Учрашув тафсилоти

БУНЁДКОР

1:0

Нефтчи

7' Ҳасанов Жасур Орзиқулович
Учрашув бош ҳаками: Бобомуродов Рустам. Ўйингох: "Пахтакор" марказий стадиони.
Томошабинлар: 3120.

Олий лига - 2013. 17-тур. Сана: 26.08.2013 19:00.

Ўтган учрашувлар

Олий лига - 2017 21-тур 15.09.2017 18:00 БУНЁДКОР 2-0 Нефтчи ҳисобот
Олий лига - 2017 6-тур 16.04.2017 17:00 Нефтчи 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2016 16-тур 03.08.2016 19:00 Нефтчи 2-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2016 1-тур 05.03.2016 18:00 БУНЁДКОР 2-0 Нефтчи ҳисобот
Олий лига - 2015 22-тур 20.09.2015 17:00 Нефтчи 2-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2015 7-тур 02.05.2015 18:00 БУНЁДКОР 0-1 Нефтчи ҳисобот
Олий лига - 2014 24-тур 25.10.2014 15:00 Нефтчи 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2014 11-тур 05.06.2014 19:00 БУНЁДКОР 1-1 Нефтчи ҳисобот
Олий лига - 2013 10-тур 31.05.2013 17:00 Нефтчи 0-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2012 16-тур 18.08.2012 19:00 БУНЁДКОР 2-1 Нефтчи ҳисобот
Олий лига - 2012 11-тур 21.06.2012 19:00 Нефтчи 1-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2011 23-тур 15.10.2011 17:00 БУНЁДКОР 1-0 Нефтчи ҳисобот
Олий лига - 2011 4-тур 01.04.2011 17:00 Нефтчи 0-0 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2010 20-тур 18.09.2010 18:00 Нефтчи 0-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2010 7-тур 02.05.2010 17:00 БУНЁДКОР 1-0 Нефтчи ҳисобот
Олий лига - 2009 28-тур 31.10.2009 16:00 БУНЁДКОР 5-0 Нефтчи ҳисобот
Олий лига - 2009 3-тур 23.03.2009 17:00 Нефтчи 0-3 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2008 29-тур 18.11.2008 14:00 Нефтчи 2-1 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2008 2-тур 06.03.2008 15:00 БУНЁДКОР 3-1 Нефтчи ҳисобот
Олий лига - 2007 16-тур 06.08.2007 19:00 Нефтчи 0-2 БУНЁДКОР ҳисобот
Олий лига - 2007 15-тур 26.06.2007 00:00 БУНЁДКОР 0-0 Нефтчи ҳисобот

Матнли трансляция

' Ҳакам ҳуштаги чалинди ва учрашувга якун ясалди. "Бунёдкор" - "Нефтчи" 1:0. "Қалдирғочлар" ўз ҳисобларига навбатдаги 3 очкони ёзиб қўйишди. Зарафшондаги ўйинда пешқадам "Локомотив" "Қизилқум" дарвозасини ҳозиргача ишғол қила олмаётганини инобатга олсак, яна бир неча дақиқадан кейин Миржалол Қосимов шогирдлари биринчи ўринга кўтарилиб олишлари мумкин.
' Учрашув бош ҳаками конпенсация учун 3 дақиқа вақт қўшиб берди.
90+1' Мурод Зухуров рақиблар зарбасини қайтаришга эришди. Такрорий зарба чоғида эса меҳмонлар ўйин қоидасини бузишди.
90' Фарғоналик футболчилар қулай стандарт вазиятга эга бўлишди.
89' Жасур Ҳасанов ўнг қанотдан кириб бориб, дарвозага аниқ ва кучсиз зарба йўллади. Бу зарба дарвозабонга ортиқча қийинчилик туғдирмади.
' Учрашув асосий вақти якунига 2 дақиқа вақт қолди.
85' Мурод Зухуровнинг хатоси "Бунёдкор" учун қимматга тушиши мумкин эди. Аммо меҳмонлар қулай имкониятдан фойдалана олишмади.
84' Носир Отақўзиев
84' Иқбол Акромов
82' Вячеслав Понамарёв
79' Мансур Саидов дарвозага анча олисдан белгиланган жарима зарбасини тўғри дарвозага йўллади. Анча ноаниқ.
77' "Бунёдкор" кетма-кет иккинчи бор бурчак зарба тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Аммо стандарт вазиятдан иш чиқмади.
73' Жасур Ҳасанов ва Лутфулла Тўраев чиройли комбинацияни амалга оширишди. Вазият сўнггида Тўраев зарба бериш имконига эга бўлганди. Бироқ у ҳам пас беришни афзал билди ва кескин ҳужум йўққа чиқди.
68' Иқбол Акрамовнинг пасини бу сафар Сардор Мирзаев голга айлантира олмади. Унинг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
67' Отабек Исроилов
67' Зайниддин Тожиев
66' "Локомотив"га қарши учрашув қаҳрамони Александр Пишур жарима зарбасини амалга оширди. Унинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.
65' Ғулом Ўрунов
65' Мирзакамол Камолов
63' Дилшод Жўраев
63' Марко Блажич
' Дилшод Жўраев майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу Миржалол Қосимовнинг футбол алмаштиришдаги сўнгги имкониятдан фойдаланиши бўлади. Меҳмонлар устози Амет Мемет эса ҳали бирор марта бу имкониятдан фойдаланмади.
61' "Нефтчи" чап қанотдан кескин ҳужум ташкил қилди. Жарима майдончаси ичига етказиб берилган пасни Зайниддин Тожиев дарвозага йўллаши мумкин эди. Аммо у тўпга улгурмади.
57' Сардор Рашидов
57' Олег Зотеев
' Блажич чап қанотдан тезлик билан қочиб бораётган Иқбол Акромовни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
56' Марко Блажич
' Сардор Рашидов майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда.
54' "Нефтчи" дарвозага икки бор зарба берди. Ҳар иккисини Мурод Зухуров қайтаришга муваффақ бўлди. Дастлабки зарбада вазият анча кескин кўриниш олганди.
' Пишур керак бўлмаган жойда, аниқроғи майдон марказида Пономарёвга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
52' Александр Пишур
50' Акмал Шораҳмедов Марко Блажични қулай позицияга олиб чиқди. Ярим ҳимоячининг жарима майдончаси ичидан туриб берган зарбаси анча хавфли кўриниш олди ва дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
' Иккинчи бўлимда учрашув темпи анча кўтарилганини қайд этиш ўринли.
48' "Нефтчи" футболчилари бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Аммо бундан бир иш чиқмади.
' Кўринишидан Анвар Бердиевнинг биринчи бўлимда кўрсатган ўйини "Бунёдкор" мураббийлар штабини қаноатлантирмаган.
46' Александр Пишур
46' Анвар Бердиев
' "Қалдирғочлар" сафида Александр Пишур майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда.
' Футболчилар иккинчи таймни бошлаш учун майдонга чиқиб келишмоқда.
' Биринчи бўлим ўз якунига етди.
' Биринчи таймдаги тўхталишлар вақтини қоплаш учун бош ҳакам ўйинга 2 дақиқа қўшиб берди.
43' "Нефтчи"нинг кетма-кет иккинчи хавфли ҳужуми. Бу сафар Зайниддин Тожиевнинг зарбасига аниқлик етишмади.
42' Санжар Асқаралиев жарима зарбасини амалга оширди. Тўпга югуриб чиққан Мурод Зухуров зарбани бартараф этгандек кўринганди. Қайтган тўпни Мансур Саидов дарвозага йўллади. Унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади ва тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб, майдонни тарк этди.
41' Лутфулла Тўраев жарима майдончаси яқинида Мирзакамол Камоловни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси.
' Майдон марказида ҳар иккала футболчи ўзаро келиша олмай қолишди. Қолган футболчилар уларни ажратиб қўйишди ва бош ҳакам уларнинг ҳар иккисини огоҳлантиришни афзал билди.
39' Зайниддин Тожиев
39' Хайрулла Каримов
37' "Бунёдкор"нинг навбатдаги хавфли ҳужуми. Блажичнинг зарбасини ҳимоячилар бартараф қилган бўлса, Лутфулла Тўраевнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтаришга эришди.
34' Лутфулла Тўраев дарвозага орқа ўгириб турганига қарамай, Жасур Ҳасанов томонидан етказиб берилган пасни боши билан дарвозабон устидан ошириб ташламоқчи бўлди. Унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.
' Карточкалар борасида ҳам мезбонлар олдинга чиқиб олишди. Сариқ карточка эгаси Анвар Ғофуров. У рақиби Мирзакамол Камоловга нисбатан ўйин қоидасини бузганди.
30' Анвар Ғофуров
29' Лутфулла Тўраев дарвозага чап оёғида ноаниқ зарба йўллади.
27' "Нефтчи" учрашувдаги илк хавфли ҳужумини амалга оширди. Мансур Саидов марказдан ҳужумга ўтиб, тўпни ўнг қанотга етказди ва қайта қабул қилиб олиб, дарвозага кучсиз бўлсада зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди.
' Тўп назорати борасида "қалдирғочлар" устунлик қилаётганларини сезиш қийин эмас.
24' Жарима зарбасини Анвар Ғофуров амалга оширди. Унинг кучли зарбаси жонли деворга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Бурчак зарбаси.
23' Шавкат Насибуллаев ўз жарима майдончаси яқинида Лутфулла Тўраевга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Мезбонлар учун қулай, меҳмонлар учун хавфли стандарт вазият.
21' Лутфулла Тўраев тўп учун курашда Ғайрат Жумаевга нисбатан қўпол ўйин кўрсатди ва ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
19' Сўнгги вақтларда майдон марказида ўйнаётган Марко Блажич 20 метрлар чамаси узоқликдан дарвозага зарба йўллади. Аммо унинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
17' Лутфулла Тўраев ўнг қанотдан ҳужумга ўтиб, тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берганди. Бироқ ҳимоячилар қийинчилик билан бўлсада ҳужумни қайтаришди.
16' Фарғоналик ҳимоячилар стандарт вазиятни бартараф эта олишди.
15' Энди мезбонлар бурчак зарбасини амалга оширишади.
14' Бурчак зарбасидан иш чиқмади. Дастлаб тўпни ҳимоячилар қайтарган бўлишса, кейин Санжар Асқаралиевнинг зарбаси табло баландлигида учиб, майдонни тарк этди.
13' "Нефтчи" футболчилари бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Мансур Саидов шеригини қулай позицияга чиқаришга ҳаракат қилганди. Ҳимоячилар эса ҳужумни бартараф қилишди.
' Учрашувни анча фаол бошлаган Амет Мемет шогирдлари голдан кейин майдон марказини кесиб ўтганларича йўқ.
9' Голдан руҳланган мезбонлар "Нефтчи" жарима майдончаси яқинида босим уюштиришди. Анвар Ғофуровнинг зарбасини қайтарган ҳимоячига айни пайтда шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
' Пенальти ишлаган футболчи 11 метрлик жаримани ҳам ўзи амалга оширди ва дарвозабонни осонлик билан алдаб, учрашувда ҳисобни очди - 1:0.
7' Жасур Ҳасанов
6' "Бунёдкор" футболчилари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Жарима майдончасига тезлик билан кириб келган Жасур Ҳасановни Шукурали Пўлатов қўполлик билан тўхтатиб қолди.
5' Фарғоналик футболчилар майдон марказида Анвар Бердиевга нисбатан ўйин қоидасини бузишди.
3' Фарғоналик футболчилар чап қанотдан ҳужумга ўтишди. Аммо мезбон ҳимоячилар уни босиқлик билан бартараф этишди.
' Ўйини "Бунёдкор" футболчилари оқ, меҳмонлар эса сариқ рангли либосда ўтказишмоқда.
1' "Нефтчи" футболчиси тўпни аутдан ўйинга ташлаш жараёнида бир неча метрни босиб ўтгани учун бош ҳакам уни орқага тисарилишга мажбур қилди.
' Ҳакам ҳуштаги чалинди ва учрашувга старт берилди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
' Иккинчи даврада "Бунёдкор" сафига келиб қўшилган ҳужумчи Анвар Бердиев миллий чемпионат доирасида илк бор "қалдирғочлар"нинг бошланғич таркибидан жой олди. У бунга қадар Ўзбекистон Кубоги ярим финал дастлабки учрашуви доирасида "Локомотив"га қарши ўйинни ҳам асосий таркибда бошлаганди. Сизга сир эмаски, Анвар Бердиев айнан "Нефтчи" клубини тарк этгачгина "Бунёдкор"га қўшилган. Демак у бугун илк бор собиқ клубига қарши тўп суради.
' Қайд этиш керак, ҳозирча "Бунёдкор" 38 очко тўплагани холда турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Нефтчи" ҳисобида 20 очко мавжуд ва клуб 8-ўриндан жой олган.
' Учрашув ҳакамлари:
Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Наби Рўзимов (Тошкент)ва Холмат Мирзааҳмедов (Тўйтепа)
Тўртинчи ҳакам: Шуҳрат Ҳакимов (Андижон)
Учрашув назоратчиси: Гали Имомов (Тошкент)
' "БУНЁДКОР":
25. Мурод Зухуров
2. Акмал Шораҳмедов
4. Хайрулла Каримов (с)
6. Анвар Ғофуров
7. Марко Блажич
8. Жавлон Иброҳимов
13. Лутфулла Тўраев
16. Артём Филипосян
19. Жасур Ҳасанов
29. Анвар Бердиев
33. Олег Зотеев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45. Акбар Тўраев
5. Дилшод Жўраев
9. Игорь Таран
11. Александр Пишур
14. Алибобо Раҳматуллаев
21. Сардор Рашидов
23. Сахоб Жўраев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' "НЕФТЧИ":
51. Ғайрат Ҳасанов
3. Шукурали Пўлатов
7. Мансур Саидов (с)
17. Сардор Мирзаев
22. Иқбол Акромов
23. Санжар Асқаралиев
27. Ғайрат Жумаев
44. Шавкат Насибуллаев
52. Вячеслав Пономарёв
71. Мирзакамол Камолов
99. Зайниддин Тожиев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
21. Фаррух Турдиалиев
5. Иқбол Бобохонов
11. Отабек Исроилов
43. Абдумажид Тоиров
47. Ғулом Ўрунов
49. Павел Смоляченко
50. Носир Отақўзиев

Бош мураббий: Амет Мемет
' Айни паллада ҳар икки клуб аъзолари ўйинолди чигалёзди машғулотларини олиб боришмоқда. Унга қадар эса биз сизларни жамоалар таркиби билан таништириб ўтамиз.
' Сизга сир эмаски, "Бунёдкор" стадиони майсаси алмаштирилгани сабаб клуб уй учрашувларини "Жар" стадионида ўтказиб келаётганди. Бугунги беллашувга эса "Пахтакор" стадиони мезбонлик қилади.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Яна бир неча дақиқадан кейин Ўзбекистон Олий лигаси 17-туридан жой олган "Бунёдкор" ҳамда "Нефтчи" клублари иштирокидаги ўйин старт олади.

Жамоалар таркиби

БУНЁДКОР Нефтчи
Зухуров Мурод
Бердиев Анвар 46
Блажич Марко 63
Зотеев Олег 58
Иброхимов Жавлон
Каримов Ҳайрулла
Тўраев Лутфулла
Филипосян Артём
Шораҳмедов Акмал
Ғофуров Анвар
Ҳасанов Жасур Орзиқулович
Пишур Александр 46
Рашидов Сардор 58
Жўраев Дилшод 63
Ҳасанов Ғайрат
Акрамов Иқбол 84
Асқаралиев Санжар 65
Жумаев Ғайрат
Камолов Мирзакамол
Мирзаев Сардор
Насибуллаев Шавкат
Пономарёв Вячеслав
Пўлатов Шукурали
Саидов Мансур
Тожиев Зайниддин 68
Урунов Ғулом 65
Исроилов Отабек 68
Отақўзиев Носир 84
БОШ МУРАББИЙЛАР
Қосимов Миржалол Мемет Амет

Видео