Янгиликлар

  • Ўзбекистон Кубоги. Чорак финалдамиз!

  • Сана: 03.08.2019
  • Coca Cola Ўзбекистон Кубогида 1/8 финал ўйинлари старт олди.

    «Қизилқум»га қарши майдонга чиққан жамоамиз чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. «Қалдирғочлар» биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилди. Аввалига Хуршид Ғиёсов ўзига хос рейди билан жарима майдони ичига кириб борди ва дарвозабоннинг яқин бурчагини нишонга олди. Иккинчи голда ҳам меҳмонлар посбони жамоасини голдан қутқара олмади. Ўнг бурчакдан етказиб берилган тўп Макосиндан ўтиб, Евгений Чумакка келиб тушди ва дарвозага йўл олди.

    Иккинчи бўлим аввалида меҳмонлар фаоллик кўрсатишди. Вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилишди, бироқ гол Артём Макосин дарвозасидан жой олди. Бу сафар голга Санжар Қодирқулов муаллифлик қилди. Ярим ҳимоячининг ажойиб зарбаси йўлига меҳмонлар посбони тўғаноқ бўла олмади.

    Шу тариқа чорак финал йўлланмаси қўлга киритилди. Чорак финалдаги рақибимизни 5 август куни билиб оламиз.

    Coca Cola Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал
    «БУНЁДКОР» - «ҚИЗИЛҚУМ» 3:0 (2:0)
    3 август. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 667 томошабин
    Бош ҳакам: Жасур Мухторов.
    Қанот ҳакамлари: Султонмурод Улфатов, Бахтиёр Шавкатов.
    Захирадаги ҳакам: Достон Раҳмонов.
    Назоратчи: Ноил Лутфуллин.
    Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев
    «Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов, Анвар Ғофуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Жасурбек Жалолиддинов, Хуршид Ғиёсов (Бобурбек Фарҳодов, 79), Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 64), Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Евгений Чумак (Шоҳруҳ Гадоев, 46), Абдулла Абдуллаев.
    «Қизилқум»: Артём Макосин, Алишер Саноев (Миржалол Қосимов, 70), Лаша Тотадзе, Стивен Петер (Ҳумоюн Абдуолимов, 61), Салим Мустафоев, Шерали Жўраев, Азизбек Усмонов, Руслан Маргиев, Саиджамол Давлатжонов (Муҳсинжон Убайдуллаев, 25), Мате Ватсадзе, Достон Ибрагимов.
    Голлар: Хуршид Ғиёсов, 19 - 1:0. Евгений Чумак, 31 - 2:0. Санжар Қодирқулов, 58 - 3:0.
    Огоҳлантиришлар: Лаша Тотадзе, 46. Салим Мустафоев, 64. Нурилло Тўхтасинов, 64. Шерали Жўраев, 70. Руслан Маргиев, 73.
    Четлатиш: Нурилло Тўхтасинов, 73.

     

Мавзуга оид бошқа хабарлар