади. Лекин ноаниқ!
38' Алексей Николаев Майдонга тушди.
38' Отабек Нарзуллаев Майдонни тарк этди.
37' Отабек Валижонов Лутфулла Тўраевга нисбатае ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
35' Тачмурод Агамуродов тактикани алмаштириш учун захирадан майдонга янги футболчи туширмоқда.
34' Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан узатган пасини Олександр Пишур боши билан дарвозабоннинг қарама-қарши йўналишига жойлаб, ҳисобни 3:0га оширди.
33' Олександр Пишур ГОООООООООООООООЛ!!!
31' "Бухоро" футболчилари майдоннинг иккинчи қисмига ўта олишмаяпти.
28' Олег Зотеевнинг бурчакка яқин нуқтадан йўллаган кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади.
26' Шораҳмедов бугун жуда фаол. Ҳужумга тез-тез қўшилиб, олдинги чизиқдаги жамоадошларини қўллаб-қувватламоқда.
23' Уҳҳ, ҳисоб 3:0 бўлишига бир баҳя қолди. Бу сафар Пишур ва Таран тўп талашиб қолишди. Агар бу икки ҳужумчининг бири шеригига имкон берганида ҳисоб йирик кўкрнишига келармиди...
22' Жасур Ҳасановнинг бурчакдан ошириб берган пасини Олег Зотеев боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни 2:0га оширди. Бу вазиятда "Бухоро" ҳимоячилари Пишур билан овора бўлиб қолишди.
21' Олег Зотеев ГОООООООООООООООООООЛ!!!
20' Эҳҳҳҳ, Лутфулла! Бир дақиқа ичида дубль муаллифига айланиши мумкин эди. Бу сафар Қобулжонов маҳорат кўрсатди.
20' Олег Зотеевдан пас қабул қилиб олган Лутфулла Тўраев бир зум шериклари очишини кутди. Ҳамма уни пас оширади деб ўйлаган паллада Лутфулла чап оёғида Қобулжоновнинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.
19' Лутфулла Тўраев ГООООООООООООООООООООЛ!!!
18' Лутфулла Тўраев бир футболчини техника билан алдаб ўтиб, дарвозага зарба йўллади. Бироқ тўп йўлига бошқа бир ҳимоячи тўғанов бўлди.
16' Акмал Шораҳмедов чиройли ҳаракати билан олдинга ўтиб кетаётганди. Бироқ Наоя Шибамура уни қўполлик билан тўхтатиб қолди.
13' Акмал Шораҳмедов оширган пасни Лутфулла Тўраев бир уринишда Таранга узатди. Игорьнинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади. Ҳимоячидан қайтган тўпга Тўраевнинг ўзи зарба берди. Лутфулла ҳам кучли зарба йўллай олмади.
10' Иккала жамоада ҳам яққол голга тортадиган вазият ҳали бўлганича йўқ.
08' Аста-секинлик билан ўйин тизгини майдон эгалари томонига ўтмоқда. Бухороликлар эса ҳимояга таяниб ўйин кўрсатишмоқда.
05' Алишер Маҳмудовнинг жарима зарбаси хавфли чиқди. Нестеров тўпни эгаллаб олди.
04' Пишур боши билан ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ унинг зарбаси кучсиз чиқди.
03' Дастлабки дақиқаларданоқ жамоалар кескин ўйин кўрсатишмоқда.
01' Диққат!!! Учрашув бошланди.
' “БУХОРО” ТАРКИБИ:
20.Сардор Қобулжонов
2.Наоя Шибамура
4.Девид Ония (сардор)
5.Георгий Квесиашвили
8.Алишер Маҳмудов
10.Алишер Саноев
11.Отабек Валижонов
14.Вохид Шодиев
17.Отабек Нарзуллаев
21.Бахриддин Вахобов
24.Асқар Мухитдинов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
30.Ботир Носиров
6.Евгений Кочнев
7.Алексей Николаев
15.Нозим Умуров
19.Жамшид Ҳасанов
44.Нодиржон Жўраев
77.Азизбек Муротов


Бош мураббий: Тачмурод АГАМУРОДОВ
' “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров (сардор)
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
5.Дилшод Жўраев
6.Анвар Ғофуров
7.Марко Блажич
9.Игорь Таран
11.Олександр Пишур
13.Лутфулла Тўраев
19.Жасур Ҳасанов
33.Олег Зотеев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Муроджон Зухуров
3.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров
8.Жавлон Иброхимов
14.Алибобо Раҳматуллаев
17.Камолиддин Мурзоев
18.Фозил Мусаев
21.Сардор Рашидов


Бош мураббий: Миржалол ҚОСИМОВ
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Олий лига 7-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашувидан матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

БУНЁДКОР Бухоро
Нестеров Игнатий
Каримов Ҳайрулла
Зотеев Олег
Жўраев Дилшод
Блажич Марко
Пишур Александр
Ҳасанов Жасур Орзиқулович
Ғофуров Анвар
Шораҳмедов Акмал
Тўраев Лутфулла 54
Таран Игорь
Мусаев Фозил 54
Хожиакбаров Абдуқаҳҳор 58
Мурзоев Камолиддин 67
Қобулжонов Сардор
Шибамура Наоя
Ония Дэвид
Квесиешвили Георгий
Маҳмудов Алишер
Саноев Алишер 75
Валижонов Отабек
Шодиев Вохид
Нарзуллаев Отабек 38
Вахобов Бахритдин 82
Муҳитдинов Асқар
Николаев Алексей 38
Ҳасанов Жамшид 75
Кочнев Евгений 82
БОШ МУРАББИЙЛАР
Қосимов Миржалол Агамуродов Тачмурод