Янгиликлар

  • www.worldreferee.com сайти Эрматовни жаҳоннинг энг яхши ҳаками деб топди

  • Сана: 04.01.2012
  • worldreferee.com веб-сайти ўз анъанасига кўра, жаҳоннинг 2011 йилдаги энг яхши ҳакамлари рўйҳатини тузиб чиқди.

    Энг яхшилар рўйҳати ҳакамлар учун махсус ўрнатилган кузатув воситалари ёрдамида аниқланади. Ундан ташқари, ҳакамларнинг бир мавсум давомида ўтказган ўйинлари сони ҳам инобатга олинади.

    1.Равшан Эрматов
    2011 йилнинг энг яхши ҳакамига ўтган мавсум давомида Осиё Чемпионлар лигаси, Осиё чемпионати ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати каби нуфузли мусобақаларнинг финал учрашувлари ишониб топширилди. Эрматов ҳали 34 ёшга ҳам тўлмаган. Шунга қарамасдан, у ҳакамликдаги деярли барча турнирлар финалларини бошқаршга улгурди. Фақатгина жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи ўйини Эрматов учун армон бўлиб турибди. У албатта мундиал финалини бошқаришига улгуради, деб умид қиламиз.

    2.Вилмар Ролдан
    Иккинчи ўринни колумбиялик Вилмар Ролдан эгаллади. Бу ҳакам ўз соҳаси учун жуда-жуда ёш ҳисобланади – 31 ёш.  Бироқ у Жанубий Американинг энг машҳур ва талабчан ҳаками сифатида шаклланиб бормоқда. Ролдин Либертадорес кубогининг олти учрашуви, улардан бири ярим финал ва Америка кубогининг учинчи ўрин учун ўтказилган баҳсини аъло даражада бошқариб борди. Вилмар Ролдан 2014 йилги жаҳон чемпионатининг финал учрашувини бошқариши мумкин бўлган ҳакамлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

    3. Уилсон Сенем
    Учинчи ўрин бразилиялик Уилсон Сенемга насиб этди. У ҳам 2012 йилги мундиалнинг етакчи рефериларидан бири бўлиши кутилмоқда.

    Европанинг энг яхши ҳаками сифатида туркиялик Жюнейт Чақир қайд этилди. Бироқ у умумий рўйҳатнинг олтинчи поғонасини эгаллаган.

    Топ-100таликда икки нафар россиялик ҳакамлар ҳам бор. Булар – Владислав Безбородов (68-ўрин) ва Сергей Карасев (86-ўрин).

    Жаҳон ҳакамлари сайти талқини бўйича энг яхшилаб деб топилган топ-100талик билан қуйидаги манзилда танишишингиз мумкин: http://www.worldreferee.com

    Ушбу эътироф билан Равшан Эрматов ва унинг жамоасини муборакбод этамиз.

Мавзуга оид бошқа хабарлар