Янгиликлар

  • “Ксамакс”да муаммолаор

  • Сана: 19.01.2012
  • “Dubai Matchworld Cup 2012” турнирининг 2-туридаги рақибимиз Швейцариянинг “Ксамакс” клуби бўлади.

    Нёвшателликлар биринчи турда Ироқ олимпиячиларига 1:0 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Ягона гол пенальтидан киритилди.

    Швейцария футбол ассоциацияси “Ксамакс” клубининг лицензиясини олиб қўйиб, жамоани ички чемпионат ўйинларидан четлаштиришга жудаям яқин турибди. Бу жиҳат швейцарияликларнинг Дубай турниридаги иштирокига ҳам ўз таъсирини ўтказиши мумкин эди.

    Хориж ОАВнинг маълумотларига кўра, бундай жиддий йўл тутилишига “Ксамакс” клубининг ўз ходимларига ойлик маошларини вақтида тўламаётгани ҳамда суғурталаш борасидаги муаммолар сабаб қилиб кўрсатилган. Агарда, “Ксамакс” аъзолари яқин беш кун ичида апелляция бериб, вазиятни ўзгартиришмаса клуб Швейцария чемпионати иштирокчилари рўйҳатидан ўчирилади.

    Аввалроқ Швейцария прокуратураси клуб ҳужуйини, чеченистонлик Булат Чагаевга иккита айблов қўйганди. “Bank of America”нинг молиявий ҳужжатларини қалбакилаштириш ҳамда суд муҳокамаси ишларида фирибгарлик қилганлиги учун айблаётганди.

    Чагаев “Ксамакс”ни ўтган йилнинг баҳорида сотиб олганди. Шундан сўнг клубда кўп нарсалар ўзгарди. Ҳозирги кунда клубда фаолият олиб бораётган мураббий Виктор Муньос машҳур Хоакин Капарроснинг ўрнига келганди. Чемпионат ўйинларида учралган мағлубиятдан сўнг Чагаев ва унинг ҳамроҳлари кийим-алмаштириш хонасига қуролланган ҳолда кириб келишиб, Капарросдан мағлубият сабабларини тушунтириб беришларини сўрашган. Шундан сўнг Хоакин Капаррос клубни тарк этган.

    2010/2011 йилги мавсумларда “Ксамакс” мамлакат кубогининг финалигача етиб келди. Швейцария суперлигасида эса тўртинчи поғонанин эгаллаб турибди. Қишки таътилдан сўнг нёвшателликлар 4 февраль куни “Лозана” билан куч синашишлари лозим.

    Жамоанинг энг сермаҳсул тўпурари нигериялик Калу Уче. Унинг ҳисобида 6та гол бор.

    Эслатиб ўтамиз, “Dubai Matchworld Cup 2012” турнирининг иккинчи тури доирасида “Ксамакс” клуби билан баҳс олиб борамиз. Бу ўйин 20 январь куни “Ал-Шабаб” стадионида Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар