Янгиликлар

  • Роман Широков: Сездингизми, “Бунёдкор” сафида Лазович ўйнади

  • Сана: 19.01.2012
  • “Dubai Matchworld Cup 2012” мусобақасининг очилиш учрашувида “Бунёдкор”га қарши ўйнаган “Зенит” клуби ярим ҳимоячиси Роман Широков  клуб матбуот хизматига ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

    — Ўйин яхши бўлдими?
    — Менимча, яхши. Ўртоқлик ўйини, бошқа нарса эмас.

    — Яъни, ҳеч ким катта иштиёқ билан олдинга интилмади?
    — Агар сезган бўлсангиз, демак, шундай.

    — 45 дақиқа ўйнаш оғир бўлдими?
    — Менимча, йўқ. Ўйин суръати у қадар юқори бўлгани йўқ. Бундайин суръатда янада кўпроқ ўйнаш мумкин эди.

    — Сизлар кучли иштиёқ билан ўйнамадингизми ёки рақиб?
    — Биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Шунчаки иккита гол уриб олганимиздан кейин кўп олдинга интилмадик. Шунга қарамай, яна иккита вазиятга эга бўлдик.

    — “Бунёдкор” ҳақида нима дея оласиз?
    — Ўз мураббийи каби яхши жамоа. Комбинацион футбол ўйнашга ҳаракат қилади. Дарвоқе, уларнинг сафида 13-рақам остида Данко Лазович ўйнади. Сездингизми? Кимда имконият бўлса, унинг юзига диққат билан назар солинг — худди ўзи. Буни Кержаков билан муҳокама қилдик.

    — Уч кунда машғулот ўтказиш жонга тегмадими?
    — Ҳозирча йўқ, ҳаммаси режа бўйича кетяпти.

    — Эртага машғулот пляжда ўтказилади. У ерда шуғулланиш майдондагидан кўра қизиқарлироқми?
    — Албатта, майдондагидан кўра қизиқарли эмас. Ёқимли. Аммо керак.

    Фото: www.stadion.uz

Мавзуга оид бошқа хабарлар