Янгиликлар

  • “Бухоро” – “Бунёдкор” учрашуви санаси ўзгарди

  • Сана: 15.09.2016
  • Олий лига 24-тури доирасидаги “Бухоро” – “Бунёдкор” учрашуви 30 сентябрдан 28 сентябрга кўчирилди.

    Бунга Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи доирасида Эрон ва Хитой термаларига қарши кечадиган муҳим учрашувларига муносиб тайёргарлик кўриши учун ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғини сабаб бўлди.

    Демак, “Бунёдкор” жамоаси 17-28 сентябрь оралиғида жами 4та расмий учрашув ўтказади. Булар: “Пахтакор” (17 сентябрь), “Металлург” (21 сентябрь), “Қўқон-1912” (24 сентябрь) ва “Бухоро” (28 сентябрь).

Мавзуга оид бошқа хабарлар