Янгиликлар

  • Ян Файф: Уйқусизликка чалиндим

  • Сана: 21.09.2012
  • "Аделаида Юнайтед" клуби ҳимоячиси Ян Файф "Бунёдкор" билан ўйиндан кейин (2:2), уйқусизликкка чалинганини айтиб ўтди. Боиси, 75-дақиқада Шавкат Саломов томонидан киритилган голда унинг айби катта бўлди.

    "Мен айбимни тан оламан – иккинчи гол менинг хатоим туфайли дарвозага киритилди. Мен тўпни қайтариб юборишим мумкин эди, аммо уни ўтказиб юбордим. Бундай вазиятларнинг 99 фоизида мен тўпни қайтариб юбораман. Аммо ўша куни менда чарчоқ сезилиб қолди шекилли. Лекин бу баҳона бўла олмайди. Бундай ҳолатлар бўлиб туради ва ушбу бахтсизлик учун мен ухлай олмаяпман. Хаёлимдан ўша ҳолат кетмаяпти. Аммо биз профессионалмиз ва олдинга қараб интилишимиз керак", дейди у.

    "Агар сафар ўйинига юқори кайфиятда борсак ва яхши ўйин кўрсатсак, биз гол ура олишимиз мумкин", дейди Ян Файф.

    Манба: goal.com, stadion.uz

Мавзуга оид бошқа хабарлар