Янгиликлар

  • Вадим Абрамов: «Ҳақли равишда ғалаба эришдик»

  • Сана: 31.07.2019
  • Coca Cola Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Сурхон» (3:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

    - Албатта қийин учрашувни ўтказдик. Бундай об-ҳавода ўйнаш осонмас. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман! Умумий маънода бугун ҳақли равишда ғалабага эришдик, деб ўйлайман. Биз чиройли ўйин намойиш қилишни ва бу орқали ишқибозларни стадионга қайтаришни ўйлаймиз. Афсуски, бундай иссиқда трибунада ўтириб, шунчаки футбол томоша қилиш ҳам осон эмас. Умид қиламизки, «Бунёдкор» стадионида ўйнашни бошласак, ишқибозларга ҳам қулайлик бўларди.

    Жалолиддиновнинг асосий таркибда ўйнамаётгани рақобатда ютқазаётгани билан боғлиқ эмас. Шунчаки, биз иккинчи даврадан бошлаб бошқачароқ тактикадан фойдаланяпмиз. Шу боис, Жасурнинг позициясида бошқа ўйинчини ўйнатяпмиз. Аслида Жасур ҳали ёш, келажаги порлоқ футболчи. Шундоқ ҳам ёш бўлишига қарамасдан каттагина юкламалар оляпти.

    Ҳар уч кунда ўйнаётганимиз очиғи, мени бироз ўйлантиряпти. «Қизилқум» кеча ўйнаганди, биз бугун майдонга тушдик. Ўзбекистон Кубогида ҳам олдимизга мақсад қўйганимиз учун «Қизилқум»га қарши Кубок ўйинининг аҳамияти юқори. Шу боис, мазкур беллашувга бугундан бошлаб тайёргарлик кўрамиз.

Мавзуга оид бошқа хабарлар