Учрашув тафсилоти

Сўғдиёна

0:2

БУНЁДКОР

7' Пишур Александр
47' Рашидов Сардор
Учрашув бош ҳаками: Толибжонов Олим. Ўйингох: "Зомин".
Томошабинлар: 5031.

Олий лига - 2013. 26-тур. Сана: 08.11.2013 14:00.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2017 16-тур 06.08.2017 19:00 Сўғдиёна 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2017 1-тур 04.03.2017 18:00 БУНЁДКОР 1-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2016 17-тур 09.08.2016 19:00 БУНЁДКОР 1-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2016 2-тур 11.03.2016 17:00 Сўғдиёна 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2015 23-тур 24.09.2015 18:00 БУНЁДКОР 2-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2015 8-тур 10.05.2015 16:30 Сўғдиёна 2-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2014 23-тур 18.10.2014 15:00 БУНЁДКОР 1-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2014 10-тур 01.06.2014 17:00 Сўғдиёна 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2013 1-тур 04.03.2013 14:00 БУНЁДКОР 5-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2011 15-тур 06.08.2011 20:00 БУНЁДКОР 1-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2011 12-тур 15.06.2011 18:00 Сўғдиёна 1-6 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2009 16-тур 04.08.2009 17:45 Сўғдиёна 0-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2009 15-тур 29.06.2009 19:30 БУНЁДКОР 5-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2008 18-тур 25.08.2008 17:00 БУНЁДКОР 2-0 Сўғдиёна ҳисобот
Олий лига - 2008 13-тур 30.06.2008 00:00 Сўғдиёна 0-5 БУНЁДКОР ҳисобот

Матнли трансляция

' Эътиборингиз учун ташаккур!
' Ғалаба ва чемпионлик муборак, азизлар!
' "Бунёдкор" - Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони!
' Ўйин тугади.
90' Иккинчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89' Саҳоб Жўраев кутилмаганда тўпни ўз жарима майдончамиз ичида рақибга олдириб қўйди. Лекин Суҳроб Бердиев зарба беришда аниқ ўйнай олмади.
87' Бугунги баҳсда жамоаларнинг маҳорати яққол сезилмоқда. "Бунёдкор" катта тафовут билан "Сўғдиёна"дан кучли эканлигини кўриниб турибди.
85' Зотеевнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.
84' Стадион бўйлаб, "Бунёдкор" чемпион!!! деган ҳайқириқлар янграмоқда.
83' Олег Зотеев бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Жарима майдончаси ичида Алибобо Раҳматуллаев тўпни боши билан дарвозага йўллади. Тўп тўсинга тегиб қайтди.
81' Тарихий онлар яқинлашиб келмоқда, азизлар! "Бунёдкор" бешинчи чемпионлигига жуда-жуда яқин турибди.
80' Зотеев боши билан Бердиевга тўп узатди. Анвар эса чамаси 26 метрлар узоқликдар дарвозага зарба йўллади. Ширинбой Абдуллаев тўпни эгаллаб олди.
78' Раҳматуллаев-Бердиев-Таран комбинацияси жуда хавфли чиқди. Бироқ Таран дарвозага зарба бериш ўрнига тўпни Бердиевга ошириб, хужумни тўхтатиб қўйди.
76' Суҳроб Бердиев яна Зуҳуров хушёрлигини текшириб кўрди. Лекин зарбаси аниқ чиқмади.
74' Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
74' Марко Блажич Майдонни тарк этди.
72' Бобур Қосимовнинг зарбаси хавфли чиқди. Зуҳуров бахтига зарба ноаниқ.
71' Игорь Таран Игорь Таран жарима майдончаси ташқарисидан туриб дарвоза томон зарба йўллади. Тўп йўл-йўлакай ҳимоячиларга тегиб дарвоза тўридан жой эгаллади. Бироқ негадир ҳакам байроқчасини кўтариб, офсайд қайд этди.
70' Бугунги учрашувни 5031 нафар мухлислар бевосита стадионда кузатиб бормоқда.
68' Артём Филипосян бўм-бўш дарвозани ишғол қилолмади. Бунга у майдон нотекислигини рўкач қилиб, асабийлашди.
67' Блажич чиройли тазда Бердиев томон тўп оширди. Бироқ Жаводилло Иброхимов тўпга ташланиб, уни йўналишини ўзгартириб юборди.
65' Бугунги голлар муаллифлари заҳирага олиниб, янги кучлар ташланди.
64' Анвар Бердиев Майдонга тушди.
64' Олександр Пишур Майдонни тарк этди.
62' Анвар Ғофуров олдинда бўш турган Игорь Таранни тўп билан таъминлади. Лекин Игорь тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.
59' Олег Зотеев Майдонга тушди.
59' Сардор Рашидов Майдонни тарк этди.
59' Сардор Рашидовнинг бурчакдан оширган пасини аввалига Дилшод Жўраев дарвозага йўллади. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Таран боши билан яна дарвозага тўғрилади. Бу сафар Ширинбой Абдуллаев тўпни эгаллабю олди.
57' Акмал Абдураҳмонов Майдонга тушди.
57' Элёр Орипов Майдонни тарк этди.
53' Пишур таёр имкониятни йўққа чиқарди. Таран унга тўпни тўхтатиб берди. Саша эса чамаси 13 метрдан дарвозани аниқ нишонга ололмади.
51' Агарда "Бунёдкор" аъзолари ғалабани ушлаб қолсалар, Зоминда чемпионликни тантана қилишади.
50' Ҳисоб фарқи иккитага ошгач тошкентлик бироз ҳотиржамроқ ўйнай бошлашди.
48' Пишур жарима майдончаси ташқарисидан туриб, чап қанотда бўш турган Рашидовни тўп билан таъминлади. Сардор эса ўткир бурчак остидан дарвозани аниқ нишонга олди - 0:2.
47' Сардор Рашидов ГОООООООООООООООООООООЛ!!!
47' Ушбу ўзгаришдан сўнг бугун майдонда бир-бирларига қарши ўйнаётган ака-укалар сони иккитага етди. Рашидов ва Иброхимов
46' Жаводилло Иброхимов Майдонга тушди.
46' Илёс Қурбонов Майдонни тарк этди.
46' Ширинбой Абдуллаев Майдонга тушди.
46' Александр Меленчук Майдонни тарк этди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. "Сўғдиёна" сафида дарвозабон алмашадиган кўринади. Заҳира посбони формаларини кийган ҳолда майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.
' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб, 0:1 "Бунёдкор ғалаба қозонмоқда.
45+1' Қўшимча дақиқада "қалдирғочлар" бурчак зарбаси тепишди. Филипосян тўпни боши билан Пишур турган жойга узатди. Сашанинг дарвозага йўллаган тўпини Меленчук қайтарди.
45' Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
44' Сардор Рашидов гол уришни жуда-жуда истамоқда. Лекин унга ҳимоячилар имкон беришаётгани йўқ. Ҳозирги вазиятда у тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.
43' Пишур тўпга зарба беришига ишонмади чоғи уни Жўраевга қолдирди. Дилшоднинг чап оёқда тепган тўпини дарвозабон эгаллаб олди.
42' Бўлим охирларига келиб, кураш майдон марказига кўчди.
40' Пишур кўп ҳолларда майдонга сирпаниб тушмоқда.
38' Шораҳмедов узоқ масофадан дарвозани ишғол қилишга уринди. Аммо унинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.
35' Аввалига Суҳроб Бердиев икки футболчимизни алдаб ўтиб, Муроджон Тошматовга зарба бериш имконини яратди. Унинг тепган тўпини Ғофуров тўсиб қолди. Такрорий зарбани Илҳом Комилов йўллади. Буниси эса ноаниқ чиқди.
32' Блажич бир футболчини алдаб ўтиб, "Сўғдиёна" жарима майдончасига кириб борди ва уни бошқа бир ўйинчи йиқитди. Олим Толибжонов ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.
30' Суҳроб Бердиевнинг жарима зарбасини жонли девор қайтарди.
29' Сардор Рашидов Тўп учун курашда рақиб аъзосига нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
28' Филипосян қўпол хатога йўл қўйди. Оқибатда Муроджон Тошматов дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди. Бироқ Шораҳмедов тўпни ундан олиб қўйишга эришди.
27' "Сўғдиёна" қарши ҳужумда хавфли эканлигини эслатиб қўйди. Бироқ Санжар Рашидов якуний зарбани беришда адашди.
26' Шораҳмедов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни Пишур томон оширди. Олександарнинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.
25' Рашидов чиройли ҳаракати ва техникаси билан стадионни ларзага келтирди.
24' Яна ҳужум, яна Пишур бош ролда. Бироқ унинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
23' Яна Сардор Рашидов гол уришга яқин келди. Лекин Меленчукнинг маҳорати жиззахликларни муқаррар голдан қутқариб қолди.
22' "Сўғдиёна" қарши ҳужумда яхши вазият ҳосил қилиши мумкин эди. Аммо Маъруф Муродов тўпга етиб кела олмади.
20' Сардор Рашидов чамаси 23 метрлардан "Сўғдиёна" дарвозасини ўққа тутди. Меленчук катта қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
19' Пишур яна бир бор жиззахликлар дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди. Бироқ бу сафар Меленчук тўпни қайтариб қолди.
17' Муроджон Тошматов кутилмаган вазиятда Зуҳуров дарвозаси томон зарба йўллади. Бироқ тўп Зуҳуров бахтига ноаниқ траектория бўйича йўналди.
16' Сардор Рашидов чап қанотдан рақиб дарвозаси томон ёриб кираётганди. Бироқ ҳимоячилар тўпга ташланишиб, уни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
14' Пишур майдон марказида тўпни Дилшод Жўраевга узатиб, ўзи очилиб борди. Бироқ Дилшод тўп оширишда аниқ ўйнай олмади.
13' Энди "қалдирғочлар" тезкор қарши ҳужумга ташкил этишди. Бироқ Сардор Рашидов ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолди.
12' "Сўғдиёна" қарши ҳужумга ўтди. Ўнг қанотда фаол ўйнаётган Маъруф Муродов дарвозамиз яқинида бўш қолдирилган Илёс Қурбоновга тўп оширди. Бироқ тўп Қурбоновга етиб келгунча, Шораҳмедов хавфни бартараф этишга муваффақ бўлди.
10' Дилшод Жўраев чамаси 28 метрлардан дарвозага зарба берди. Лекин ноаниқ.
09' Майдон ҳолати у қадар яхши бўлмаса-да, "қалдирғочлар" яқин-яқин масофаларга аниқ тўп оширишлар орқали ҳужум ташкил этишяпти.
08' Жарима зарбасини Сардор Рашидов амалга оширди. Унинг кучли ва аниқ тўп оширишини Пишур боши билан дарвозага тўғрилаб, ҳисобни очди - 0:1.
07' Олександр Пишур ГООООООООООООООООООООООООЛ!!!
06' Шораҳмедов-Блажич комбинациясидан сўнг Марко олдинга ўтди. Бироқ уни ўнг қанотда чалиб йиқитишди.
05' Сардор Рашидов чап қанотдан тезлик олди ва Пишурга тўп оширди. Бироқ Элёр Орипов тўпни қайтариб юборди.
04' Пишур иккинчи қаватда тўпни ютди ва уни Таран томон ташлаб берди. Бироқ Игорь бу ҳужумни қўллаб-қувватламади.
03' Жумладан, Тошкентдан "Бунёдкор" мухлислар клуби аъзолари ҳам Зоминга ташриф буюришган.
02' Стадион мухлислар билан деярли тўлиб-тошган.
01' Илк ҳужумни жиззахликлар ташкил этишди. Бироқ Маъруфжон Муродов билан тўп учун курашда Саҳоб Жўраев устун келди.
01' Диққат!!! Ўйин бошланди
' ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ
Бош ҳакам: Олим Толибжонов
Қанот ҳакамлари: Алишер Усмонов, Радик Серазетдинов (барчаси - Тошкент)
Заҳира ҳаками: Шуҳрат Ҳакимов (Шаҳрихон)
Учрашув назоратчиси: Дмитрий Роман (Тошкент)
' “СЎҒДИЁНА”:
1.Александр Меленчук (сардор)
3.Илҳом Комилов
5.Илёс Қурбонов
6.Муроджон Тошматов
17.Санжар Рашидов
18.Суҳроб Бердиев
19.Сирож Ҳамроев
23.Бобур Қосимов
24.Элёр Орипов
41.Аюбхон Нўъмонов
42.Маъруфжон Муродов

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
16.Ширинбой Абдуллаев
2.Жаводилло Ибрагимов
4.Асилжон Бегимқулов
8.Ботиржон Каримжонов
11.Нодирбек Ибрагимов
21.Акмал Абдураҳмонов

Бош мураббий: Даврон ФАЙЗИЕВ
' “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зухуров
2.Акмал Шораҳмедов
5.Дилшод Жўраев
6.Анвар Ғофуров (сардор)
7.Марко Блажич
8.Жавлон Иброхимов
9.Игорь Таран
11.Олександр Пишур
16.Артём Филипосян
21.Сардор Рашидов
23.Саҳоб Жўраев

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
13.Лутфулла Тўраев
14.Алибобо Раҳматуллаев
19.Жасур Ҳасанов
27.Сардор Собирхўжаев
29.Анвар Бердиев
33.Олег Зотеев

Бош мураббий: Миржалол ҚОСИМОВ
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Яна бир неча дақиқалардан сўнг ушбу стадионда олий лига 26-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" учрашуви бошланади.
' Жиззах вилояти, Зомин шаҳридан репортажимизни бошлаймиз!
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Жамоалар таркиби

Сўғдиёна БУНЁДКОР
Меленчук Александр 46
Бердиев Суҳроб
Комилов Илҳом
Қурбонов Илёс 46
Тошматов Муроджон
Рашидов Санжар
Ҳамроев Сирож
Қосимов Бобур
Орипов Элёр 57
Нўъмонов Аюбхон
Муродов Маъруф
Абдуллаев Ширинбой 46
Иброхимов Жаводилло 46
Абдураҳмонов Акмал 57
Зухуров Мурод
Шораҳмедов Акмал
Жўраев Дилшод
Ғофуров Анвар
Блажич Марко 75
Иброхимов Жавлон
Таран Игорь
Пишур Александр 64
Филипосян Артём
Рашидов Сардор 59
Жўраев Саҳоб
Зотеев Олег 59
Бердиев Анвар 64
Раҳматуллаев Алибобо 75
БОШ МУРАББИЙЛАР
Даврон Файзиев Қосимов Миржалол

Видео