Учрашув тафсилоти

Насаф

1:0

БУНЁДКОР

30' Геворкян Артур
Учрашув бош ҳаками: Коваленко Валентин. Ўйингох: "Насаф" марказий стадиони.
Томошабинлар: 8112.

Олий лига - 2013. 25-тур. Сана: 03.11.2013 14:00.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2017 18-тур 18.08.2017 19:00 Насаф 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2017 3-тур 04.07.2017 19:00 БУНЁДКОР 3-2 Насаф ҳисобот
Олий лига - 2016 25-тур 15.10.2016 17:00 БУНЁДКОР 1-0 Насаф ҳисобот
Олий лига - 2016 10-тур 28.05.2016 19:30 Насаф 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2015 27-тур 26.10.2015 17:00 Насаф 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2015 12-тур 07.06.2015 19:00 БУНЁДКОР 0-0 Насаф ҳисобот
Олий лига - 2014 21-тур 25.09.2014 18:00 БУНЁДКОР 1-2 Насаф ҳисобот
Олий лига - 2014 8-тур 19.05.2014 19:00 Насаф 2-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2013 2-тур 08.03.2013 17:00 БУНЁДКОР 3-0 Насаф ҳисобот
Олий лига - 2012 17-тур 26.08.2012 19:30 Насаф 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2012 10-тур 16.06.2012 19:00 БУНЁДКОР 0-0 Насаф ҳисобот
Олий лига - 2011 16-тур 13.08.2011 20:00 Насаф 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2011 11-тур 11.06.2011 19:00 БУНЁДКОР 2-1 Насаф ҳисобот
Олий лига - 2010 22-тур 02.10.2010 19:00 Насаф 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2010 5-тур 28.07.2010 19:30 БУНЁДКОР 5-0 Насаф ҳисобот
Олий лига - 2009 19-тур 24.08.2009 19:00 БУНЁДКОР 2-1 Насаф ҳисобот
Олий лига - 2009 12-тур 03.07.2009 19:30 Насаф 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2008 20-тур 13.08.2008 00:00 БУНЁДКОР 4-0 Насаф ҳисобот
Олий лига - 2008 11-тур 26.05.2008 00:00 Насаф 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2007 18-тур 27.08.2007 18:00 Насаф 1-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2007 13-тур 18.06.2007 00:00 БУНЁДКОР 3-0 Насаф ҳисобот

Матнли трансляция

' Эътиборингиз учун раҳмат.
' Ўйин тугади. Ҳисоб 1:0, "Насаф" ғалаба қозонди.
90+3' Кенжа Тўраев Майдонга тушди.
90+3' Артур Геворкян Майдонни тарк этди.
90+2' Фарруҳ Сайфиев Акмал Шораҳмедовга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
90+1' Ғофуров узатган тўпни Рашидов боши билан дарвозага тўғрилади. Лекин зарба кучсиз чиқди.
90' Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
87' Зотеев пасидан сўнг Ҳасанов жарима майдончасига кириб борди. Бироқ тўпга подкат ташлаган Муҳаммадиев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
85' Шораҳмедов оширган тўпни Зотеев дарвозага йўллашига бир баҳс қолди. Ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишга улгуришди. Такрорий зарбани Ғофуров йўллади. Аммо Суюнов тўпни эгаллаб олди.
83' Элдорбек Суюнов Вақтни чўзганлиги учун огоҳлантирилди.
82' Жасур Ҳасанов оширган тўпдан сўнг Филипосян дарвозани ишғол қилиши мумкин эди. Аммо унга аниқлик етишмади.
78' Зохид Абдуллаев Майдонга тушди.
78' Азамат Алланиёзов Майдонни тарк этди.
77' Муҳаммадиев узатган пасни Геворкян дарвозага тўғрилаюи Зуҳуров тўпни эгаллаб олди.
73' Марко Блажич Майдонга тушди.
73' Марко Блажич Майдонни тарк этди.
71' Улуғбек Дадабоев Майдонга тушди.
71' Илҳом Шомуродов Майдонни тарк этди.
69' Жарима зарбасини Ҳасанов тепди. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Ғофуров дарвозага йўллади. Сўнгги лаҳзада Аъзамов тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
67' Жасур Ҳасанов икки футболчи қуршовидан чиқиб кетди ва чамаси 26 метрлардан дарвозани ўққа тутди. Суюнов аниқ ўйнаб, тўпни эгаллаб олди.
65' "Бунёдкор" ўн киши бўлиб қолса-да, жамоа шижоати сусайгани йўқ.
63' Олег Зотеев Майдонга тушди.
63' Лутфулла Тўраев Майдонни тарк этди.
62' Шуҳрат Муҳаммадиевнинг кучли зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
60' Хайрулла Каримов Азамат Алланиёзовни қўполлик билан тўхтатиб қолди ва яна огоҳлантирилди. Бу эса қизилга айланди. "Қалдирғочлар" майдонда ўн киши бўлиб қолишди.
59' Хайрулла Каримов Эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.
58' Анвар Бердиев Майдонга тушди.
58' Олександр Пишур Майдонни тарк этди.
55' "Насаф" аъзолари прессинг қўллашиб, "қалдирғочлар"ни олдинга ўтишига имкон беришмаяпти.
52' Мақсуд Каримов Акмал Шораҳмедовга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
49' Иккинчи бўлимни "қалдирғочлар" фаол бошладилар. Тўп назоратида тошкентликларда
47' Юнусов чамаси 30 метрларлан дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0, "Насаф" олдинда.
45+1' Жарима зарбасини Пишур ва Тўраев комбинация орқали бажаришмоқчи бўлишди. Аммо ўхшата олишмади.
45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
45' Чамаси 25 метрлар узоқликдан Пишурга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
43' "Бунёдкор" қарши ҳужумга ўтди. Бироқ Пишур зарба бериш пайтида ўз мувозанатини йўқотиб, майдонга қулаб тушди.
41' Марко Блажич биргина паси билан Лутфулла Тўраевни қулай вазиятга чиқарди. Лутфулла чамаси 15 метрлардан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Тўпни Суюнов эгаллаб олди.
38' Анвар Ғофуров қанотдан тўпни ўйинга киритди. Пишур бош билан тўпни дарвозага йўллади. Жарима майдончаси ичида кўплаб футболчилар бўлишига қарамасдан тўп ҳеч кимгна тегмай дарвоза устуни янгинасидан ўтиб кетди.
36' Анвар Ғофуров Артур Геворкянга нисбатан қўпол ўйнаганлиги учун огоҳлантирилди.
35' Илҳом Юнусов оширган пасини Мақсуд Каримов дарвозага йўллашга жуда яқин келди. Аммо у мўлжалда адашди.
33' Ўнг қанотдан Акмал Шораҳмедов жарима майдончасига тўп оширди. Бу ерда Пишур бош билан зарба йўллашга эришди. Бироқ зарба кучсиз чиқди.
31' Бу Артурнинг жорий мавсумдаги 15-голи сифатида қайд этилди.
30' Артур Геворкян Артур Геворкян пенальтини аниқ амалга ошириб, учрашувдаги ҳисобни очди - 1:0.
29' Артур Геворкян Сардор Рашидов тўп учун курашда Артур Геворкянни йиқитди ва дарвозамиз томон пенальти белгиланди.
26' Ҳамза Каримов Лутфулла Тўраевнинг бошига зарба йўллагани учун огоҳлантирилди.
23' Геворкян ва Юнусов ҳимоячиларимизни чалғитишди ва якуний зарбани Юнусов тепди. Зуҳуров бахтига тўп ноаниқ йўналишга кетди.
20' Муҳаммадиев-Геворкян комбинациясидан сўнг Артур жарима майдончасига кириб борди ва зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
17' Бурчакдан оширилган тўпни Филипосян бош билан дарвозага йўллади. Бу сафар ҳам ҳимоячилар тўп йўналишини ўзгартириб юборишди.
16' Рашидов жуда ўткир бурчак остида тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллашга уринди. Бироқ тўп йўлига Сайфиев тўғаноқ бўлди.
15' Зухуров катта қаҳрамонлик кўрсатди. Бурчакдан оширилган тўпни Шомуродов дарвозага тўғрилади. Зухуров дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтариб қолишга эришди.
14' Сардор Рашидов бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Жарима майдончаси ташқарисида пайт пойлаб турган Жавлон Иброхимов такрорий зарбани йўллади. Лекин ноаниқ.
12' Геворкяннинг ажойиб тўп оширишини Алланиёзов самарали якунлай олмади. Унинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
11' Илҳом Юнусов чамаси 27 метрлардан Зуҳуров дарвозаси томон зарба йўллади. Бироқ тўп анчагина ноаниқ кетди.
10' Тўраев оширган тўпни Аъзамов қайтариб юборди.
08' Яна Ҳамза Каримов боши билан чиройли ўйнади. Аммо Хайрулла Каримов унга имконият бермади.
07' Анвар Ғофуров дарвоза томон тўп оширди. Аммо Пишур тўпга етиб келолмади.
06' Азамат Алланиёзов тўпни эгаллаб олди ва Филипосянни алдаб ўтди. Шундан сўнг у дарвоза томон зарба йўллади. Зуҳуров ўз ўрнида!
04' Юнусовнинг қанотдан оширган пасини Ҳамза Каримов боши билан дарвозага йўллади. Лекин ноаниқ
03' Мақсуд Каримов ҳисобни очишга жуда яқин келди. Аммо унинг зарбаси кучли ва аниқ чиқмади.
02' Ҳозирча қаршиликлар тўпни ўз назоратларида ушлаб турибди.
' Диққат!!! Ўйин бошланди!
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Насаф" кўк, "Бунёдкор" оқ, ҳакамлар гуруҳи эса сариқ либосларда.
' Стадионда ҳозирча таҳминан етти мингга яқин мухлислар бор.
' ҲАКАМЛАР ГУРУҲИ
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Қанот ҳакамлари: Рафаэль Ильясов, Маъмур Саидқосимов
Заҳира ҳаками: Олим Тўйчибоев
Учрашув назоратчиси: Сайфиддин Эрматов
Учрашув комиссари: Бобур Ҳайдаров (барчаси - Тошкент)
' "НАСАФ" ТАРКИБИ:
25.Элдорбек Суюнов
4.Мақсуд Каримов
5.Ботир Қораев
9.Илҳом Шомуродов
17.Артур Геворкян (сардор)
23.Шерзод Аъзамов
27.Илҳом Юнусов
28.Шуҳрат Муҳаммадиев
32.Ҳамза Каримов
34.Фарруҳ Сайфиев
41.Азамат Алланиёзов

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
1.Михаил Наумов
3.Раҳматилло Бердимуродов
10.Кенжа Тўраев
14.Лазиз Убайдуллаев
15.Зохид Абдуллаев
29.Улуғбек Дадабоев
77.Суҳроб Неъматов

Бош мураббий: Рўзиқул БЕРДИЕВ
' “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зухуров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (сардор)
6.Анвар Ғофуров
7.Марко Блажич
8.Жавлон Иброхимов
11.Олександр Пишур
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
19.Жасур Ҳасанов
21.Сардор Рашидов

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
45.Акбар тўраев
5.Дилшод Жўраев
9.Игорь Таран
14.Алибобо Раҳматуллаев
23.Саҳоб Жўраев
29.Анвар Бердиев
33.Олег Зотеев

Бош мураббий: Миржалол ҚОСИМОВ
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Ҳар иккала жамоа аъзолари ўзларининг ўйин олдидан сўнгги машғулотларини олиб боришмоқда.
' Об-ҳаво ҳарорати жуда яхши. Таҳминан +17 атрофида. Майдон ҳолати ҳам куз фасли бўлишига қарамасдан яхши сақланган.
' Бугун ушбу стадионда олий лига 25-турининг энг марказий баҳси "Насаф" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасида кечади.
' Қарши шаҳридаги марказий "Насаф" стадионидан репортажимизни бошлаймиз!
' Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари!

Жамоалар таркиби

Насаф БУНЁДКОР
Суюнов Элдорбек
Алланиёзов Азамат 78
Аъзамов Шерзод
Геворкян Артур 90
Каримов Мақсуд
Каримов Хамза
Муҳаммадиев Шуҳрат
Сайфиев Фарруҳ
Шомуродов Илҳом 72
Юнусов Илҳом
Қораев Ботир
Дадабоев Улуғбек 72
Абдуллаев Зохид 78
Тўраев Кенжа 90
Зухуров Мурод
Блажич Марко 73
Ҳасанов Жасур Орзиқулович
Ғофуров Анвар
Шораҳмедов Акмал
Филипосян Артём
Тўраев Лутфулла 63
Рашидов Сардор
Пишур Александр 58
Каримов Ҳайрулла
Иброхимов Жавлон
Бердиев Анвар 58
Зотеев Олег 63
Жўраев Дилшод 73
БОШ МУРАББИЙЛАР
Бердиев Рўзиқул Қосимов Миржалол