Янгиликлар

  • “Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашувини Бобомуродов бошқаради

  • Сана: 22.08.2013
  • 26 август куни “Жар” стадионида олий лига 17-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашуви бўлиб ўтади.

    Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 17-тур ўйинларига тайинланган ҳакамлар гуруҳларини эълон қилди. Унга кўра, “Бунёдкор” – “Нефтчи” баҳсини навоийлик Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

    Жорий мавсумда Бобомуродов “қалдирғочлар” иштирокидаги икки учрашувда ишлади. Булар: уйда “Гулистон” (1:0) ва меҳмонда “Навбаҳор” (0:3). Умуман олганда, навоийлик ушбу ҳакам фаолияти мобайнида “Бунёдкор” иштирокидаги баҳсларни тўққиз маротаба бошқариб борган.

    Олий лига, 17-тур
    26 август, душанба
    “Жар” стадиони. Соат 19:00
    “БУНЁДКОР” – “НЕФТЧИ”
    Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов (Навоий)
    Қанот ҳакамлари: Холмат Мирзааҳмедов (Тўйтепа), Наби Рўзимов (Тошкент)
    Заҳира ҳаками: Шуҳрат Ҳакимов (Андижон)
    Учрашув назоратчиси: Гали Имомов (Тошкент)

Мавзуга оид бошқа хабарлар