Учрашув тафсилоти

Бухоро

0:4

БУНЁДКОР

35' Карпенко Виктор
63' Шораҳмедов Акмал
70' Мельзиддинов Руслан
Учрашув бош ҳаками: Эрматов Равшан. Ўйингох: "Универсиада" стадиони.
Томошабинлар: 16353.

Олий лига - 2012. 7-тур. Сана: 08.05.2012 18:00.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2017 29-тур 19.11.2017 14:00 БУНЁДКОР 3-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2017 14-тур 20.06.2017 19:00 Бухоро 4-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2016 24-тур 28.09.2016 18:00 Бухоро 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2016 9-тур 14.05.2016 19:00 БУНЁДКОР 3-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2015 16-тур 02.08.2015 18:45 Бухоро 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2015 1-тур 12.03.2015 18:30 БУНЁДКОР 2-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2014 19-тур 12.09.2014 18:00 БУНЁДКОР 5-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2014 6-тур 28.04.2014 17:00 Бухоро 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2013 20-тур 29.09.2013 17:00 Бухоро 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2013 7-тур 05.05.2013 17:00 БУНЁДКОР 4-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2012 20-тур 24.09.2012 18:00 БУНЁДКОР 1-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2011 14-тур 30.07.2011 18:00 Бухоро 0-4 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2011 13-тур 20.06.2011 20:00 БУНЁДКОР 3-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2009 22-тур 18.09.2009 17:00 Бухоро 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2009 9-тур 10.05.2009 18:00 БУНЁДКОР 4-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2008 22-тур 28.09.2008 00:00 БУНЁДКОР 2-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2008 9-тур 12.05.2008 00:00 Бухоро 0-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2007 22-тур 01.10.2007 17:00 БУНЁДКОР 2-0 Бухоро ҳисобот
Олий лига - 2007 9-тур 10.05.2007 00:00 Бухоро 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

' Трансляция давомида биз билан бирга бўлган мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Кейинги ўйинларда Сиз азизлар билан яна алоқада бўламиз, деган умиддамиз. Соғ ва омон бўлинг!
90+1' Ўйин тугади. "Бунёдкор"нинг йирик - 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан барча ишқибозларимизни муборакбод этамиз!
90+1' Бурчак зарбасидан сўнг Шаҳзод Сулаймонов боши билан зарба берди. Тўп Нестеров дарвозасидан баланд кетди.
90' Иккинчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
89' Алишер Холиқов жарима майдончаси ичига кириб, зарба берди. Яна Филипосян тўп йўлига ғов бўлди.
87' Виктор Карпенконинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
85' Жасур Ҳасанов дарвоза томон зарба берди. Бироқ тўп Филипосянга тегиб, қайтиб кетди.
83' "Бунёдкор" ўйинчилари тўпни бир-бирларига оширишган ҳолда, мезбонларга ҳужум қилишга ҳеч қандай имконият беришмаяпти.
81' Бухорога ташриф буюришган "Бунёдкор" жамоаси фан-клубининг элликка яқин аъзолари ўз суюкли футболчиларини бутун учрашув давомида қаттиқ қўллаб-қувватлаб боришмоқда.
80' Шаҳзод Сулаймонов
80' Нодир Жўраев
77' Ўйин майдон марказида кечяпти.
75' Жасур Ҳасановнинг жаримадан берган зарбасини Нестеров ушлаб қолди.
74' Артём Филипосян Жуда қўпол ўйнамаганди, аммо ҳакамга эътироз билдиргани учун.
72' Баҳодир Пардаев
72' Хайрулла Каримов
72' Ҳисоб 0:5га етишига озгина қолди. Анвар Солиевнинг бирга-бир чиқиб берган зарбасини дарвозабон Сардор Қобулжонов қайтариб қолди.
71' Эмиль Кенжисариев
71' Шавкат Саломов
67' Нестеров тўпни олдинга етказганди, Солиев комбинацияни боши билан давом эттирди. Натижада, рақиб посбони билан яккама-якка чиққан Мельзиддинов ҳисобни 0:4га етказди.
66' Руслан Мельзиддинов ГОООООООООООООООООООООООЛ!
65' Сардор Қобулжонов Майдонга тушди.
65' Юрий Цой Майдонни тарк этди.
64' Рустамовнинг ўнг қанотдан оширган паси ҳавфли чиқди. Нестеров тўпни уриб юборди.
63' Алишер Холиқов Майдонга тушди.
63' Вохид Шодиев Майдонни тарк этди.
63' Руслан Мельзиддинов Майдонга тушди.
63' Ян Козак Майдонни тарк этди.
62' Саломов ва Шораҳмедов бир-бирлари билан ажойиб комбинация ташкил этишди. Акмалнинг жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда йўллаган кучли зарбаси дарвозанинг яқин юқори бурчагидан жой олди.
61' Акмал Шораҳмедов ГООООООООООООООООЛ!
58' Солиев бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.
56' Карпенконинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди.
55' Эрматов қўпол ҳатога йўл қўйди. Рақиб аъзоси тўпни ортга қайтаришда хато қилди ва Солиев тўпни эгаллаб олиб, дарвозани ишғол қилди. Бироқ Эрматов ён чизиқдаги Расуловга ишониб, офсайдни қайд этди.
54' Сўнгги лаҳзада Омонов тўпни тўсиб қолди. Акс ҳолда Козак пайт пойлаб турганди.
53' "Бунёдкор" ҳимоячилари бехато ўйнашмоқда.
52' Саломов Козак билан "девор" услубида ўйнади ва дарвоза томон зарба берди. Ноаниқ.
50' Ғофуровнинг олис масофадан йўллаган кучли зарбаси рақиб аъзосига тегиб қайтди.
49' Ўнг қанотдан оширилган тўп ҳамманинг устидан ўтиб Рустамовга келиб тушди. Акмалнинг зарбаси эса дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
48' Какаоалзенинг зарбасини Нестеров тўсиб қолди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' биринчи бўлим якунланди. Танаффусга жамоалар 0:2 ҳисобида чиқиб кетишмоқда.
45' Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
44' Нестеров тўпни қўлидан чиқариб юборди. Тўпни эгаллаб олган Вохид Шодиев дарвозага зарба беришда кечикди.
42' Карпенко тўпни рақибдан олиб қўйди ва дарҳол Козакка узатди. Ян эса Тўраевни топди. Бироқ Лутфулла кейинги футболчига тўп оширишида аниқ ўйнай олмади.
38' Ян Козак тўпни Солиевга аниқ етказиб берди. Солиевнинг бош билан йўллаган зарбаси рақиб футболчисига тегиб, майдонни тарк этди.
36' Тўпни узоқ вақт меҳмонлар ўз назоратларига олиб туришди.
34' Жовлон Иброхимов Йўқ жойдан ўзига-ўзи сариқ карточка ишлаб олди. Ҳакам хуштаги чалингач тўпни тепиб юборгани учун огоҳлантирилди.
33' "Бухоро" бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтиб кетди ва қарши ҳужумда жазоланди. Виктор Карпенко тезкор равишда рақибдан қочиб кетди. Карпенкони тўсиш учун дарвозабон ўз жойини ташлаб чиқди. Жамоамиз сардори чамаси 30 метрлардан дарвозани аниқ нишонга олди - 0:2.
32' Виктор Карпенко ГООООООООООООООООООООООООООЛ!
30' "Бухоро" ўнг қанотдан қарши ҳужум ташкил этди. Учга-уч. Жасур Ҳасанов тўп оширишда аниқ ўйнай олмади.
28' Юрий Цой хатоликка йўл қўйишига сал қолди. Тўпни тепиб юбориш чоғида Солиевни мўлжалга олди. Унинг бахтига тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.
26' Ғофуров ўнг қанотдан тўпни ўшанга киритди. Лутфулла Тўраев жарима майдончаси ташқарисидан дарвозани ишғол қилмоқчи бўлди. Бироқ Цой тўпни эгаллаб олди.
24' Карпенко бир футболчини чалғитиб, дарвоза томон кучли зарба йўллади. Зарбага озгина аниқлик етишмади.
22' Алишер Саноевнинг ўнг қанотдан оширган пасини Вохид Шодиев боши билан дарвозага йўллади. Тўп дарвозага кириб кетаётган паллада Нестеров маҳоарт кўрсатиб, тўпни эгаллаб олди. Баракалла, Игнатий!
21' Аста-секин бухороликлар ташаббусга эга бўлиб боришмоқда.
19' Саломов тўпни боши билан Ян Козакка ташлаб берди. Яннинг бурама зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.
18' Михаил Какаладзе Михаил Какаладзе огоҳлантирилди. У симуляция ишлатиб жарима майдончамиз ичида йиқилиб тушганди.
17' Жасур Ҳасанов бурчакдан тўпни жарима майдончасига оширди. Дарвоза яқинида бўш қолдирилган Акмал Рустамов тўпга зарба берди. Аммо унинг яқин масофадан йўллаган тўпига озгина аниқлик етишмади.
16' "Бухоро"нинг қанотлардан ташкил этаётган ҳужумлари хавфли кўриниш олмоқда.
14' Саломов тўпни Солиевга аниқ етказиб берди. Анваржоннинг зарбасини Цой эгаллаб олди.
12' Хайрулла Каримов абжирлик билан тўпни рақибдан олиб қўйди. Лекин қарши ҳужумда тўпни шерикларига аниқ етказиб беролмади.
09' Вохид Шодиевнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Нестеров қийинчилик билан эгаллаб олди.
08' "Қалдирғочлар" чап қанотдан Ғофуров орқали ҳужум ташкил этишди. Анвар Ғофуров томонидан оширилган тўпни Солиев эгаллаб ололмади.
06' Ўйин жуда қизиқарли бошлади. Иккала жамоа аъзолари ҳам ҳужумкор футбол намойиш этишмоқда.
04' "Бунёдкор" ўнг қанотдан тезкор қарши ҳужум ташкил этди. Виктор Карпенко бир футболчини алдаб ўтиб, тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Лекин тўпга биринчи бўлиб Шораҳмедов етиб келди. Акмалнинг тўп оширишини бартараф этиш чоғида Тарасенко ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
03' Олександр Тарасенко (автогол) ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ!
01' Илк дақиқадаёқ "қалдирғочлар" ҳисобни очишлари мумкин эди. Саломовнинг кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади.
01' Диққат, ўйин бошланди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бухоро" кўк, "Бунёдкор" оқ рангли либосларда. Ҳакамлар гуруҳи эса қизил формада.
' Учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар
Бош ҳакам: Равшан Эрматов
Қанот ҳакамлари: Жаҳонгир Саидов, Абдухамидулло Расулов (барчаси - Тошкент)
Захира ҳаками: Шерзод Рўзиқулов
Учрашув назоратчиси: Игорь Мустафин
' "БУХОРО" ТАРКИБИ:
35.Юрий Цой
2.Акмал Рустамов
3.Бобуржон Омонов
5.Георгий Квесиашвили
10.Алишер Саноев
14.Вохид Шодиев
17.Отабек Нарзуллаев
18.Олександр Тарасенко
19.Жасур Ҳасанов
21.Михаил Какиладзе
22.Нодиржон Жўраев

Захирадагилар:
20.Сардор Қобулжонов
4.Жасурбек Отажонов
7.Шаҳзод Сулаймонов
11.Алишер Холиқов
15.Олег Дражжук
23.Илёс Ҳайров
24.Асқар Мухиддинов

Бош мураббий: Жамшид Саидов
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
8.Жовлон Иброхимов
10.Шавкат Саломов
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
20.Анваржон Солиев
22.Виктор Карпенко
33.Ян Козак

Захирадагилар:
45.Акбар Тўраев
9.Анвар Ражабов
11.Эмиль Кенжисариев
17.Камолиддин Мурзоев
18.Славолюб Жоржевич
24.Баҳодир Пардаев
28.Руслан Мельзиддинов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Майдон ҳолати яхши ҳолатда. Беш балли тизимда +4 баҳога лойиқ.
' Иккала жамоа вакиллари ҳамда учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳи майдонда ўйинолдидан чигалёзди машқларини олиб боришмоқда.
' Яна бир неча дақиқалардан сўнг 7-тур учрашувларини якунлаб берувчи "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашуви бошланади.
' Бухоро шаҳридаги "Бухоро Арена" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

Бухоро БУНЁДКОР
Цой Юрий 67
Рустамов Акмал
Омонов Бобур
Квесиешвили Георгий
Саноев Алишер
Шодиев Вохид 66
Нарзуллаев Отабек
Тарасенко Александр
Ҳасанов Жасур
Какаладзе Михаил
Жўраев Нодир 82
Қобулжонов Сардор 67
Холиқов Алишер 66
Сулаймонов Шаҳзод 82
Нестеров Игнатий
Шораҳмедов Акмал
Каримов Ҳайрулла 74
Ғофуров Анвар
Иброхимов Жавлон
Саломов Шавкат 72
Тўраев Лутфулла
Филипосян Артём
Солиев Анваржон
Карпенко Виктор
Козак Ян 65
Мельзиддинов Руслан 65
Кенжисариев Эмиль 72
Пардаев Баҳодир 74
БОШ МУРАББИЙЛАР
Саидов Жамшид Қосимов Миржалол