Янгиликлар

  • “Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашуви Наманган шаҳрига кўчирилди

  • Сана: 18.06.2016
  • Олий лига 14-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашуви Наманган шаҳрига кўчирилди.

    Бу ҳақида, ЎзПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.

    Учрашув жойи ва мезбони ўзгарган бўлса-да, баҳс санасига ўзгартириш киритилмади. Яъни эндиликда “Навбаҳор” мезбон сифатида ўтказиладиган баҳс 25 июнь куни Намангандаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар