Янгиликлар

  • Анвар Бердиев: “Бунёдкор” сафида кубокни қўлга киритмоқчиман

  • Сана: 24.09.2013
  • “Бунёдкор” ҳужумчиси Анвар Бердиев Ўзбекистон кубоги финали олдидан “Футбол Экспресс” газетасига интервью берди.

    - Финал олдидан бир нима дейиш қийин. Муҳими ўйинга яхши тайёргарлик кўраяпмиз. Ўтган йил "Бунёдкор" кубокни қўлга киритганди, бу сафар ҳам совринни ўзимизда сақлаб қолмоқчимиз. Мухлисларимиз учун майдонда бор кучимиз билан ўйнаймиз, - дейди Бердиев.

    "Бунга қадар "Нефтчи" сафида бир неча марта Ўзбекистон кубоги финалида майдонга тушиб ғолиб чиқа олмаганман. Бу сафар кубокни қўлга киритиш учун яхши имконият пайдо бўлди. Айни пайтда мен жуда яхши жамоа сафидаман. Мақсадим "Бунёдкор" билан биринчи марта кубокни қўлга киритиш. Олий лиганинг 19-турида "Навбаҳор"га қарши ўйинда клуб сафидаги илк голимни урдим. Бу менга қўшимча куч бағишлади”, - деб қўшимча қилди ҳужумчи.

Мавзуга оид бошқа хабарлар