Янгиликлар

  • «Бунёдкор» - «Сурхон» учрашуви ҳақида

  • Сана: 30.07.2019
  • Бугун Соса Сola Суперлигада 15-тур ўйинлари старт олади.

    Тур доирасида «Бунёдкор» ўз майдонида Термизнинг «Сурхон» жамоасини қабул қилади. Жамоаларнинг биринчи даврадаги баҳсида мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Эртанги баҳс ўзига хос реванш бўлади. Беллашув Тошкент темирйўл муҳандислари институти қошидаги майдонда бўлиб ўтади. Ўйин 18:00да старт олади. Учрашув «Спорт» телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилиши режалаштирилган.

    Бугун жамоаларнинг ўринбосарлар таркиби Ёшлар лигаси доирасида ўзаро ҳисоб-китоб қилади. Мазкур беллашув «Бунёдкор» академияси майдонида бўлиб ўтади. Баҳс 19:00да старт олади.

    Coca Cola Суперлига. 15-тур
    БУНЁДКОР - СУРХОН
    31 июль. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 18:00.
    Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев.
    Қанот ҳакамлари: Руслан Серазетдинов, Дониёр Сайлавов.
    Захирадаги ҳакам: Хусан Музаффаров.
    Назоратчи: Дмитрий Роман.

Мавзуга оид бошқа хабарлар