Янгиликлар

  • Воҳид Шодиев ноябрь ойи лауреатлари

  • Сана: 03.12.2015
  • Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва “Championat.asia” ҳамкорлигида ташкил этилган ой лауреатларининг навбатдаги ғолиби аниқланди.

    Унга кўра Бухоронинг “Бухоро” клуби бош мураббийи Жамшид Саидов 69 очко тўплаб ноябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ойда Саидов бошчилигидаги “Бухоро” клуби “Нефтчи” ва “Сўғдиёна”ни мағлуб этиб олий лигага қолишга муваффақ бўлди.

    Ундан кейинги ўринни 67 очко тўплаган “Пахтакор” устози Нўъмон Ҳасанов банд этди. “Шерлар” ноябрь ойида чемпионатда 2та ўйин ўтказиб уларнинг иккаласида ғалабага эришишди ва 11-марта мамлакат чемпиони бўлишди.

    Кучли учликни “Локомотив” клуби бош мураббий лавозимини бажарувчиси бўлган Андрей Микляев якунлаб берди. Микляев 44 очко тўплади. “Темирйўлчилар” ушбу мураббий қўл остида ўтган ойда чемпионатда иккита ўйин ўтказиб уларнинг иккаласида ҳам рақибни мағлуб этишди.

    Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ҳужумчиси Воҳид Шодиев ноябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Ўтган ойда “Олмалиқ”қа битта, “Қўқон-1912”га иккита гол урган Шодиев сўровномада 65 очко тўплади.

    Ундан кейинги ўринни “Пахтакор” ҳужумчиси Игорь Сергеев банд этди. Ўтган ойда иккита ўйинда иккита гол урган футболчи 55 очко жамғарди. Учинчи ўринда “Бухоро” клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров қайд этилди. Ноябрь ойида 2та ўйинда 2та гол урган ёш футболчи 48 очко тўплади.

    www.pfl.uz

Мавзуга оид бошқа хабарлар