Янгиликлар

  • Про лига. Иккинчи давра мағлубият билан бошланди

  • Сана: 29.07.2019
  • Бугун Мурод Отажонов мураббийлигидаги «Бунёдкор-2» учун мавсумнинг иккинчи қисми старт олди.

    «Локомотив-БФК» билан куч синашган «қалдирғочлар» мағлубият аламини тотиб кўришга мажбур бўлишди. Ҳисоб 2-дақиқадаёқ очилди. Роман Жўраев дастлабки ҳужумдаёқ ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда ҳисоб ўзгаргани йўқ. Танаффусгача ҳам, танаффусдан сўнг ҳам футболчиларимиз вазиятни ўнглаш учун ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, тўп меҳмонлар дарвозасидан жой олишни истамади. Аксинча, 73-дақиқада Арслон Султонов амалда ўйин тақдирини ҳал қилган гол муаллифига айланди. Шу тариқа «Бунёдкор-2» учун мавсумнинг иккинчи қисми омадсиз бошланди.

    ПРО ЛИГА. «Б» ГУРУҲИ. 13-ТУР
    «БУНЁДКОР-2» - «ЛОКОМОТИВ-БФК» - 0:2 (0:1)
    29 июль. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони.
    Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов.
    Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Ўролов, Абдуллахўжа Саидов.
    Захирадаги ҳакам: Рустам Лутфуллин.
    Назоратчи: Шуҳрат Бозоров.
    Комиссар: Ойбек Қосимов.
    «Бунёдкор-2»: Акобир Қаюмов, Азамат Интиқбоев, Отабек Бекбоев, Жавлон Эсонов, Қаландар Қудратов, Алпомиш Тилапов, Абдуғани Камолов, Жавоҳир Мусажонов, Боситжон Раҳимов, Дониёр Эргашев, Абдуллоҳ Маҳкамов.
    Захирадагилар: Мўминмирзо Қодиров, Нурбек Ҳайдаров, Мақсуд Тўхлиев, Шоҳруҳбек Муродбеков, Асаджон Азимжонов, Темур Сайдуллаев, Ислом Абдужабборов.
    «Локомотив-БФК»: Сардор Содиқов, Роман Жўраев, Фарҳод Маҳамаджонов, Жавоҳир Алиқўзиев, Дониёр Ҳошимов, Арслон Султонов, Асилбек Орифжонов, Муроджон Адашбоев, Жаҳонгир Омонов, Юсуф Шоимов, Григорий Аҳмедов.
    Захирадагилар: Алексей Ким, Шоҳруҳ Нуриддинов, Элёрбек Юсупов, Саидмирзо Тўхтасинов, Искандар Қурбонов, Сарварбек Исмоилов, Артур Аванесов, Бунёд Каримов, Иброҳимжон Қудратуллаев.
    Голлар: Роман Жўраев, 2 – 0:1. Арслон Султонов, 73 – 0:2.

Мавзуга оид бошқа хабарлар