Янгиликлар

  • Эрон устидан тарихий ғалаба

  • Сана: 15.11.2012
  • “Озоди” стадионида ўтган Эрон – Ўзбекистон учрашувида юртдошларимиз ажойиб ғалабани тантана қилишди.

    Учрашувдан аввал ёғиб ўтган кучли ёмғир майдон ҳолатига анчайин таъсир ўтказди. Шу боисдан ҳам ҳар иккала жамоа аъзолари ўзлари хоҳлаганларидек чиройли ўйин кўрсата олишмади. Шунга қарамасдан, айнан ушбу ўйин нуфузи ва қадри юқори эканлигини ҳис қилиб майдонга чиққан вакилларимиз якунда рақибдан ғалабани тортиб олишди.

    71-дақиқада Сервер Жепаров томонидан узатиб берилган пасни Улуғбек Бақоев дарвозага тўғрилаб, Ўзбекистон терма жамоасига тарихий ғалабани тақдим этди. Энди терма жамоамиз статистикасидан Эрон термасига киритилган илк гол ва биринчи ғалаба жой олди.

    Эсингизда бўлса, 4-саралаш босқичининг илк турида Тошкентда Эрон терма жамоасига сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлубиятга учраган эдик. Ўша ўйиндаги мағлубият алами 2012 йилнинг 14 ноябрь кунида олинди. Ушбу сана футболимиз тарихидан муқим жой эгаллаши шубхасиз!

    ЖЧ-2014. Саралаш баҳси
    ЭРОН – ЎЗБЕКИСТОН 0:1
    Гол: Улуғбек Бақоев, 71
    Эрон: 1. Сайид Раҳматий, 2. Ҳусрав Ҳайдарий, 4. Сайид Ҳуссайний, 6. Жавод Некунам, 7. Муҳаммад Нурий (18. Пажмон Нурий, 66), 9. Ризо Гучаннежҳод, 14. Андраник Теймурьян (11. Алиризо Аббосфад, 80), 15. Пежман Мунтазарий, 16. Ашқан Дежога, 21. Меҳрдод Пўлатий, 23. Муҳаммад Ризо Халатборий.
    Ўзбекистон: 12. Игнатий Нестеров, 23. Акмал Шораҳмедов, 4. Артём Филипосян, 6. Ислом Тўхтахўжаев, 14. Виталий Денисов, 17. Санжар Турсунов, 18. Фозил Мусаев, 7. Азизбек Ҳайдаров, 22. Шоҳрух Гадоев (13. Олег Зотеев, 65), 8. Сервер Жепаров, 10. Улуғбек Бақоев (15. Александр Гейнрих, 82).
    Огоҳлантиришлар: Ашкон Дежога (24), Муҳаммад Нурий (50) — Азизбек Ҳайдаров (24), Сервер Жепаров (52), Акмал Шораҳмедов (56).

Мавзуга оид бошқа хабарлар